Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2022 02.09.2010 йилдаги 193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.09.2010 йилдаги 193-сон
Date of entry into force
02.09.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини бошқариш ва ташкил этиш тузилмасини янада такомиллаштириш, ногиронларни сифатли тиббий текширишдан ўтказиш ҳамда самарали тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек тиббий-меҳнат эксперт комиссияларини юқори малакали, ҳалол ишловчи тиббиёт кадрлари билан мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаёт фаолияти чекланганлигини экспертизадан ўтказиш, ногиронлик гуруҳини, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш бўйича тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб юритилади) фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертизалар натижаларини, даволаш-профилактика муассасалари томонидан тақдим этилган тиббий ҳужжатларни ва фуқароларни тиббий текширишдан ўтказиш натижаларини доимий ўрганиш асосида ногиронликнинг ҳолатини, унинг ўзгаришини ва унга сабаб бўлган омилларни тизимли таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлик профилактикаси соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТМЭК врач-экспертлари лавозимига танлаш ва тавсия қилиш бўйича Малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш, ТМЭК мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларида идоравий мансуб ТМЭКга методик ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ходимларига жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-меҳнат экспертиза хизматининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 241-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 445-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Соғлиқни сақлаш вазирининг қарори билан тайинланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТМЭК муассасалари тақдим этилган тиббий ҳужжатларда ва тиббий-маслаҳат комиссияларининг дастлабки ташхисларига шубҳа қилинган тақдирда фуқароларни бепул такрорий текширишлар ўтказиш учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган шаҳар ва туман шифохоналарига бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган, туманлараро, туман ва шаҳар тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тиббий текширишдан ўтказиш натижалари бўйича фақат коллегиал асосда қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош ТМЭК даражасида ихтисослаштирилган, туманлараро ва туманлар (шаҳарлар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари қарорлари юзасидан шикоят қилиш ҳолатлари, шунингдек тиббиёт ходимларига, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ходимларига ва уларнинг яқин қариндошларига мансуб ходимларни ногирон деб эътироф этиш ҳолатлари кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ТМЭК бўлинмаларини белгиланган талабларга жавоб берадиган, фуқароларнинг бориши учун қулай бўлган бинолар ва хоналарда жойлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳар томонлама ёрдам берсинлар.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тузилмасида 3 нафар ходимдан иборат бўлган ТМЭК хизмати фаолиятини назорат қилиш бўлими ташкил этилсин, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони кўпайтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари хизмати фаолиятини назорат қилиш бўлимига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларини жалб этган ҳолда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолиятини доимий назорат қилиб бориш, ўтказилган текширишларнинг тўғрилиги ва асосланганлигини, шу жумладан даволаш-профилактика муассасаларидан тақдим этилган бошланғич тиббий ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини ўрганиш йўли билан текширишларни амалга ошириш вазифалари юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маълумот учун қабул қилинсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг нотўғри хулоса чиқарганлиги учун асос бўлган тиббий ҳужжатларда қасддан сохта маълумотлар кўрсатган шахслар, шунингдек сохта хулосалар берган ёки ногиронлик гуруҳини қасддан нотўғри белгилаган врачлар ва экспертлар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларни сохталаштириш ва ногиронлик тўғрисида асосланмаган хулосалар беришга йўналтирилган бошқа хатти-ҳаракатлар натижасида тўланган пенсия ва нафақалар суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айбдор шахслар ҳисобидан тўлиқ миқдорда ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган қоида бузилишларида айбдор бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юборилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига бажарилаётган вазифаларга қўшимча равишда қуйидагилар юклансин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли асосда чуқур таҳлил қилиш, ногиронликнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реабилитация марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда ногиронларни тиббий-ижтимоий ҳамда касб бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронларга фаол ҳаётий фаолият, ўқиш ва меҳнат фаолияти имкониятларини олишда кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ҳузурида бир ҳафта муддатда Малака комиссияси ташкил этсин, унга тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг врач-экспертлар лавозимига танлаш ва тавсия этишни амалга ошириш, шунингдек ҳар уч йилда камида бир марта тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари врачларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш функцияларини юкласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт олий ўқув муассасалари негизида махсус касб-ҳунар таълими дастурларини жорий этиш йўли билан барча даражалардаги тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари врачлари малакасининг оширилишини ҳар беш йилда камида бир марта мажбурий, мунтазам равишда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика тиббий-меҳнат эксперт комиссияси буюртманомаларига биноан, 2011 йилдан бошлаб, Давлат бюджети параметрларида ушбу қарордан келиб чиқадиган тадбирларни амалга оширишга ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари хизматининг моддий-техника базасини, шу жумладан тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тузилмасини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобига мустаҳкамлашга маблағларни назарда тутсин. Бунда туманлараро (зарурат бўлганда қишлоқ туманлари) тиббий-меҳнат эксперт комиссияларини жойларга бориб текширишлар ўтказиш учун транспорт воситалари билан таъминлаш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари муассасалари томонидан дастлабки ташхис ўтказиш учун зарур бўлган тиббий ва ёрдамчи асбоб-ускуналарнинг намунавий рўйхатини, шунингдек тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари муассасаларини кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналар билан намунавий рўйхатга мувофиқ жиҳозлаш жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 44-модда) ҳамда ушбу қарорга 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 2 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

Т/р‎ Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари номи Хизмат кўрсатиш ҳудуди‎ Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларини даволаш-профилактика муассасаларига бириктириш‎

Қорақалпоғистон Республикаси

1.‎ Бош ТМЭК ‎ Қорақалпоғистон Республикаси ‎

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази ва минтақавий реабилитация маркази

2.‎ Амударё туманлараро ТМЭК Амударё ва Беруний туманлари Амударё ва Беруний туман тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда — ТТБ деб аталади) (тегишли ҳудудлар бўйича)
3.‎

Кегайли туманлараро ТМЭК ‎

Кегайли, Нукус ва Қораўзак туманлари ‎

Кегайли, Нукус ва Қораўзак ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎

4.‎

Қўнғирот туманлараро ТМЭК

Қўнғирот, Қонликўл ва Мўйноқ туманлари Қўнғирот, Қонликўл ва Мўйноқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
5.‎ Нукус шаҳар ТМЭК ‎ Нукус шаҳри ‎ Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда ШТБ деб аталади)
6.‎

Хўжайли туманлараро ТМЭК‎

Хўжайли ва Шуманай туманлари, Тахиатош шаҳри Хўжайли ва Шуманай ТТБ, Тахиатош ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
7.‎

Чимбой туманлараро ТМЭК‎

Чимбой ва Тахтакўпир туманлари ‎ Чимбой ва Тахтакўпир ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
8.‎ Элликқалъа туманлараро ТМЭК Элликқалъа ва Тўрткўл туманлари Элликқалъа ва Тўрткўл ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
9.‎ Фтизиатрия ТМЭК Қорақалпоғистон ‎Республикаси‎ Қорақалпоғистон Республикаси ‎сил касалликлари диспансери‎

91.‎

Психиатрия ТМЭК ‎‎

Қорақалпоғистон ‎Республикаси‎‎

Қорақалпоғистон Республикаси ‎психоневрология диспансери‎‎

Андижон вилояти

10.‎ Бош ТМЭК ‎ Андижон вилояти ‎ Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Андижон вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази‎
11.‎ Андижон шаҳар ТМЭК ‎ Андижон шаҳри ‎ Андижон ШТБ ‎
12.‎ Андижон туманлараро ТМЭК‎ Андижон ва Олтинкўл туманлари ‎ Андижон ва Олтинкўл ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
13.‎ Асака туманлараро ТМЭК ‎ Асака шаҳри, Асака, Марҳамат ва Булоқбоши туманлари ‎ Асака ШТБ, Асака, Марҳамат ва Булоқбоши ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
14.‎ Избоскан туманлараро ТМЭК‎ Избоскан ва Пахтаобод туманлари ‎ Избоскан ва Пахтаобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
15.‎ Қўрғонтепа туманлараро ТМЭК‎ Қўрғонтепа, Жалолқудуқ ва Хўжаобод туманлари, Қорасув ва Хонобод шаҳарлари ‎ Қўрғонтепа, Жалолқудуқ ва Хўжаобод ТТБ, Қорасув ва Хонобод ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
16.‎ Шаҳрихон туманлараро ТМЭК‎ Шаҳрихон, Бўз, Балиқчи ва Улуғнор туманлари ‎ Шаҳрихон, Бўз, Балиқчи ва Улуғнор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
17.‎ Психиатрия ТМЭК ‎ Андижон вилояти ‎ Андижон вилоят психоневрология диспансери‎

Бухоро вилояти

19.‎ Бош ТМЭК ‎ Бухоро вилояти ‎ Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Навоий вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази ‎
20.‎ Бухоро туманлараро ТМЭК Бухоро, Жондор ва Когон туманлари Бухоро, Жондор ва Когон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
21.‎ Бухоро туманлараро ТМЭК Бухоро ва Когон шаҳарлари, Қоровулбозор тумани Бухоро ва Когон ШТБ, Қоровулбозор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
22.‎ Қоракўл туманлараро ТМЭК‎ Қоракўл ва Олот туманлари ‎ Қоракўл ва Олот ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича‎
23.‎ Ромитан туманлараро ТМЭК ‎ Ромитан, ‎Шофиркон ва Пешку ‎туманлари ‎ Ромитан, Шофиркон ва Пешку ‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
24.‎ Ғиждувон туманлараро ТМЭК ‎ Ғиждувон ва Вобкент ‎туманлари ‎ Ғиждувон ва Вобкент ‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
25.‎ Психиатрия ТМЭК Бухоро вилояти Бухоро вилоят психиатрия шифохонаси

Жиззах вилояти

27.‎ Бош ТМЭК ‎ Жиззах вилояти ‎ Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жиззах вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази ‎
28.‎ Ғаллаорол туманлараро ТМЭК ‎ Ғаллаорол, Фориш ва Бахмал туманлари ‎ Ғаллаорол, Фориш ва Бахмал ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
29.‎ Жиззах туманлараро ТМЭК ‎ Жиззах шаҳри ва Жиззах тумани ‎ Жиззах ШТБ ва Жиззах ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
30.‎ Дўстлик туманлараро ТМЭК ‎ Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Арнасой туманлари ‎ Дўстлик, Мирзачўл, Зафаробод, Пахтакор ва Арнасой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
31.‎ Зомин туманлараро ТМЭК‎ Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманлари ‎ Зомин, Зарбдор ва Янгиобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎

Қашқадарё вилояти

32.‎ Бош ТМЭК ‎ Қашқадарё вилояти ‎ Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази ‎
33.‎ Деҳқонобод туманлараро ТМЭК Деҳқонобод, Қамаши ва Ғузор туманлари Деҳқонобод, Қамаши ва Ғузор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
34.‎ Қарши туманлараро ТМЭК‎ Қарши шаҳри, Косон ва Нишон туманлари Қарши ШТБ, Косон ва Нишон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
35.‎ Қарши туманлараро ТМЭК Қарши, Миришкор, Муборак ва Касби туманлари‎ Қарши, Миришкор, Муборак ва Касби ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
36.‎ Китоб туманлараро ТМЭК‎ Китоб ва Шаҳрисабз туманлари ‎ Китоб ва Шаҳрисабз ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
37.‎ Чироқчи туманлараро ТМЭК‎ Чироқчи ва Яккабоғ туманлари Чироқчи ва Яккабоғ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
38.‎ Фтизиатрия ТМЭК Қашқадарё вилояти‎ Қашқадарё вилояти ‎сил касалликлари диспансери
39.‎ Психиатрия ТМЭК ‎ Қашқадарё вилояти‎ Қашқадарё вилояти ‎сил касалликлари диспансери

Навоий вилояти

40.‎ Бош ТМЭК ‎ Навоий вилояти ‎

Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Навоий вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази‎

41.‎ Зарафшон туманлараро ТМЭК ‎ Томди ва Учқудуқ туманлари, Зарафшон шаҳри ‎ Томди ва Учқудуқ ТТБ, Зарафшон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
42.‎ Қизилтепа туманлараро ТМЭК Қизилтепа ва Конимех туманлари ‎ Қизилтепа ва Конимех ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
43.‎ Навбаҳор туманлараро ТМЭК‎ Навбаҳор ва Нурота туманлари ‎

Навбаҳор ва Нурота ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎

44.‎ Навоий туманлараро ТМЭК‎ Навоий шаҳри ва Кармана тумани ‎

Навоий ШТБ ва Кармана ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎

45.‎ Хатирчи туман ТМЭК ‎ Хатирчи тумани ‎ Хатирчи ТТБ‎

Наманган вилояти

47.‎ Бош ТМЭК ‎ Наманган вилояти

Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Наманган вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази

48.‎ Наманган шаҳар ТМЭК Наманган шаҳри Наманган ШТБ
49.‎ Поп туманлараро ТМЭК Поп ва Мингбулоқ туманлари Поп ва Мингбулоқ ‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
50.‎ Тўрақўрғон туманлараро ТМЭК Тўрақўрғон ва Наманган туманлари‎ Тўрақўрғон ва Наманган ‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
51.‎ Учқўрғон туманлараро ТМЭК Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманлари‎ Учқўрғон, Норин ва Уйчи ‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
52.‎ Чуст туманлараро ТМЭК Чуст ва Косонсой туманлари‎ Чуст ва Косонсой ‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
53.‎ Янгиқўрғон туманлараро ТМЭК Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари Янгиқўрғон ва Чортоқ ТТБ ‎(тегишли ҳудудлар бўйича)

531.‎

Психиатрия ТМЭК ‎‎

Наманган вилояти‎‎

Наманган вилоят ‎ психоневрология диспансери‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Самарқанд вилояти

54.‎ Бош ТМЭК ‎ Самарқанд вилояти ‎ Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Самарқанд вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази‎
55.‎ Оқдарё туманлараро ТМЭК Оқдарё, Қўшработ ва Иштихон туманлари Оқдарё, Қўшработ ва Иштихон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
56.‎ Самарқанд туманлараро ТМЭК Самарқанд ва Тойлоқ туманлари Самарқанд ва Тойлоқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
57.‎ Нарпай туманлараро ТМЭК ‎ Нарпай, Каттақўрғон ва Пахтачи туманлари ‎ Нарпай, Каттақўрғон ва Пахтачи ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
58.‎ Пайариқ туманлараро ТМЭК Пайариқ, Булунғур ва Жомбой туманлари Пайариқ, Булунғур ва Жомбой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
59.‎ Пастдарғом туманлараро ТМЭК ‎ Пастдарғом ва Нуробод туманлари, Каттақўрғон шаҳри ‎ Пастдарғом ва Нуробод ТТБ, Каттақўрғон ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
60.‎ Самарқанд шаҳар ТМЭК Самарқанд шаҳри Самарқанд ШТБ
61.‎ Ургут туман ТМЭК Ургут тумани Ургут ТТБ
62.‎ Психиатрия ТМЭК ‎ Самарқанд вилояти ‎ Самарқанд вилоят психоневрология диспансери‎
63.‎ Фтизиатрия ТМЭК ‎ Самарқанд вилояти ‎ Самарқанд вилоят сил касалликлари диспансери‎

‎Сурхондарё вилояти

64.‎ Бош ТМЭК ‎ Сурхондарё вилояти ‎ Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази ‎
65.‎ Ангор туманлараро ТМЭК ‎ Ангор, Музработ ва Шеробод туманлари ‎ Ангор, Музработ ва Шеробод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
66.‎ Денов туманлараро ТМЭК Денов ва Олтинсой туманлари Денов ва Олтинсой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
67.‎ Қизириқ туманлараро ТМЭК‎ Қизириқ, Бандихон ва Бойсун туманлари ‎ Қизириқ, Бандихон ва Бойсун ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
68.‎ Қумқўрғон туманлараро ТМЭК Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари Қумқўрғон ва Шўрчи ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
69.‎ Сариосиё туманлараро ТМЭК‎ Сариосиё ва Узун туманлари ‎ Сариосиё ва Узун ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
70.‎ Термиз туманлараро ТМЭК Термиз ш., Термиз ва Жарқўрғон туманлари Термиз ШТБ, Термиз ва Жарқўрғон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

701.‎

Психиатрия ТМЭК‎

Сурхондарё вилояти‎‎

Сурхондарё вилояти ‎психоневрология диспансери‎‎

Сирдарё вилояти

71.‎ Бош ТМЭК Сирдарё вилояти Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жиззах вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази
72.‎ Гулистон туманлараро ТМЭК Гулистон ш., Гулистон ва Сайхунобод туманлари Гулистон ШТБ, Гулистон ва Сайхунобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
73.‎ Мирзаобод туманлараро ТМЭК Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба ва Сирдарё туманлари Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба ва Сирдарё ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
74.‎ Янгиер туманлараро ТМЭК Янгиер ва Ширин шаҳарлари, Ховос ва Боёвут туманлари Янгиер ва Ширин ШТБ, Ховос ва Боёвут ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)

Тошкент вилояти

75.‎ Бош ТМЭК Тошкент вилояти Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази
76.‎ Оққўрғон туманлараро ТМЭК Оққўрғон, Қуйичирчиқ ва Бўка туманлари Оққўрғон, Қуйичирчиқ ва Бўка ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
77.‎ Олмалиқ туманлараро ТМЭК Олмалиқ ш., Пскент ва Ўртачирчиқ туманлари Олмалиқ ШТБ, Пскент ва Ўртачирчиқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
78.‎ Ангрен туманлараро ТМЭК ‎ Ангрен ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон тумани ‎ Ангрен ва Оҳангарон ШТБ, Оҳангарон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
79.‎ Бекобод туманлараро ТМЭК‎ Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани ‎ Бекобод ШТБ ва Бекобод ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
80.‎ Чирчиқ туманлараро ТМЭК‎ Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ ва Қибрай туманлари ‎ Чирчиқ ШТБ, Бўстонлиқ ва Қибрай ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
81.‎ Юқори Чирчиқ туманлараро ТМЭК‎ Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари ‎ Юқори Чирчиқ ва Паркент ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
82.‎ Янгийўл туманлараро ТМЭК Янгийўл ва Чиноз туманлари Янгийўл ва Чиноз ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
83.‎ Зангиота туман ТМЭК‎ Зангиота тумани ‎ Зангиота ТТБ
84.‎ Психиатрия ТМЭК ‎ Тошкент вилояти ‎ Тошкент вилоят психоневрология диспансери‎

‎Фарғона вилояти

85.‎ Бош ТМЭК ‎ Фарғона вилояти‎ Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Фарғона вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази ‎
86.‎ Бағдод туманлараро ТМЭК‎ Бағдод, Бувайда ва Учкўприк туманлари ‎ Бағдод, Бувайда ва Учкўприк ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
87.‎ Қўқон туманлараро ТМЭК‎ Қўқон шаҳри ва Данғара тумани ‎ Қўқон ШТБ ва Данғара ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
88.‎ Қува туманлараро ТМЭК‎ Қува ва Тошлоқ туманлари, Қувасой шаҳри ‎ Қува ва Тошлоқ ТТБ, Қувасой ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
89.‎ Марғилон туманлараро ТМЭК‎ Марғилон шаҳри, Қўштепа ва Ёзёвон туманлари ‎ Марғилон ШТБ, Қўштепа ва Ёзёвон ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
90.‎ Риштон туманлараро ТМЭК‎ Риштон, Олтиариқ ва Сўх туманлари‎ Риштон, Олтиариқ ва Сўх ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
91.‎ Ўзбекистон туманлараро ТМЭК‎ Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат туманлари ‎ Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
92.‎ Фарғона туманлараро ТМЭК‎ Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани ‎ Фарғона ШТБ ва Фарғона ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
93.‎ Психиатрия ТМЭК ‎ Фарғона вилояти ‎ Фарғона вилоят психоневрология диспансери‎
94.‎ Фтизиатрия ТМЭК ‎ Фарғона вилояти ‎ Фарғона вилоят сил касалликлари диспансери‎

Хоразм вилояти

95.‎ Бош ТМЭК ‎ Хоразм вилояти ‎ Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Хоразм вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази ‎
96.‎ Урганч туманлараро ТМЭК Урганч ш., Урганч ва Хонқа туманлари Урганч ШТБ, Урганч ва Хонқа ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
97.‎ Ҳазорасп туманлараро ТМЭК‎ Ҳазорасп ва Боғот туманлари, Питнак шаҳри ‎ Ҳазорасп ва Боғот ТТБ, Питнак ШТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
98.‎ Хива туманлараро ТМЭК Хива, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманлари Хива, Қўшкўпир ва Янгиариқ ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)
99.‎ Шовот туманлараро ТМЭК‎ Шовот, Гурлан ва Янгибозор туманлари ‎ Шовот, Гурлан ва Янгибозор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎

Тошкент шаҳри

100.‎ Бош ТМЭК ‎ Тошкент шаҳри‎ Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ‎
101.‎ Мирзо Улуғбек ‎туманлараро ТМЭК ‎ Мирзо Улуғбек ва Яшнобод ‎туманлари‎ Мирзо Улуғбек ва Яшнобод ‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
102.‎ Собир Раҳимов туман ТМЭК ‎ Собир Раҳимов тумани ‎ Собир Раҳимов ТТБ ‎
103.‎ Сирғали туманлараро ТМЭК ‎ Сирғали, Миробод ва Бектемир туманлари ‎ Сирғали, Миробод ва Бектемир ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
104.‎ Учтепа туманлараро ТМЭК ‎ Учтепа ва Чиланзор туманлари ‎ Учтепа ва Чиланзор ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
105.‎ Шайхонтоҳур туманлараро ТМЭК ‎ Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлари ‎ Шайхонтоҳур ва Яккасарой ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича) ‎
106.‎ Юнусобод туман ТМЭК ‎ Юнусобод тумани ‎ Юнусобод ТТБ‎
107.‎ Психиатрия ТМЭК ‎ Тошкент шаҳри ‎ Биринчи Тошкент шаҳар психоневрология диспансери‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда ТМЭКларининг умумий сони доирасида ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.
(изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 10 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2622, 14.10.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 524-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-меҳнат экспертиза хизмати
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 241-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 445-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ: транспорт воситаси мавжуд бўлган тақдирда ҳайдовчи лавозими, алоҳида бино мавжуд бўлган тақдирда — қоровул лавозими жорий этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 305-модда; 2011 й., 36-сон, 372-модда; 2013 й., 49-сон, 635-модда; 2014 й., 35-сон, 445-модда, 42-сон, 524-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 997-модда)