Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2021 08.07.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2037-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 08.07.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2037-1
Date of entry into force
18.07.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ЛОТЕРЕЯЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2037-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 17 июндаги 34-сон ва 2021 йил 16 июндаги 23-сонли «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3310, 17.06.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 103, 40-сонли қарори билан тасдиқланган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидалари»га (рўйхат рақами 2037, 2009 йил 5 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 495-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2010 йил 9 июнь,

48-сон

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 9 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 9 июндаги 48,16-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун ташкилот хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 5-банд қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда ички назорат тизими ташкилотнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг (шўъба бўлинмалар, ваколатхоналар, филиаллар, бўлимлар ва бошқалар — улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятини ҳам назарда тутиши лозим».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 5-1 ва 5-2-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5-1. Ташкилот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки етарли даражада бажармайдиган давлатларда жойлашган ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментга хабар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган чораларни кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-2. Ташкилотларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим. Агар бундай талаблар Ўзбекистон қонун ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги юқорироқ стандартлар қўлланилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6-1. Ташкилот бўлинмалари ходимларининг масъул шахс — таркибий бўлинма бошлиғи ёки унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи—еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган тегишли маълумотларни (материаллар, ҳужжатлар ва бошқалар) йиғиш, расмийлаштириш, сақлашни ўрнатилган тартибда амалга оширади, уларнинг махфийлигини таъминлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи—олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14-1. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича ташкилотлар томонидан кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг ва у тегишли ҳужжатлар асосида қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз томонидан амалга ошириладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда ташкилот унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, агар мижоз — юридик шахс номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахс иш кўраётган бўлса, ташкилот бундай жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ҳам маълумотларни олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз — жисмоний шахснинг ўзининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (паспорт маълумотларига мувофиқ) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шак-шубҳасиз нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот томонидан сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. V бўлим қуйидаги мазмундаги 28-1 — 28-6-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«28-1. Ташкилот ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни ҳар бир операция бўйича, жумладан лозим даражада текшириш натижалари бўйича шубҳали деб тан олинмаган операциялар бўйича мижоздан талаб қилиб олади ва йиғади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-2. Ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, фаолиятнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар асосида ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-3. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, ташкилот танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-4. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган барча маълумотлар ва ҳужжатлар ташкилотнинг мижозларни идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун очиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-5. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-6. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ҳар йили янгиланиб борилиши лозим.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сон, 224-модда)