Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.02.2001 йилдаги 67-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.02.2001 йилдаги 67-сон
Date of entry into force
02.02.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 560 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек халқининг улуғ фарзанди Алишер Навоийнинг жаҳон халқлари маънавияти ва маданияти тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини эътиборга олиб ва унинг бой илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш ва асраб-авайлаш ҳамда дунё жамоатчилиги, мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёш авлод орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Маънавият ва маърифат» республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг 2001 йилда улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда тадбирлар режаси 1 ва 2- иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уни жойларда ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда Навоий шаҳрида 2001 йил май ойида тантанали юбилей тадбирларини ҳамда «Алишер Навоийнинг ижодий мероси ва унинг жаҳоншумул аҳамияти» мавзуида халқаро илмий конференция ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят аҳли, корхона ва ташкилотлари жамоаларининг Навоий шаҳри марказида дам олиш боғи барпо этиш ва у ерда Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида илмий-оммабоп фильмлар яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллиги муносабати билан 2001 йилда 100 сўм қийматдаги эсдалик тангаларни муомалага чиқариш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги, республика ва вилоятлар газеталари муҳарриятлари оммавий ахборот воситаларида Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, унинг жаҳон маданияти тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини кенг ёритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 2 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 67-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кароматов Ҳ. С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
Исаев А.Н. ‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Рисқиев Т. Т.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
Дилов Ғ.Д. ‎ —‎‎ Навоий вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Тўлаганов К. Н.‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Шодиев Б. А.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, ташкилий қўмита масъул котиби‎
Абдуллаев Ш.Ю‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Болиев А.О.‎ —‎‎ «Маънавият ва маърифат» республика кенгаши масъул котиби‎
Жўраев Х. Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
Жўраев Р.Ҳ.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири‎
Йўлдошев Б.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти‎
Кўчимов А.‎ —‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
Мирзаев Т.М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти директори‎
Мурод Муҳаммад Дўст‎ —‎‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
Орипов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
Парпиев Б. Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Полвонов Э.М.‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари‎
Шоғуломов Р.Ш.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Юнусов Т.М.‎ —‎‎ «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси раиси‎
Қўзиев Т. К.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси раиси‎
Ғуломов С.С.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
Мустафоев И.М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари‎
Ҳасанов С. Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи директори‎
Ҳусанбоев Б.‎ —‎‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янгидан тайинланган шахс киритилади.