Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 08.05.2002 йилдаги 155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.05.2002 йилдаги 155-сон
Date of entry into force
08.05.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НУКУС ШАҲРИНИНГ 70 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳрининг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ва маданий ҳаётидаги алоҳида аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда Нукус шаҳрининг ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг 2002 йилнинг ноябрь ойида Нукус шаҳрининг 70 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитаси таркиби ва тадбирлар режаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзавтойўл» давлат концерни, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси 3-иловага мувофиқ тадбирларни ўз маблағлари ва 2002 йил учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобига амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 2002 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил учун тасдиқланган республика инвестиция дастурида «бошқа буюртмачилар» бўйича назарда тутилган лимитни тегишли равишда камайтириш ҳисобига санъат музейи қурилишини тугаллашга ва амфитеатр қурилишига 870 млн сўм миқдорида,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-республика касалхонасини реконструкция қилишнинг биринчи навбатини амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобига 350 млн сўм миқдорида капитал қўйилмаларнинг қўшимча лимитини ажратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзтелерадио» компанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва оммавий ахборот воситалари Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш кенг ёритилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 8 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 8 майдаги 155- сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика ташкилий қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.‎ Тўлаганов К.Н.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
2.‎ Ерниязов М.Т.‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
3.‎ Кароматов Ҳ.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
4.‎ Азимов Р.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
5.‎ Тожиев А.Т.‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси‎
6.‎ Шодиев Б.А.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси бош мутахассиси, масъул котиб‎
7. Абдураҳимов Б.А.‎ —‎‎ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори‎
8. Абдуллаев Ш.Ю.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари‎
9. Азимбоев Т.А.‎ —‎‎ «Ўзавтойўл» давлат концерни раисининг ўринбосари‎
10.‎ Жўраев Х.Р.‎ —‎‎ Маданият ишлари вазири‎
11.‎ Зоҳидов Р.Қ.‎ —‎‎ «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раиси‎
12.‎ Йўлдошев Б.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти‎
13.‎ Кўчимов А.‎ —‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
14.‎ Орипов А.Н.‎ —‎‎ Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори‎
15.‎ Парпиев Б.Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
16.‎ Рўзметов А.Ғ.‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори‎
17.‎ Сайдаҳмедов Э.М.‎ —‎‎ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси‎
18.‎ Тўхтаев А.Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси‎
19.‎ Хўжаев Б.Э.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари‎
20.‎ Шоисматов Э.Р.‎ —‎‎ «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раиси‎
21.‎ Шоғуломов Р.Ш.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
22.‎ Юсупбаев К.Ю.‎ —‎‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги доимий вакили‎
23.‎ Қалмуратов И.Н.‎ —‎‎ Нукус шаҳри ҳокими‎
24.‎ Қўзиев Т.К.‎ —‎‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси‎
25.‎ Ҳазратқулов М.‎ —‎‎ ЎзА бош директори‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 8 майдаги 155-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
№‎

Тадбирлар номи‎

Бажариш муддати‎

Бажариш учун масъуллар‎

I. Бадиий ва илмий тадбирлар
1.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш‎

2002 йил ноябрь‎ Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги‎
2.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказиш‎

2002 йил ноябрь‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Нукус шаҳри ҳокимлиги‎
II. Ноширлик фаолияти
3.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллиги муносабати билан китоб-альбом нашр этиш‎

2002 йил сентябрь‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, «Шарқ» компанияси‎
4.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишлаб почта маркалари, хат жилдлар, буклетлар, таклифномалар, блокнот ва тақдимлар босиб чиқариш‎

2002 йил июнь‎ Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Давлат матбуот қўмитаси
5.‎

Нукус шаҳрининг тарихи, маданияти, иқтисодиёти ҳақида китоблар ва рисолалар нашр этиш‎

2002 йил сентябрь‎ Давлат матбуот қўмитаси‎
6.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференциянинг маърузалари тезисларини нашрга тайёрлаш‎

2002 йил август‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими‎
III. Эсдалик буюмлари тайёрлаш
7.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган кўкрак нишонлари тайёрлаш‎

2002 йил август‎ «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси‎
8.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишлаб миллий эсдалик совғалари тайёрлаш‎

2002 йил сентябрь‎ «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси‎
IV. Оммавий-маърифий тадбирлар
9.‎

Оммавий ахборот воситаларида Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ кўрсатувлар туркуми, дастурлар ташкил этиш‎

2002 йил давомида‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, «Ўзтелерадио» компанияси. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги‎
10.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хорижий оммавий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш‎

2002 йил давомида‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги‎
V. Ташкилий масалалар
11.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ташкилий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш‎

2002 йил давомида‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги‎
12.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллиги рамзини тайёрлаш‎

2002 йил май‎ Бадиий академия‎
13.‎

Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция қатнашчиларига таклифномалар жўнатиш‎

2002 йил июнь‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Нукус шаҳри ҳокимлиги‎
14.‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏

Қуйидагиларни ташкилий қўмитанинг тасдиқлаши учун киритиш:

2002 йил август‏ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими

конференцияга таклиф этиладиган қатнашчилар рўйхати;

қабул маросими иштирокчилари рўйхати;

расмий делегация иштирокчилари рўйхати;

оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати;

кутиб олиш ва кузатиш тартиби;

конференция қатнашчиларининг Нукус шаҳрида бўлиши дастури;

эсдалик совғалар рўйхати

15.‎

Конференция иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш, авиапочта, транспорт воситаларига буюртма бериш

2002 йил сентябрь‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси
16.‎

Нукус шаҳрида ўтадиган тантанали тадбирлар дастури ва сценарийсини ишлаб чиқиш

2002 йил июнь‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 8 майдаги 155-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳрининг 70 йиллиги муносабати билан қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
№‎

Бажариладиган ишлар тури

Харажатлар (млн сўм) Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар (буюртмачилар ва маблағ билан таъминлаш манбалари)

1. Санъат музейи қурилишини тугаллаш‏ 820,0‏ 2002 йил сентябрь‏ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши капитал қурилиш бошқармаси
бюджет маблағлари ҳисобига 620 млн сўм)
ҳомийлик маблағлари ҳисобига (200 млн сўм)
2.‎ Бердақ номидаги театрни реконструкция қилиш 100,0 2002 йил август «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (компания маблағлари ҳисобига)
3.‎ 1-республика касалхонасини реконструкция қилишнинг биринчи навбати 350‎ 2002 йил октябрь‎ Нукус шаҳри ҳокимлигининг коммунал қурилиш бош бошқармаси (бюджет маблағлари ҳисобига)
4.‎ Нукус аэропортини реконструкция қилиш 360,0‎ 2002 йил сентябрь‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (авиакомпания маблағлари ҳисобига)
5.‎ Мустақиллик майдонини реконструкция қилиш 127,0‎ 2002 йил сентябрь‎ Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)‎
6.‎ «Халқлар дўстлиги» майдонини реконструкция қилиш‎ 287,0‎ 2002 йил сентябрь‎ Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)
7.‎ А Навоий хиёбонини қуриш‎ 47,0‎ 2002 йил сентябрь‎ Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)
8.‎ Мирзо Улуғбек майдонини кенгайтириш‎ 76,0‎ 2002 йил сентябрь‎ Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)
9.‎ Н. Жапақов ва П.Сеитов хиёбонларини қуриш‎ 90,0‎ 2002 йил сентябрь‎ Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)
10. Амфитеатр қуриш‎‏ 550,0 2002 йил август Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши капитал қурилиш бошқармаси
шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига (300 млн сўм)
бюджет маблағлари ҳисобига (250 млн сўм)
11.‎ 20 квартирали турар жой биноси қуриш (уй-жойлари бузилган фуқаролар учун) 200,0‎ 2002 йил сентябрь‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (вазирлик маблағлари ҳисобига)
12.‎ Юқори вольтли. кабелли электр узатиш линиялари ва кичик станцияларни қуриш ва реконструкция қилиш‎ 300,0‎ 2002 йил сентябрь‎ «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси (компания маблағлари ҳисобига)
13.‎ 20 квартирали турар жой биноси қуриш (уй-жойлари бузилган фуқаролар учун)‎ 228,0‎ 2002 йил июнь‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси (уюшма маблағлари ҳисобига)
14.‎ 32 квартирали турар жой биноси қуриш (уй-жойлари бузилган фуқаролар учун) 350,0‎ 2002 йил август‎ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси (компания маблағлари ҳисобига)‎
15.‎ Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш‎ 50,0‎ 2002 йил сентябрь‎ «Ўзавтойўл» давлат концерни (концерн маблағлари ҳисобига)
16.‎ Ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш ва уларни реконструкция қилиш‎ 1200,0‎ 2002 йил сентябрь‎ «Бозор Буюк ипак йўли» акциядорлик жамияти. «Марказий бозор» акциядорлик жамияти, «Қорақалпоқсавдо» акциядорлик жамияти (банкларнинг кредитлари ҳисобига)

Жами:‎

5135,0‎