Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.04.1993 йилдаги 169-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.04.1993 йилдаги 169-сон
Date of entry into force
02.04.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЙИЧА КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тинчлик даврининг экстремал шароитларида аҳолини ҳимоя қилишнинг янада самарали тизимини яратиш мақсадида ва Республика бошқарув органлари тизимидаги айрим ўзгаришларни ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясига айлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят, шаҳар ва туман комиссияларини тузсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг потенциал хавфли объектлари бўлган вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари, корпорациялари, концернлари ва бирлашмалари фавқулодда вазиятлар бўйича тармоқ ва объект комиссияларини тузсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари Исмоил Ҳакимович Жўрабеков Ўзбекистон Республикаси фуқаро мудофааси бошлиғи этиб тайинлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раисига Комиссиянинг шахсий таркибини тасдиқлаш юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси ҳақидаги Низом (2-илова) тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тизимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг уч кишидан иборат котибияти киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг раислари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси мажлисида тегишли масалалар кўриб чиқилаётганда ушбу Комиссия аъзолари ҳуқуқи билан қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 апрелдаги 103-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 2 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 2 апрелдаги 169-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОМИССИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
И.Ҳ. Журабеков‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси раиси‎
К.Н. Тўлаганов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия Раисининг биринчи ўринбосари
А.Ш.Ҳабибуллаев‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия раисининг ўринбосари‎
—‎‎ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фуқаро мудофааси бошқармаси бошлиғи, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия раисининг ўринбосари‎
Комиссия аъзолари:‎‎
З.А. Алматов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири‎
Ш.И. Каримов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири‎
Р.А. Гиниятуллин‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазири‎
К. Раҳимов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири‎
Н. Қаюмов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири‎
В.К. Михайлов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазири‎
Э.Ж. Бокибоев‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазири‎
В.Й. Отаев‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазири‎
Т.Я. Шарипов‎ —‎‎ «Ўзшартномасавдо» давлат-акционерлик уюшмаси раиси‎
А.Ю. Ҳусаинов‎ —‎‎ «Ўздавнефтмаҳсулот» акционерлик бирлашмасининг бош директори‎
А.В. Ганиев‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
А.Р. Ахмадбоев‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларининг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси раиси‎
Р.Р. Юнусов‎ —‎‎ Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акционерлик концерни раиси‎
Г.В. Ҳасанов‎ —‎‎ Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни раиси‎
Л. Ахметов‎ —‎‎ Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорацияси раиси‎
И. Искандаров‎ —‎‎ Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни раиси‎
Г.Г. Волков‎ —‎‎ Ўзбекистон матлубот жамиятлари республика уюшмаси раиси‎
В.Е. Чуб‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи‎
Б.Т. Воҳидов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Б.Х. Ғуломов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари‎
Г.К. Тешаев‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Тошкент шаҳар гарнизонининг бошлиғи‎
В.М. Желтоухов‎ —‎‎ Ўрта Осиё Темир йўл бошқармасининг бошлиғи‎
Г.М. Рафиқов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг бош директори‎
К.Н. Аблуллабеков‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг директори‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия котибияти: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси котибияти ва Мудофаа вазирлигининг фуқаролар мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Комиссия билан ишлаш бўлими ходимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 2 апрелдаги 169-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фавқулодда вазият — бу Республиканинг айрим минтақаларида, бир ёки бир қатор корхоналарида рўй берган, табиий иқлимга оид экологик ва техноген офатлар, авариялар, фалокатлар, эпидемия ва эпизоотиялар оқибатида содир бўлган ва кўп миқдорда зарар етказиши мумкин бўлган ёки етказган, одамлар қурбон бўлишига олиб келган ва ҳаёт учун зарур шароитларнинг бузилишига олиб келган аҳвол.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг мақсади қуйидагиларни таъминлашдан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика давлат бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасининг авариялар, фалокатлар, табиий ва экологик офатлар, минтақага хос бўлган эпидемия ва эпизоотиялар рўй берадиган ҳолларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимига киритилган кучлар ва воситаларнинг доимий тайёр туришини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг, республиканинг барча даражалардаги бошқарув органларининг, Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар, идора ва корхоналарнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш кечиктириб бўлмайдиган қидирув-қутқариш ва авария — қайта тиклаш ишларига, минтақада фавқулодда вазият юз берганда аҳолининг ҳаётини сақлаш ва уларни фалокат зоналаридан эвакуация қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссия ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари билан ўзаро алоқада иш олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раиси, раис ўринбосарлари ва Комиссия таркиби Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси билан мувофиқлаштириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссиянинг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кундалик фаолиятида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари корпорациялари, идоралари, бирлашмалари, республика авария-қутқариш хизматлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишига тайёргарлик даражасини ошириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш фавқулодда вазиятларда саноат, энергетика, транспорт, алоқа, ижтимоий-маиший хизмат объектларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш борасидаги фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўй бериш эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни ва уларнинг оқибатларини олдиндан аниқлаш, республика ҳудудида авариялар, фалокатлар, табиий ва экологик офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавфли зоналарни (районларни) белгилаш, экстремал ҳодисалар хавф-хатарини ва қурилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш бўйича ишларни бошқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизими ишларига раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
потенциал хавфли объектларда авариялар ва фалокатларнинг олдини олишга, улар юз берган тақдирда ҳамда табиий офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар рўй берган ҳолларда кўрилиши мумкин бўлган зарарни камайтиришга қаратилган эҳтиёт чоралари тизимини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўй бериши мумкин бўлган авариялар, фалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотияларни тугатиш бўйича тадбирларнинг республика режасини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун потенциал хавфли бўлган халқ хўжалиги ва мудофаа характеридаги объектларнинг жойлашиши нечоғлик мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, уларни бекитиш, консервациялаш, тугатиш, фаолиятини тўхтатиб қўйиш масалаларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бошқарув органларининг авария-қутқарув хизматлари, Ўзбекистон Республикаси кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳоллар юз берганда ҳаракат қилиш бўйича команда-штаб ва махсус машқларни ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат ташкилотлари ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларда қатнашиши учун шароит яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика аҳолисини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Давлат комиссияси билан биргаликда қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларини самарали олиб бориш учун замонавий техника, асбоб-ускуналар, механизмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ҳамда харид қилишни, хавфли техноген ва табиат ҳодисаларини кузатишни, улар устидан назорат тизимини ривожлантирувчи, аҳолини ҳимоя қилиш ва кишиларнинг фавқулодда вазиятларда яшашини таъминловчи ягона илмий-техникавий сиёсатни ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик актларини, қарорларини, фармойишларини, Комиссиянинг ҳуқуқ доирасига кирадиган масалалар бўйича бошқа норматив актларни ишлаб чиқишни амалга оширади ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар оқибатлари профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ватанимиз ва хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни ташкил этади, Комиссиянинг ваколати доирасида марказий бошқарув органлари, бошқа хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва уларнинг оқибатларини тугатишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизимини тайёр ҳолатга келтиришни ва унинг ишлашини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бошқарув органларини ва аҳолини фавқулодда вазиятларнинг рўй берганлиги, характери ва миқёслари, уларнинг оқибатларини тугатишнинг қандай бораётганлиги ҳақида хабардор қилиш ва ахборот билан таъминлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида минтақавий фавқулодда вазият рўй берган тақдирда қидирув-қутқариш ва авария -тиклаш ишларига бевосита раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фалокат рўй берган районга ташкилотлар ва фуқаролардан, шу жумладан, хорижий фуқаролардан ёрдам тариқасида тушадиган моддий ва молиявий маблағларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини ташкил этишни назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги фавқулодда вазиятлар комиссияларининг авариялар ва фалокатларнинг сабабларини аниқлаш юзасидан олиб борадиган ишида қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тажрибага эга бўлган жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг (шу жумладан, хорижий фуқароларнинг) фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларда қатнашиши учун шароит яратиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун бевосита хавф-хатар бартараф этилгач, қидирув-қутқариш ишлари олиб борилгандан кейин, аҳолининг яшашини таъминловчи объектлар тиклаб бўлингандан сўнг фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш ишларига раҳбарлик қилиш маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига, шунингдек, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар ва бирлашмалар зиммасига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга :
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларини ва Миллий Гвардия қўшинларини авариялар, фалокатлар, экологик ва табиий офатларнинг оқибатларини тугатишга, фавқулодда вазиятлар зоналарида жамоат тартибини сақлашни ва аҳолининг ҳаёти учун зарур бўлган ҳамда халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилишни таъминлашга жалб этиш ҳақида белгиланган тартибда таклиф киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлар тарзидаги қарорларини қабул қилишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги мажмуалари, вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар, идоралар, бирлашмаларнинг раҳбарлари билан биргаликда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар, идоралар ва бирлашмаларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг ишини назорат қилиб бориш, ўз мажлисларида ана шу комиссияларнинг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизимига кирувчи кучлар ва воситаларнинг тайёрлигини назорат қилишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар, идоралар, бирлашмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлардан Комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни талаб қилиш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизимига кирувчи кучлар ва воситаларни зарур бўлган қидирув-қутқариш ҳамда авария-қайта тиклаш ишларига белгиланган тартибда жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудидаги минтақавий фавқулодда вазият вужудга келган жойга бориб қидирув-қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларига бевосита раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазият пайдо бўлиши сезилган ҳолларда, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, республика ҳудудидаги халқ хўжалиги объектларининг ишини тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий авариялар, фалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ва эпизотиялар рўй бергани тақдирда ўз вакиллари ва мутахассисларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар ишида иштирок этиш учун юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика халқ хўжалигининг етакчи мутахассисларини потенциал хавфли бўлган объектларнинг бехатар ишлашини назорат қилишга жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси кундалик фаолиятида Комиссия раиси томонидан тасдиқланган йиллик ва йил чораги режаларига мувофиқ иш олиб боради. Комиссия мажлисларида фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатлар қилиш масалалари кўриб чиқилади. Комиссия ўз ваколат доирасида барча республика вазирликлари, давлат қўмиталари, бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар учун бажариш мажбур бўлган қарорлар қабул қилади. Комиссия мажлислари ўртасидаги даврда зарур қарорлар Комиссия раиси ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан қабул қилиниб, тегишли кўрсатмалар тарзида ижрочиларга етказилади. Фавқулодда вазиятлар рўй берганда авария фалокат ва табиий офат, эпидемия ва эпизоотияларнинг тури, уларнинг кўлами ва оқибатларига қараб Комиссия таркибидан тезкор гуруҳлар ташкил этилади. Бу гуруҳларга Комиссия раиси ёки унинг ўринбосарлари бошчилик қиладилар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишга раҳбарликни таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссия раиси Комиссия зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъул бўлиб, Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Комиссия ва унинг аппарати ишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Комиссия раисига амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фавқулодда вазият зонасида жамоат тартибини катта молиявий ва моддий бойликлар тўпланган жойларни, аҳолининг ҳаётий фаолиятини таъминловчи ва халқ хўжалиги объектларини қўриқлашни кучайтириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар зонасида фуқароларнинг кириш- чиқиши учун махсус режимни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, фавқулодда ҳолат эълон қилинган ҳудудда фавқулодда вазият ва характерига қараб, офат рўй берган районларда фуқароларнинг яшаши ва юриш-туришининг алоҳида тартибини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазият оқибатларининг олдини олиш ёки тугатиш учун зарур транспорт, тиббий, қутқариш, қайта тиклаш ҳамда бошқа куч воситаларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига биноан ҳарбий бўлинмалар ва қисмларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарда ва уларнинг оқибатларини тугатиш учун бўлган ҳаракатларда барча зарур моддий- техника, тиббий, озиқ-овқат ва бошқа давлат ва идора ресурслари, резервлари ва захираларидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига фавқулодда вазиятларда ва уларнинг оқибатларини тугатишда бошқарув бўйича мутахассис кадрларнинг малакасини оширишни фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳаракат қилишга тайёрлаш ва такомиллаштириш ишларини ташкил этиш юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ўз тасарруфида қуйидагиларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли режалаштирилган давр учун иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш давлат режаларида эҳтиёт чораларини ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш бўйича кузда тутилмаган ишларни амалга оширишга мўлжалланган махсус молиявий ва моддий-техника резервлари. Мазкур резервларнинг ҳажмлари ва номенклатураси тўғрисидаги таклифлар тегишли равишда вазирликлар ва идоралар томонидан комиссия билан келишилган ҳолда тайёрланади ва Вазирлар Маҳкамасининг иккинчи бўлими томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия томонидан ажратилган маблағларни сарфлаш ва резервлардан фойдаланиш унинг қарори билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ишчи аппаратининг ташкилий тузилиши Комиссия раиси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аппарати фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатида кўриладиган зарарни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича кундалик ишларни ташкил этади, фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатлар қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизимининг тайёрлигини назорат қилиб боради. Комиссия мажлисларига ҳужжатлар тайёрлайди, Комиссия қарорларини ижрочиларга етказади, уларнинг бажарилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Потенциал хавфли объектлари бўлган республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, бирлашмалари раҳбарлари (раҳбарларнинг биринчи ўринбосарлари) бошчилик қиладиган фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар тузадилар. Улар ўзларига қарашли объектларда ва уларга тенгдош районларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг етказиши мумкин бўлган зарарини камайтириш ва улар оқибатларини тугатиш бўйича тадбирлар ҳамда ишларни тайёрлаш ва ўтказиш учун шахсан масъулдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар бўйича тармоқ комиссиялари бўйсунувчи корхоналарнинг фавқулодда вазиятлар бўйича объект комиссияларининг фаолиятига, хавфсиз ва чиқитсиз технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳимоя ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатишнинг зарур воситаларини ишлаб чиқиш юзасидан ягона техника сиёсатини ўтказиш, экстремал шароитда бошқариш бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишда объект комиссияларига ёрдам бериш, жумладан, фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят, шаҳар комиссияларининг куч ва воситаларини бу ишларга жалб этиш (келишув бўйича) ишларига услубий раҳбарлик қилиш, бу ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмалар ва потенциал хавфли объектларда навбатчилик -диспетчерлик хизматини ташкил этади. Фуқаро мудофааси бўйича иккинчи бўлимларнинг штатдаги ходимлари вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмаларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг ишчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Потенциал хавфли объектлари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, идоралари, бирлашмалари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар ҳақида идоравий низомларни ишлаб чиқадилар, ўз ишларида Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг Вақтинчалик низомидан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг комиссия ҳақидаги низоми Вазирлар Маҳкамаси Комиссияси билан келишилган ҳолда, вазир томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг шахсий таркиби: раис, раис ўринбосарлари, комиссия аъзолари ҳайъати ( қўмита ) қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ хўжалиги объектининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг намунавий лойиҳасини вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, бирлашмалар (тармоқ комиссиялари) ишлаб чиқадилар. Объект комиссиялари ўз низомида асосий вазифаларни, функцияларни, таркибни ва ҳуқуқларни, фавқулодда вазият хавфи бўлганда унинг олдини олиш ва шундай ҳоллар рўй берганда ҳаракат қилиш бўйича ишларни ташкил этишни, (маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ) жалб этиладиган куч ва воситаларни аниқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий (цех) ва объект вазиятларини объект комиссиялари зарур ҳолларда фавқулодда вазиятлар бўйича (шаҳар) ва тармоқ комиссияларининг тезкор гуруҳлари, куч ва воситалари иштирокида бартараф этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқ комиссиялари идорага қарашли қайси корхоналарда аҳолини шикастланиш (зарарланиш) хавфидан хабардор қилишнинг муайян тизимлари бўлишини белгилайдилар. Уларни жиҳозлашни назорат қилишни ана шу комиссиялар амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Офицерлар таркиби билан комплектланган фуқаро мудофааси штаби мавжуд бўлган вилоятлар шаҳарлар ва шаҳарларнинг туманларида фуқаро мудофааси бошлиғи — фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия раиси этиб ҳокимнинг биринчи ўринбосари тайинланади. Ишчи аппарати функцияси фуқаро мудофааси штаби ва иккинчи бўлим ходимларига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази (РТҲКПМ) республика ҳудудида экстремал вазиятларда одамларни қутқариш бўйича профессионал бош ташкилот бўлиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳоллар рўй берганда ҳаракат қилиш бўйича ягона Давлат тизимига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РТҲКПМ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси раиси зиммасига юклатилади ва у Республика тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази ҳақидаги низомни тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РТҲКПМнинг белгиланган шаклдаги гувоҳномасини олган қутқазувчилар фавқулодда вазиятлар рўй берган зонага кириш (чиқиш) ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Кенгаши, вилоят, шаҳар туман ҳокимликларининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда шу комиссиялар тўғрисидаги низомлар ишлаб чиқилади.