Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2026 йил 7 августдаги ЎРҚ-1163-сонли «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2026 йил 8 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятини ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган тижорат ташкилотидир.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти қонунчиликда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
(4-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 40-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти штатида риэлторнинг малака сертификатига (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) эга бўлган камида икки нафар ходим, шу жумладан риэлторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши керак.
(4-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ўз фаолиятини ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полиси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлтор якка тартибдаги тадбиркор мақомига, малака сертификатига эга бўлган ва риэлторлик фаолиятини ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган шахсдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлтор кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғида воситачилик хизматлари кўрсатиши мумкин.
(5-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлтор ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари камида элликта риэлторлик ташкилотининг ва риэлторнинг аъзолигига асосланган, риэлторларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини ҳимоя қилиш, шу жумладан судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторнинг малака имтиҳони учун тест саволларини ишлаб чиқишда ва малака имтиҳонини ўтказишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторларнинг профессионал хулқ-атвори кодексини тасдиқлайди ҳамда унга риоя этилишининг тизимли равишда мониторинг қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларни белгиланган тартибда аъзоликка қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз аъзоларининг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз аъзолари томонидан ушбу Қонун талабларига, риэлторлик хизматларининг миллий стандартларига, Риэлторларнинг профессионал хулқ-атвори кодексига, риэлторлик фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этишилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун риэлторлик ташкилотларини ва риэлторларни аъзоликдан чиқаради, ваколатли органга қоидабузарликка йўл қўйган риэлторлар малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида тақдимнома киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз аъзоларининг ахборот-услубий таъминотини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг ҳамда ваколатли давлат органи комиссияларининг ишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлар малакасини ошириш тизими мониторингини таъминлайди ҳамда риэлторларга таълим берувчи ўқув марказларида риэлторларнинг малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги ахборотни йил якунлари бўйича 20 январга қадар ваколатли органга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар уларнинг барча аъзолари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда бадалларнинг ва тўлов тарифларининг миқдорлари улар аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмасининг раҳбарлари ва ходимлари риэлторлик ташкилотининг таъсисчилари бўлишга, риэлторлик ташкилотида ишлашга ёки риэлтор сифатида иш юритишга, риэлторлик ташкилоти билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузишга, шунингдек раҳбарларга, риэлторларга ёки риэлторлик ташкилотларининг бошқа ходимларига нисбатан аффилланган шахс бўлишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда. Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг бошқарув органлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаси аъзоларининг умумий йиғилиши ушбу жамоат бирлашмасининг юқори органидир ва ушбу йиғилиш камида беш йилда бир марта чақирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи орган риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмасининг юқори органи томонидан унинг аъзолари орасидан сайланади ва жамоат бирлашмасининг фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади.
(51 ва 52-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 3-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда малака имтиҳонини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлар учун малака оширишнинг ягона дастурини тасдиқлайди ва унинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган риэлторлик ташкилотлари ходимларининг рўйхатини шакллантиради;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2257, 2011 йил 24 август).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг реестрини юритади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолиятини амалга оширишда бир йил ичида икки мартадан кўп қонунчиликни бузиш содир этилганлиги;
(7-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатини риэлторлик фаолиятида фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян мансабни эгаллаш ёки хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 31-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи—бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(7-модда тўртинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака сертификатини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатининг сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан эътиборан амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича малака сертификати бекор қилинган шахс малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(8-модданинг тўртинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Риэлторлик хизматларининг турлари ва уларни кўрсатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик (кўчмас мулкнинг олди-сотдиси, ижараси, гарови, айирбошланиши, ҳадя этилиши, рентаси, кўчмас мулкдан текин фойдаланилиши ва умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш билан боғлиқ ҳаракатлар) қонунчиликда белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади. Бунда риэлторлик ташкилоти мазкур битимларнинг бевосита тарафи бўлиши мумкин эмас.
(10-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик буюртмачини ушбу Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ ахборот билан таъминлашни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш қонунчиликда белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш савдони ўтказиш тўғрисидаги ва унинг якунлари ҳақидаги хабарномаларни тайёрлаш ҳамда эълон қилишни, савдога қўйилаётган кўчмас мулк объектларини реклама қилишни, савдода иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш ва ҳисобга олишни, закалат тўғрисида келишувлар тузишни, савдони ўтказишни, ўтказилган савдо якунларига доир баённомани расмийлаштиришни, сотувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги ҳисоб-китоб учун шарт-шароитлар яратишни ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа хизматларни ўз ичига олади.
(11-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолият риэлторлик ташкилотига қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш шартномаси асосида берилган кўчмас мулк объектларини риэлторлик ташкилоти томонидан ўз номидан ҳақ эвазига муайян муддат давомида бошқарув муассисининг ёки у кўрсатган шахснинг (фойда олувчининг) манфаатларини кўзлаб бошқаришнинг амалга оширилишидир. Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
(12-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 49-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари қонунчиликда белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор томонидан кўрсатилади.
(13-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари буюртмачини кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги, кўчмас мулк бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил этиш ҳамда прогноз қилиш ҳақидаги, мазкур бозорнинг конъюнктураси, кўчмас мулк бозори соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлашни, шунингдек кўчмас мулк объектлари рекламасининг тарқатилишини ташкил этишни, битим тарафларини танлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Риэлторлик ташкилотлари, риэлторлар ҳамда буюртмачиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Риэлторлик ташкилоти ва риэлторнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ва риэлтор қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Риэлторлик ташкилоти ва риэлторнинг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
(15-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачига риэлторлик хизматларини фақат риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматлари кўрсатиш чоғида буюртмачининг манфаатларини ифодалаши;
(15-модда биринчи қисмининг олтинчихатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачидан олинган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачига кўчмас мулк объектига, унга бўлган ҳуқуқларга тааллуқли ишончли ва тўлиқ ахборотни, шунингдек кўчмас мулк объектининг мулкдори (ҳуқуқ эгаси) ҳақидаги ушбу Қонунда назарда тутилган ахборотни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачини кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ахборот билан таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг ёзма мурожаатларига ёзма шаклда жавоб бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномалари бўйича архив материалларини шакллантириши ва уларни қонунчиликда назарда тутилган муддат мобайнида сақлаши шарт;
(15-модда биринчи қисмининг ўн биринчихатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши.
(15-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ва риэлторнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан малака сертификати кўрсатилишини талаб қилиш;
(16-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси бажарилишининг бориши ҳақида ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартлари риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор томонидан бажарилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилоти ёки риэлторнинг айби билан риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасининг бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиённинг компенсация қилинишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир тузилиши мўлжалланаётган битимнинг хусусияти ҳамда ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан ёзма шаклда ахборот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга, риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг бирлашмаларига, шунингдек судга мурожаат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилоти ёки риэлторнинг риэлторлик хизматлари ҳақини тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ ўз вақтида тўлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти, унга бўлган ҳуқуқлар ҳақидаги, ўзи ва бошқа ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги ишончли ҳамда тўлиқ маълумотлар ва ҳужжатларни риэлторлик ташкилотига ёки риэлторга тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
(16-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Риэлторлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Риэлторлик ташкилотига ва риэлторга ахборот тақдим этиш шартлари
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтордан буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасининг кўчирма нусхаси илова қилинган ҳолда ёзма сўров олинган тақдирда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу Қонуннинг 18-моддасида кўрсатилган ахборотни белгиланган тартибда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Риэлторлик ташкилотига ва риэлторга тақдим этиладиган ахборот
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотига қуйидаги органлар ва ташкилотлар томонидан ахборот тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан — юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилган маълумотлар ҳажмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар томонидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ва кўчмас мулк ҳақидаги очиқ фойдаланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар базаларига киритилган маълумотлар ҳажмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органлари томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича солиқларни тўлаш юзасидан қарз мавжуд эмаслиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органлари томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти манзили бўйича фуқаролар қайд этилганлиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идоралар томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишнинг тақиқланмаганлиги ва мазкур кўчмас мулк объектининг хатланмаганлиги тўғрисида;
(18-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш юзасидан қарз мавжуд эмаслиги ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарувчи ташкилотлар ёки бошқарувчилар томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объекти бўйича умумий мол-мулкни сақлаш учун мажбурий бадалларни тўлаш юзасидан қарз мавжуд эмаслиги ҳақида;
(18-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан — фуқароларнинг айрим тоифаларига мансуб шахснинг (вояга етмаганлар ва белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган бошқа шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва бошқаларнинг) муомала лаёқатини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотлар ҳажмида;
(18-модданинг биринчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан — битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахслар томонидан никоҳнинг тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида ёхуд уларнинг туғилганлиги ёки ўлими тўғрисида далолатнома ёзувининг мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги ҳақида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторга фақат ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ахборот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилотига ва риэлторга қонунчиликка мувофиқ бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ҳам ахборот тақдим этилиши мумкин.
(18-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Мансабдор шахснинг ахборот тақдим этишни рад этганлиги устидан шикоят қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органи ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсининг ушбу Қонуннинг 17 ва 18-моддаларига мувофиқ сўралаётган ахборотни риэлторлик ташкилотига ва риэлторга тақдим этишни рад этганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд судга бевосита шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор томонидан буюртмачи билан ёзма шаклда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматларининг мазмуни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик хизматлари кўрсатиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган риэлторлик хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори, шартлари ва муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор ҳамда буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузганлиги учун жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани бекор қилиш тартиби ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда маблағларни қайтариш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторнинг малака сертификати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
(20-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
риэлторлик ташкилотида ёки риэлторда ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасига қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
(20-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси бажарилганлигини тасдиқловчи риэлторлик ташкилотининг раҳбари ёки риэлтор ва буюртмачи томонидан имзоланадиган далолатнома (ҳужжат) тузади. Бунда риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор кўрсатилган риэлторлик хизматларига бевосита тааллуқли бўлган барча ҳужжатларни буюртмачига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Бир нечта буюртмачига риэлторлик хизматлари кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор айни бир кўчмас мулк объекти ва унга бўлган ҳуқуқлар бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта буюртмачига риэлторлик хизматларини кўрсатишга ҳақли. Бунда риэлторлик хизматларини кўрсатиш шартлари барча буюртмачилар учун бир хил бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор барча буюртмачиларга кўчмас мулк объекти ва учинчи шахсларнинг унга бўлган ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор ва буюртмачи битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг розилигисиз риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасини тузишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномасини бажариш давомида ёки натижасида учинчи шахсларга мулкий ва (ёки) маънавий зиён етказилган бўлса, риэлторлик ташкилоти ёки риэлтор ва буюртмачи қонунчиликда белгиланган тартибда уларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ҳамда маънавий зиён учун компенсация тўлайди.
(23-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 47-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битим предмети бўлган кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлари бузилган шахслар, шу жумладан вояга етмаганларнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилувчи қонуний вакиллари судга мурожаат этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг бирлашмалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг аъзоси бўлган риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида бошқа риэлторларнинг бирлашмаларини қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этиш ҳуқуқига эга.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
(25-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги ПҚ-4754-сонли қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(27-модданинг номиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;