Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.07.1991 йилдаги 197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.07.1991 йилдаги 197-сон
Date of entry into force
29.07.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУМҲУРИЯТ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИГА ВА МУТАХАССИСЛАРИГА ЧЕТ ТИЛЛАРНИ КЕНГ КЎЛАМДА ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумҳуриятда чет тилларни кенг кўламда ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ўқувчи-ёшларни ва мутахассисларни жаҳон фани ва техникаси ютуқларидан бевосита баҳраманд этиш, уларни хорижда кўплаб ўқитиш ва тажриба орттиришга юборишни йўлга қўйиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ф. Энгельс номидаги Тошкент давлат чет тиллар институти ҳузурида чет тилларни ўқитиш махсус курслари негизида жумҳурият тил ўргатиш маркази ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унга жумҳуриятда чет тилларни ўқитишнинг бош, базавий ўқув ва илмий-методик маркази функцияси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ўртоқ Алимов), Ўзбекистон ССЖ Халқ таълими вазирлиги (ўртоқ Йўлдошев) Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси билан биргаликда Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги, вилоят марказларидаги мавжуд олий ўқув юртлари негизида 1-иловага мувофиқ Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларини ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ ўқувчи-ёшларига, мутахассисларига зарур ҳажмда чет тилларни жадал ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг электрон-ҳисоблаш техникасида ишлаш, информатиканинг замонавий воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг тарихи ва маданияти, давлат ва сиёсий тузилиши, ижтимоий-иқтисодий мавқеи билан тингловчиларни таништириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшларнинг тил билиш малакасини оширишда уларга кўмаклашиш Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларини ташкил этиш, уларни моддий-техникавий жиҳозлаш учун 1991 йилда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 2 миллион сўм, шунингдек, зарур валюта маблағлари ажратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон ЛКЁИ Марказий Қўмитасининг шу ўқув йилидан бошлаб Ёшлар институти негизида минтақа тил ўргатиш Марказининг моддий-техника базасини таъминлаш ва ривожлантиришга пайчилик асосида маблағ ажратиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улуғбек номидаги истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш жумҳурият жамғармаси чет тилларни ўқитиш тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва айрим фуқаролардан тушадиган сўм ва чет эл валютасидаги маблағларни жамлаш учун Ўзбекистон Ташқи иқтисодий банкида белгиланган тартибда махсус субсчёт очсин. Жумҳуриятдаги тил ўқитиш Марказларига молиявий жиҳатдан мадад бериш учун маблағ ажратган Ўзбекистон ССЖ Давлат ташқи савдо ва чет эллар билан алоқалар қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ҳамда уларни сотиш бош бошқармаси, Ўзбекбирлашув, «Ипак йўли» ёшлар инновация-тижорат банкининг ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналар, хорижий мамлакатлар сармояси билан иш юритаётган қўшма корхоналар, кооперативлар ва хўжалик ҳисобидаги бошқа ташкилотлар ўз мутахассисларини ўқитиш учун шартномалар асосида ана шу марказларга юборсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Марказларда тил ўрганишни хоҳловчи фуқароларга Марказлар маъмурияти билан шартнома асосида тил ўрганиш имконияти берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ўртоқ Алимов) бир ой муддат ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказлари тўғрисидаги низомларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларида компьютер синфхоналари, мамлакатшунослик маданий-ахборот марказлари ва гуруҳларини, жадал тил ўрганиш сайёр курсларини ташкил этишни кўзда тутиб, ана шу Марказлар тузилмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қабул қоидаси, ягона ўқув режаси ва дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумҳурият тил ўргатиш Маркази вақтинча Ф.Энгельс номидаги Тошкент давлат чет тиллар педагогика институти биносида, Навоий кўчаси, 48-уйда жойлаштирилсин. Шу йилнинг 20 сентябригача бинони жорий таъмирлаш таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият комплекси (ўртоқ Самандаров), Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси (ўртоқ Ҳамидов), Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси (ўртоқ Асқаров) Марказ биноси қуриб битказилгунга қадар бир ой муддат ичида жумҳурият тил ўргатиш маркази қаерга жойлашиши тўғрисида келишиб олинган таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ўртоқ Алимов), Ўзбекистон ССЖ Халқ таълими вазирлиги (ўртоқ Йўлдошев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 сентябргача бўлган муддатда Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларига тингловчилар қабул қилиш режасини тасдиқласинлар ва бунда машғулотлар шу йил 1 октябрдан бошланишини таъминлашни назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машғулотлар бошлангунга қадар юклатилган функциялар ва вазифаларга мувофиқ ҳолда Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларини юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрлар ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларининг профессор-ўқитувчилари учун самарали ишлашнинг қўшимча омиллари ва шарт-шароитларини яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларига олий ўқув юртлари ходимлари учун кўзда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ставкаларига 25 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ ва 1 ўқитувчи 6 кишини ўқитиши белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тил ўргатиш Марказларининг педагог кадрлари тажриба орттириш учун хорижий мамлакатларга ва ССЖИнинг ихтисослаштирилган етакчи тилшунослик ўқув юртларига мунтазам юбориб турилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар мутахассисларни Жумҳурият ва минтақа Марказларига чет тилларни ўрганиш учун юбориш пайтида ана шу марказларда ўқиётган кишиларнинг иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда улар ҳафтасига 6 (олти) соатгача бўлган ҳажмда ишдан озод қилинсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раислари зиммасига тил ўргатиш Марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши, Марказларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш вазифаси шахсан юклатилсин. Бунинг учун маҳаллий бюджетлардан зарур молиявий маблағлар, бинолар, транспорт ва алоқа воситалари ажратиш кўзда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йилда Нукус шаҳрида, ҳар бир вилоят марказида ва Тошкент шаҳрида юқорида айтиб ўтилган Жумҳурият ва минтақа Марказлари учун биноларнинг якка тартибдаги лойиҳалар асосида қурилишини бошлаш таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жумҳурият ва минтақа тил ўргатиш Марказларида машғулотларни ўз вақтида бошлаш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Маданият вазирлиги шу йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига асосланган эҳтиёжларга мувофиқ биркитилган йиғма рўйхат асосида асбоб-ускуналар, мебель, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари ажратсинлар ва етказиб берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тил ўргатиш Марказларини энг замонавий асбоб-ускуналар ва техник воситалар билан таъминлашда уларга бутун чоралар билан амалий ёрдам берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият комплекси (ўртоқ Самандаров) ва Ўзбекистон ССЖ Президенти аппарати ташқи иқтисодий алоқалар бўлими (ўртоқ Сафоев) зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 29 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 29 июлдаги 197-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖдаги тил ўргатиш Марказлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I.‎ Ф. Энгельс номидаги Тошкент давлат чет тиллар институти ҳузуридаги Жумҳурият тил ўргатиш Маркази‎
II.‎ Тил ўргатиш минтақа Марказлари:‎
1.‎ Тошкент давлат шарқшунослик институти базасида, Тошкент ш.‎
2.‎ Ўзбекистон ЛКЁИ МҚ ёшлар институти негизида, Тошкент ш.‎
3.‎ Нукус давлат дорилфунуни негизида,Нукус ш.‎
4.‎ Андижон давлат педагогика институти негизида, Андижон ш.‎
5.‎ Бухоро давлат педагогика институти негизида, Бухоро ш.‎
6.‎ Жиззах давлат педагогика институти негизида, Жиззах ш.‎
7.‎ Қарши давлат педагогика институти негизида, Қарши ш.‎
8.‎ Наманган давлат педагогика институти негизида, Наманган ш.‎
9.‎ Самарқанд давлат дорилфунуни негизида, Самарқанд ш.‎
10.‎ Термиз давлат педагогика институти негизида, Термиз ш.‎
11.‎ Фарғона давлат дорилфунуни негизида, Фарғона ш.‎
12.‎ Сирдарё давлат педагогика институти негизида, Гулистон ш.‎
13.‎ Хоразм давлат педагогика институти негизида, Урганч ш.‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)