Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.06.1997 йилдаги 317-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.1997 йилдаги 317-сон
Date of entry into force
24.06.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998—2000 ЙИЛЛАРДА ПАХТА, БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ, ШОЛИ ВА КАРТОШКА ЭКИШ МАЙДОНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алмашлаб экиш схемаларини яхшилаш, ерлардан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ишидаги самарадорликни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг 1998—2000 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича иловага мувофиқ пахта майдонлари — 1500 минг гектар, суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари майдонларини — 1000 минг гектар, лалми ерларда — 310 минг гектар, шоли майдонларини — 170 минг гектар ва картошка майдонларини — 27 минг гектар этиб сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаликларга ва маҳаллий бошқарув органларига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экиш майдонларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин. Янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига кўпайган майдонлардан асосан озуқа экинлари экишни кенгайтириш учун фойдаланилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1998—2000 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда ушбу қарорга амал қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суғориладиган ерлардан юқори самарали фойдаланишини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларини амалда кўпайтириш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг биринчи даражали вазифалари деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 24 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
317-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 июндаги 317-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998—2000 йилларда пахта, бошоқли дон экинлари, шоли ва картошка экиш майдонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта Бошоқли дон экинлари Шоли Картошка
жами шу жумладан
суғориладиган ерларда‎ лалми ерларда‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 145‎ 28‎ 28‎ 99‎ 0,3‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 110‎ 70‎ 70‎ 1‎ 2‎
Бухоро‎ 129‎ 60‎ 60‎ 0,2‎ 0,5‎
Жиззах‎ 111‎ 201‎ 101‎ 100‎ 0,3‎ 1,3‎
Қашқадарё‎ 173‎ 244‎ 152‎ 92‎ 0,1‎ 1,8‎
Навоий‎ 44‎ 37‎ 35‎ 2‎ 0,2‎ 0,4‎
Наманган‎ 95‎ 70‎ 70‎ 3,2‎ 2,8‎
Самарқанд‎ 97‎ 167‎ 93‎ 74‎ 1‎ 5,2‎
Сурхондарё‎ 120‎ 111‎ 96‎ 15‎ 5,6‎ 0,7‎
Сирдарё‎ 141‎ 99‎ 89‎ 10‎ 7‎ 0,3‎
Тошкент‎ 108‎ 115‎ 98‎ 17‎ 11,4‎ 7‎
Фарғона‎ 127‎ 92‎ 92‎ 1‎ 3,2‎
Хоразм‎ 100‎ 16‎ 16‎ 40‎ 1,5‎
Жами‎ 1500‎ 1310‎ 1000‎ 310‎ 170‎ 27‎