Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.06.1993 йилдаги 306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.06.1993 йилдаги 306-сон
Date of entry into force
23.06.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ЮБИЛЕЙИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йилда атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий туғилган кунга 100 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Юбилейни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита бир ой муддат ичида юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни республика миқёсида ўтказиш тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга. оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1994 йилнинг октябрь ойида Алишер Навоий номидаги катта академик опера ва балет театрида Абдулла Қодирий таваллудига. 100 йил тўлиши муносабати билан тантанали кеча ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абдулла Қодирийнинг ҳовли музейини ташкил қиладиган иншоотларни лойиҳалаштириш, тузатиш-таъмирлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини 1994 йил март ойининг охиригача тугаллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номли боғни юбилей тантаналарига қадар ободонлаштириш ва у ерда адибга бюст ўрнатиш ишларини якунлаш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993-1994 йилларда юбилей маросимларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни Абдулла Қодирийнинг 100 йиллик юбилейини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим этган молиявий ҳужжатларга биноан республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча вилоят ҳокимликларига бир ой муддат ичида Абдулла Қодирий таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ўтадиган тадбирларни ишлаб чиқиб амалга ошириш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси республика олий ўқув юртларида, мактаблар ва. маҳаллаларда, вилоятларда Абдулла Қодирий хотирасига бағишланган кечалар, адиб ижодиётини тарғиб этувчи илмий-амалий анжуманлар ва адабий учрашувлар ўтказиш ишига бевосита ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Давлат кинокомпаниясига 1993 йилда Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» асари асосида кўп серияли бадиий фильм яратишга киришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитасига 1994 йилда ёзувчининг «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» асарларининг юбилей нашрларини чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ёзувчи асарларининг 7 жилдлик академик нашрини тайёрлаш ва чоп этишга киришиш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Абдулла Қодирий номидаги жамғарманинг ёзувчининг юбилей тадбирларини ўтказиш ишларига ўз молиявий улушини қўшиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.К. Қорабоев ва К.Н. Тўлаганов ўртоқлар зиммаларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 23 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
306-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 июндаги 306-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абдулла Қодирийнинг 100 йиллик юбилейини ўтказиш ташкилий қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
М. Қорабоев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — ташкилий қўмита раиси‎
М. Умурзоқов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
К. Тўлаганов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
П. Қодиров‎ —‎ Ўзбекистон халқ ёзувчиси — ташкилий қўмитанинг — масъул котиби‎
Ш. Абдуллаев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари‎
А. Фозилбеков‎ —‎ Тошкент шаҳар ҳокими‎
Р. Ахмедов ‎ —‎ Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг Президенти‎
Жамол Камол‎ —‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби‎
Х. Жўраев ‎ —‎ Ўздавкинокомпания раиси ‎
А. Жўрабоев‎ —‎ «Халқ сўзи» газетасининг бош муҳаррири‎
А. Миржалолов ‎ —‎ Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманининг ҳокими‎
И. Расулев‎ —‎ Тошкент шаҳрининг бош меъмори‎
Н. Салоҳиддинов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Президенти‎
Ю. Шодиметов ‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий масалалар, Фан ва маданият бўлимининг мудири‎
Р. Шоғуломов ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси‎
Э. Хайитбоев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири‎
М. Хазратқулов‎ —‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
Ш. Яхёев‎ —‎ Ўздавтелерадиокомпанияси раиси‎
О. Ёқубов‎ —‎ Ўзбекистон халқ ёзувчиси‎
Шукурилло‎ —‎ Ўзбекистон халқ ёзувчиси‎
Н. Муҳиддинов‎ —‎ Ўзбекистон «Ёдгорлик» жамиятининг раиси‎
Н. Ғойибов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси раиси‎
Тоҳир Малик‎ —‎ Ёзувчи‎
Ш. Темуров‎ —‎ «Маҳалла» жамғармасининг раиси‎
Ш. Қодирий‎ —‎ Абдулла Қодирий жамғармасининг директори.‎