Ҳужжат кучини йўқотган 26.12.2016 04.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2129
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирнинг буйруғи, 04.08.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2129
Date of entry into force
14.08.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 26.12.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ҲАҚИДА АХБОРОТ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2129]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 13 декабрдаги 73-сонли «Дори воситалари ҳақида ахборот бериш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2129-1, 21.12.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) 16-моддасига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Дори воситалари ҳақида ахборот бериш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 11 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 11 июндаги 180-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситалари ҳақида ахборот бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) 16-моддасига мувофиқ дори воситалари ҳақида ахборот бериш қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қиладиган хорижий ишлаб чиқарувчи ташкилотларга татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дори воситалари ҳақида ахборот бериш дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (маъқулланган)дан кейин амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномаларнинг тузилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномалар давлат тилида тузилади, зарурат бўлганда қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқнома қуйидаги маълумотлар киритилган бўлимлардан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) дори препаратининг номи кўрсатилган сарлавҳа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) дори препаратининг савдо номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) дори препаратидаги таъсир этувчи моддаларнинг номи. Бунда дори препаратининг халқаро патентланмаган номи ёки уни таъсир этувчи моддаларининг кимёвий номи кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) дори препаратининг таркиби. Бунда дори препаратини ташкил қилувчи моддаларнинг номи ва миқдори (кўп компонентли дори препаратлари учун ингредиентларининг миқдори ёки нисбати) кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) дори препаратининг фармакотерапевтик гуруҳи. Бунда дори препаратининг фармакологик ва терапевтик таъсири бўйича жойлаштирилган гуруҳи кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) дори препаратининг фармакологик хусусиятлари. Бунда дори препаратининг асосий фармакологик, химиотерапевтик ва бошқа биологик хусусиятлари ҳамда таъсир этиш механизми кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) дори препаратининг фармакокинетикаси. Бунда дори препаратининг сўрилиши, тақсимланиши, метаболизми ва организмдан чиқарилиши бўйича маълумотлар кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) дори препаратининг қўлланилиши. Бунда дори препаратини тиббиётда қўллаш учун тавсия этилган касалликларнинг синдромлари ва белгилари кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) дори препаратини қўллаш усули ва дозаси. Бунда дори препаратларини организмга юбориш усуллари, дозаси, қабул қилиш вақти, даволаш курсининг давомийлиги, такрорий даволаш курслари ва улар ўртасидаги танаффуслар, зарурат бўлганда, дори препаратини қўллаш учун тайёрлаш усуллари кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) дори препаратининг ножўя таъсирлари. Бунда дори препаратларини қўллаш жараёнида пайдо бўладиган нохуш ҳолатлар ва асоратлар кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) дори препаратини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар. Бунда дори препаратини қўллаш мумкин бўлмаган касалликлар ва бошқа ҳолатлар кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) дори препаратлари билан ўзаро таъсири. Бунда дори препаратини бошқа дори препаратлари билан бирга қўллашда пайдо бўладиган таъсири кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) дори препарати бўйича махсус кўрсатмалар. Бунда дори препаратининг хусусиятларини ўзгартириши мумкин бўлган ҳолатларда дори препаратини қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек дори препарати билан муомала қилишнинг алоҳида қоидалари, жумладан «Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин», «Болалар ололмайдиган жойларда сақлансин» ва бошқалар кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) дори препаратининг дозасини ошириб юборилиши. Бунда дори препаратининг ортиқча дозада қабул қилинганда пайдо бўладиган белгилар ва уларни бартараф этиш бўйича кўриладиган шошилинч чоралар кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) дори препаратининг ишлаб чиқариш шакли. Бунда дори препаратининг шакли (таблетка, эритма, суртма, капсула ва бошқалар) ҳамда дори препарати таъсир этувчи моддаларининг битта дори шаклида бўлган вазни, фоизи ёки таъсир бирлиги кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) дори препаратини сақлаш шароити. Бунда дори препаратини сақлаш жойи, ҳарорати ва ёруғлиги кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) дори препаратининг яроқлилик муддати. Бунда дори препаратининг фойдаланишга яроқлилик муддати кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
т) дори препаратини дорихоналардан бериш тартиби. Бунда дори препаратини рецепт бўйича ёки рецептсиз бериш тартиби кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у) дори препаратини ишлаб чиқарган ташкилот номи. Бунда дори препаратини ишлаб чиқарган ташкилотнинг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва манзили кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномага дори препаратининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб мазкур Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган бўлимлардан ташқари бошқа қўшимча бўлимлар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Дори препаратини қўллаш бўйича йўриқноманинг мазкур Қоидаларнинг 5-банди «б», «г», «п», «р» ва «с» кичик бандларида назарда тутилган бўлимлари дори препаратининг фармакопея мақоласига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномаларни тасдиқлаш (маъқуллаш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномалар дори препаратларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан тузилади ва тасдиқлаш (маъқуллаш) учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб юритилади) тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бош бошқарма тақдим этилган дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномани мазкур Қоидаларга мувофиқлилигини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномалар мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлса Бош бошқарма томонидан тасдиқланади, хорижий дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномалар эса маъқулланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Дори препаратларини қўллаш бўйича йўриқномалар ушбу препаратлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олингандан сўнг бир ой муддат давомида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 267-модда)