Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 20.07.1991 йилдаги 195-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.07.1991 йилдаги 195-сон
Date of entry into force
20.07.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ СУВ МУАММОЛАРИ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Орол денгизи ҳавзасида экологик муаммолар кескинлашган шароитда сув муаммоларига доир кўламдор тадқиқотларни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг, уларни муҳофаза этишнинг илмий асосларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЎзССЖ Фанлар академиясининг ССЖИ Фан ва техника давлат қўмитаси, ССЖИ Фанлар академияси, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, «САНИИРИ» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан келишилган ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ЎзССЖ Фанлар академияси Сув муаммолари институтининг жумҳурият тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари кафедралари иштирокида амалга ошириладиган илмий фаолиятининг бош йўналишлари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуруқлик гидрологиясини ва антропоген таъсир шароитларида сув ресурслари режими катталиги ва сифатининг шаклланиш жараёнлари гидрогеологиясини ҳамда қонуниятларини атрофлича ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув манбаларини муҳофаза қилиш юзасидан экологик талабларни, уларнинг ҳолатини баҳолашнинг мезонларини ҳамда ер усти ва ер ости сувлари режими ва сифатини бошқаришнинг иқтисодий усулларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чекланган сув манбаларидан комплекс фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, ирригация-гидроэнергетика ва бошқа халқ хўжалиги комплекслари муаммолари шунга киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер усти ва ер ости сувлари гидродинамикаси, сув хўжалиги тизимларини бошқариш ва компьютерлаштириш муаммоларини назарий ўрганиш (гидродинамика жараёнларини ва нам кўчишини математик ва рақамли моделлаштириш, ўзан жараёнлари ва дарё гидравликасининг ўзгариши, тупроқнинг сув ва шамол эрозияси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида сув манбаларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ташкилий ва иқтисодий муаммоларни тадқиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ерларни суғориш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун атмосфера ёғинларидан фойдаланиш муаммоларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган деҳқончиликда, саноатда, коммунал хўжалигида сувдан фойдаланишнинг сувни тежайдиган технологияларини қўллаш, минтақада экологик мувозанатни тиклаш ва сақлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиб бўлинган ва минераллашган сувлардан тизим ичида фойдаланишнинг назарий-тажриба ҳамда экологик асосларини, сув манбаларининг бир қисмини минтақалараро қайта буриш муаммоларини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича 1-тоифага киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Фанлар академияси Раёсати Сув муаммолари институтининг Уставини, аппаратнинг тузилишини ва ЎзССЖ Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг чегаравий сонини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тадқиқотларни ривожлантиришга бир йўла давлат ёрдами кўрсатиш тартибида Сув муаммолари институти учун 1991 йилда жумҳурият Ҳукуматининг резерв фондидан 400 минг сўм бюджет маблағи ажратилсин, ЎзССЖ Фанлар академияси эса кўрсатилган мақсадлар учун 200 минг сўм маблағ топсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 1992 йилдан бошлаб ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти учун маблағ ажратишни назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «САНИИРИ» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Якуб Колас ва Маяковский кўчалари чегараларидаги ҳудудни, шунингдек, у ерда жойлашган бинолар ва иншоотларни, Тошкент вилоятидаги Калинин тажриба-ишлаб чиқариш хўжалигини 1992 йилнинг 1 июлигача ЎзССЖ Фанлар академиясига белгиланган тартибда босқичма-босқич беришни амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзсельхозснабремонт», ЎзССЖ Савдо вазирлиги ЎзССЖ Фанлар академиясининг буюртмаси бўйича Сув муаммолари институти учун лимитлар ажратишни ва биркитилган номенклатура бўйича мебеллар, асбоб-ускуналар етказиб беришни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ЎзССЖ Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институтини телефонлаштириш масалаларини ҳал қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ЎзССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, «САНИИРИ» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими шартномага кўра ЎзССЖ Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти томонидан мавжуд базаларда тажриба-синов ишларини ўтказиш имкониятини берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кўламдор ва амалий тадқиқотларнинг ўзаро алоқадорлигини, комплекслилигини таъминлаш мақсадларида ЎзССЖ Фанлар академияси Сув муаммолари институтининг тематик режаларини қараб чиқиш ва шакллантиришни жумҳурият қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги органларининг иштирокида амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, жумҳуриятнинг бошқа вазирликлари ва идоралари халқ хўжалиги объектларини қайта тиклашни лойиҳалаштиришда ЎзССЖ Фанлар академияси Сув муаммолари институтининг таклифларини ҳисобга олсинлар, мавжуд ишланмаларни жорий қилиш учун имконият яратсинлар ва бунда зарур ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 20 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
195-сон