Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.07.2001 йилдаги 300-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.07.2001 йилдаги 300-сон
Date of entry into force
13.07.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ИСЛОМ ДУНЁСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЎЛМАС ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРИ» ФОТОАЛЬБОМИНИ НАШР ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диёримиз ислом дунёсининг фалсафий таълимоти ва мероси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар ва азиз-авлиёлар ватани эканини юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш, халқимизнинг маънавий қадриятларини тиклаш борасида истиқлол йилларида амалга оширилган катта ишларни тасвирий йўсинда акс эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ислом дунёсининг Ўзбекистондаги ўлмас тарихий обидалари» номли фотоальбом ўзбек, инглиз ва араб тилида нашр қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Альбомни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ 10 кун муддатда альбомнинг маъно-мазмуни ва бадиий жиҳатларини ифода этадиган иш режасини ишлаб чиқсин. Альбом учун архив ҳужжатлари, тарихий фотосуратлар ва бошқа тасвирий воситаларни танлашда қуйидагиларга эътибор қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбиявий-маънавий нуқтаи назардан биз кимларнинг авлодлари бўлганимизни, ўз муқаддас динимизга ҳамиша содиқ қолиб, уни иймон-эътиқодимизнинг асосий мезони сифатида қалбимизда, онггу шууримизда сақлаб келганимизни акс эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўҳна ўзбек заминининг юксак исломий маданият бешиги экани, юртимизнинг мусулмон дунёсида ғоят ноёб бўлган осори атиқаларга бойлиги, улар собиқ мустабид тузум даврида аёвсиз топталгани, мустақиллик йилларида қайтадан тикланиб, янгича қадр-қиммат касб этаётганини тарихий ҳужжатлар, турли фотолавҳалар ва тасвирий шарҳлар орқали кўрсатиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ислом маданиятининг ноёб дурдоналари сифатида жаҳонда тан олинган, Ватанимизда асраб-авайлаб келинаётган нодир қўлёзма асарлар ҳақида атрофлича маълумот бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарихий-маданий обидаларимизнинг ўзига хос тарихий-меъморий жиҳатлари, уларни қайта тиклаш ва таъмирлаш, кўҳна қадамжолар, муборак зиёратгоҳларни обод қилиш, янги хотира мажмуаларини барпо этиш бўйича юксалтириш, ёш авлод қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ислом динининг асл моҳияти эзгулик, тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик, фаровон ҳаёт ғояларига хизмат қилишини акс эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишчи гуруҳи, шунингдек, Ўзтелерадиокомпания, «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси билан ҳамкорликда юртимизда яшаб ўтган, ислом дини тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ алломалар ҳақида фильмлар асосида яратилишига ҳар томонлама кўмаклашишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ислом дунёсининг Ўзбекистондаги ўлмас тарихий обидалари» альбомини нашр этиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси томонидан тақдим этиладиган сарф-харажатлар сметаси асосида альбомни нашр этиш учун зарур маблағни ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда альбомни тарқатиш ва кенг миқёсда тарғиб этиш чора-тадбирларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 13 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
300-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 июлдаги 300-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ислом дунёсининг Ўзбекистондаги ўлмас тарихий обидалари» альбомини тайёрлаш бўйича ишчи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГУРУҲИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.‎ Кароматов Ҳ.‎ —‎ Бош вазир ўринбосари, (ишчи гуруҳ раҳбари)‎
2.‎ Даврон Х.‎ —‎‎ Ёшлар телеканали бош директори (ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари)‎
3.‎ Юнусов О.‎ —‎‎ Президент девони етакчи консультанти (ишчи гуруҳи масъул котиби)‎
4.‎ Алимов Б.‎ —‎‎ «Шарқ» компанияси раиси‎
5.‎ Жўраев Х.‎ —‎‎ Маданият ишлари вазирлиги‎
6.‎ Иброҳимов Н.‎ —‎‎ Тошкент Давлат шарқшунослик институти ректори‎
7.‎ Исломов З.‎ —‎‎ Тошкент Ислом Университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази мудири‎
8.‎ Латипов И.‎ —‎‎ «Тасвирий ойина» уюшмаси раиси‎
9.‎ Миноваров З.‎ —‎‎ Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари‎
10.‎ Мурод Муҳаммад Дўст‎ —‎‎ «Ўзбеккино» компанияси раиси‎
11.‎ Маҳмуд Ҳасаний‎ —‎‎ ЎзФА Шарқшунослик институти илмий ходими‎
12.‎ Отахонов Н.‎ —‎‎ «Мовароуннаҳр» нашриёти мудири‎
13.‎ Ризаев Ш.‎ —‎‎ Филология фанлари номзоди‎
14.‎ Сафоев С.‎ —‎‎ Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари‎
15.‎ Шоғуломов Р.‎ —‎‎ Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
16.‎ Ғуломов А.‎ —‎‎ «Жаҳон» ахборот агентлиги бош директори‎
17.‎ Юнусов Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари‎
18.‎ Қўзиев Т.‎ —‎‎ Бадиий академия раиси‎
19.‎ Ҳакимов С.‎ —‎‎ ЎзА Бош директори ўринбосари‎
20.‎ Ҳасанов А.‎ —‎‎ Президент девони бош консультанти‎
21.‎ Ҳусанбоев Б.‎ —‎‎ «Ўзбектуризм» компанияси раиси‎