27.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 402-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 27.05.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 402-4
Date of entry into force
06.06.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 402-4]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ҳамда 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 11 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117/1-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 11 майдаги 117/1-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар (битимлар) асосида ва хусусий меҳнат контрактлари бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида чет элларда амалга оширган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларга кўра меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини чет элларда бошлаган фуқароларга меҳнат дафтарчалари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан расмийлаштириб берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2.16-банднинг биринчи хатбошисидаги, 2.21-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 3.2-банддаги «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. II-бўлим 3-боб қуйидаги мазмундаги 2.171-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2.171. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат дафтарчаларига чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври ҳақидаги ёзувлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, агар давлатлараро битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси корхонада, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжат билан тасдиқланган (шартнома, иш берувчи томонидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадали тўланганлиги тўғрисида маълумотнома) ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган умумий иш стажи меҳнат фаолиятининг даврлари бўйича қуйидагича ёзилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-устунда — тартиб рақами кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-устунда — дастлаб чет элда ишга қабул қилинган сана.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-устунда — ходим ишлаган хорижий мамлакат, корхона номи ва лавозими ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-устунда — қайси ҳужжатга асосан ёзилганлиги (шартнома ёки иш берувчи томонидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотноманинг санаси, тартиб рақами) қайд қилинади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2.19-банд учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишсиз шахс деб эътироф этилган фуқаролар маҳаллий меҳнат органига белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш учун келганларида меҳнат дафтарчаларини маҳаллий меҳнат органи ходимига кўрсатишлари шарт».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2.22-банддаги «ижтимоий таъминот органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 5.1-банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 5 май

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 5 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 166-модда)