Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 15.09.2010 йилдаги ПҚ-1404-сон
ONLINE TRANSLATE
Постановление Президента Республики Узбекистан, 15.09.2010 йилдаги ПҚ-1404-сон
Date of entry into force
15.09.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН КУЗГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ ЭКИШ, НАВЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ХАРИД ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дон етиштиришни янада ошириш, бошоқли дон экинлари навларини оқилона жойлаштиришни таъминлаш, кузги экин экишни мақбул агротехник муддатларда сифатли ўтказишда фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ғаллакор хўжаликлар билан дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган контрактация шартномаларини умумлаштириш асосида тайёрланган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар ҳамда навлар бўйича уларнинг тезпишар ва серҳосил навларини жойлаштириш тўғрисидаги 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан 2011 йилда юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш ҳажмлари тўғрисидаги 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан суғориладиган ерлар учун 2011 йил ҳосилидан юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги етказиб бериш ҳажмлари тўғрисидаги 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ҳамда суғориладиган ерларда Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари, шунингдек Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилик илмий-тадқиқот институти томонидан 2011 йил ҳосилидан суперэлита уруғлигини тайёрлаш тўғрисидаги 4-иловага* мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1—4-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳорги экишга етарли ҳажмда сифатли, калибрланган, дориланган ва сертификатланган бошоқли дон экинлари уруғларини, шунингдек қишлоқ хўжалик экин техникасини тайёрлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерларда асосан биринчи ва иккинчи репродукцияли биринчи-иккинчи классдан паст бўлмаган уруғлар ва лалми ерларда учинчи репродукциядан паст бўлмаган уруғлар экилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон етиштирувчилар мазкур Қарор билан тасдиқланган бошоқли дон экинлари навларининг жойлаштирилишига қатъий амал қилишлари учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарбоп дон, навлаштирилмаган, сифатсиз тайёрланган ва дориланмаган уруғларни экиш, республика ҳудудида экиш тавсия қилинмаган навларни жойлаштириш, шунингдек бошоқли дон экинларини ишлов бериш қийин бўлган ерларга экиш қатъиян тақиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошоқли дон экинлари навларининг тасдиқланган тарзда жойлаштирилиши ва моддий ресурсларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши фермер хўжаликлари томонидан тўпланган ижобий тажрибанинг умумлаштирилиши ва татбиқ этилиши, навнинг биологик хусусиятларига мувофиқ равишда бошоқли дон экинларига ишлов бериш бўйича агротехника тадбирларига риоя этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошоқли дон экинлари экишни ҳар бир ҳудуд учун мақбул бўлган муддатларда – суғориладиган ерларда 2010 йилнинг 25 октябригача ва лалми ерларда 15 ноябргача тугалланишини таъминлаш устидан тизимли назоратни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2011 йилги бошоқли дон ҳосилидан бошлаб, уруғчилик хўжаликлари ва бошқа хўжаликлардан давлат ресурсларига харид қилинадиган уруғлик дон учун амалдаги прейскурант харид нархларига 5-иловага* мувофиқ миқдорда нав устамалари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 5-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда 2011 йил ҳосили донига харид нархлари тасдиқлангунга қадар 2010 йил ҳосили донига ўртача шаклланган нархлар бўйича технология карталарига мувофиқ муддатлар ва кутилаётган харажатлар (шу жумладан уруғлик қиймати)га биноан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинлари етиштиришга кредит берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси 2010 йилнинг 28 сентябригача республиканинг элита-уруғчилик хўжаликлари буюртманомалари бўйича 2010 йилда кузги экиш учун хорижий илмий муассасалардан 240 тонна ҳажмида бошоқли дон экинларининг суперэлита уруғлари келтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси олиб келинаётган 240 тонна бошоқли дон экинларининг суперэлита уруғлари учун истисно тариқасида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархлари тўғрисида» 2008 йил 15 майдаги ПҚ-867-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбоши ва унинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 15 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1404-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 377-модда)