Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020 06.04.2010 йилдаги ПҚ-1317-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 06.04.2010 йилдаги ПҚ-1317-сон
Date of entry into force
06.04.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАНК ТИЗИМИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ўстириш, уларнинг инвестициявий фаолиятини кучайтириш ҳамда ички манбалар ҳисобидан иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтириладиган кредитлар ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 январдаги ПҚ-1461-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 йил, 1-2-сон, 3-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Акциядорлик тижорат банкларининг акциядорлари ва Кузатувчи кенгашларининг 2010 йилда қўшимча маблағларни жалб этиш ва банкларнинг жами капиталларини 2-иловага* мувофиқ 490 млрд сўмга кўпайтириш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Янгидан ташкил этилаётган тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 100,0 миллиард сўм қилиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда 2019 йилнинг 19 январига кадар тижорат банкларининг устав капитали миқдорлари мазкур бандда кўрсатилган талабларга етказилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тижорат банклари томонидан, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга, янги инвесторларга сотилгунга қадар, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ, асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 6 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1317-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 104-модда; 2011 йил, 1-2-сон, 3-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)