23.02.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2080
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 23.02.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2080
Date of entry into force
05.03.2010
Ҳужжат 05.03.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛОВЧИ АЁЛЛАРГА ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ БЎЙИЧА НАФАҚА, ФУҚАРОЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ЎРНИГА ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН ОЙЛИК КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИ ҲАМДА БОЛА ТУҒИЛГАНИДА БЕРИЛАДИГАН БИР ЙЎЛА НАФАҚАНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 158-II-сон «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 январдаги 02/1-1088-сон топшириғини бажариш мақсадида буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 5 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 5 февралдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 158-II-сон «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) орқали, бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар эса, ушбу бюджет ташкилотлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2009 йилнинг 31 декабрига қадар (шу куни ҳам) қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган, аммо тўланмаган бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа ўрнатилган тартибга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тайинлаш ва тўлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича харажатлар сметасини тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун бюджет маблағлари 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддалари бўйича кўзда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Республика бюджетидан Жамғарманинг ғазначилик ҳисобварағига фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга маблағларни ўтказиб бериш Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани молиялаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бюджет ташкилотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишли молия органларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга буюртманомани (бундан кейинги ўринларда буюртманома) тақдим қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Буюртманома бюджет ташкилотлари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) бюджетида турувчилар — тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджети ва Тошкент шаҳар бюджетида турувчилар — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчилар — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармаларига тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчи бюджет ташкилотлари буюртманомаларни бюджет маблағларини бош тақсимловчи орқали тақдим қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тўлашга харажатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли моддалари бўйича иш ҳақига кўзда тутилган, бўшаб қолган бюджет маблағлари (бюджет ташкилотлари ходимларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиши муносабати билан) ҳисобидан амалга оширилади. Бунда, истисно тариқасида, тегишли молия органлари тегишли Ғазначилик бўлинмалари билан келишган ҳолда керакли ҳисоб-китоблар асосида мустақил равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига иш ҳақи харажатлари бўйича маблағларни камайтириш ва тегишлича ушбу бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа харажатлари учун маблағларни кўпайтириш йўли билан аниқлик киритишни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ҳақи харажатлари бўйича бўшаб қолган бюджет маблағлари мавжуд бўлмаган ёки бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлиқ таъминлаш учун етарли бўлмаган ҳолларда, бюджет маблағлари қўшимча равишда мазкур Низомда белгиланган тартибда бюджетдан ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бюджет ташкилотларидан олинган буюртманомалар асосида тегишли молия органлари жамланган буюртманомаларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасига қадар юқори турувчи молия органига тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Юқори турувчи молия органлари бюджет ташкилотлари ва қуйи турувчи молия органларидан олинган буюртманомаларни текширадилар ва текшириш натижалари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар жамланган буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш учун тайёрлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Молия органларига белгиланган муддатдан кечикиб тақдим қилинган буюртманомалар молия органлари томонидан ҳисобот ойи буюртманомасига қўшилмайди, балки кейинги ойнинг буюртманомасига қўшилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар олинган буюртманомалар асосида жамлашни амалга оширади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уч кун муддат ичида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатлар ёйилмасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларнинг харажатлар параметрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланишини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани молиялаштириш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғарма фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни аниқлайди ва Жамғарма шахсий ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини ҳисобга олган ҳолда 13-сон шаклдаги тайинлаш сертификатини (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш Қоидаларига (рўйхат рақами 1111, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) 6-илова) тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайинлаш сертификатига Ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар кесимида харажатлар ёйилмасини илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасига келишиш учун тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси тайинлаш сертификатини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаси бўйича келишилади. Тайинлаш сертификатини келишиш кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун режали бюджет ажратмаларининг мавжудлиги ва асосланганлиги бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати молиялаштиришни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармасига тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиб берилгандан кейин Ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар кесимида юқорида кўрсатилган харажатларни тўлаш учун харажатларнинг ёйилмаси Ғазначиликка берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Туман (шаҳар) Жамғарма бўлимлари юқорида кўрсатилган харажатларни тўлаш бўйича маблағларни уларни олувчилар ишлайдиган ташкилотлар, шунингдек, почта алоқаси миллий операторининг бўлинмалари ва тижорат банклари филиаллари ҳисоб рақамларига молиялаштиришни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агар йил мобайнида юқорида кўрсатилган тўлов ва нафақа олувчилар миқдорининг ўзгариши харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, Жамғарма белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажатларни камайишига олиб келадиган харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар, белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмалари билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Харажатлар сметаси олувчилар миқдори тўғрисидаги маълумотни илова қилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Жамғарма бўлимларининг бош ҳисобчилари ва раҳбарлари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари орқали Жамғармага умумлаштириш ва республика бўйича жамланган харажатлар сметасини тузиш учун тақдим қилинади. Жамғарма тегишли текширишлар ва умумлаштиришлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузади ва тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасига тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг барча туманлари ва шаҳарлари бўйича тасдиқланган сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда, жамланган харажатлар сметасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ҳисоб ва ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Юқорида келтирилган харажатларни тўлаш учун республика бюджетидан молиялаштирилиб берилган маблағлар республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддалари бўйича касса ва ҳақиқий харажат сифатида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларига тушган маблағлар Жамғарма бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Жамғарма даромади сифатида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларидан ҳисобот даври мобайнида ўтказилган маблағлар суммаси Жамғарма касса харажатлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамғарма ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги билан келишилган фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги ҳисоботни ойлар ва туман (шаҳар)лар кесимида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Назорат ва жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош бошқармаси томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори в.б. Ш. МАНСУРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 5 февраль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_________________________ да
‎_____ йилда рўйхатдан ўтказилган
‎ «___» ___________ йилдаги
‎_____________-сон рўйхатдан ўтказиш
‎карточкаси _______________
‎____________
(имзо)
‎____________
‎(имзо)

_________________________________

(сумма ёзув билан)

___минг сўм миқдорида тасдиқланган.

Бюджет маблағларини бош тақсимловчи _______________

(имзо)

«___» ______________ _______ йил
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_____ йилга ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

________________________ туман (шаҳар) бўйича Жамғарма бўлими

Тўлиқ манзил________________________________________________

Шахсий (умумий) ___________________________________________

Бюджет ____________________________________________________

Бўлим _____________________________________________________

Боб ________________________________________________________

Параграф ___________________________________________________ ‎

Ўлчов бирлиги минг сўм.

Моддалар номи харажат тури объект кичик объект

_____ йил

_____ _______ йил

Киритилган ўзгартиришларнинг ҳисоби билан тасдиқланган ____ га бажарилган (ҳақиқатда сарфланган) Ташкилот томонидан ҳисобланган Тасдиқланган
Ҳаммаси Шу жумладан ойлар бўйича
Жами:
‎‎‎
‎Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлими раҳбари


‎‎‎_____________________

(имзо)

Ҳисобчи

‎‎_________________

(имзо)

М. Ў. «___» __________ ____ й.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Бюджет ташкилотининг штампи


‎‎‎_______________________________ га

Тегишли молия органининг штампи ёки белгиси

(молия органининг номи)

__________________________бўйича

(ташкилотининг тўлиқ номи)

‎‎Бўлим_______________
‎‎Боб________________‎‎_
‎‎Параграф____________



‎Олинди ________________________

‎‎(буюртманома олган молия органи ходимининг имзоси)

‎‎
‎Ишловчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сони,



‎________________________________‎‎

‎‎Шу жумладан, аёллар:

________________________________‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

20__ йил _____________ учун
‎бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга
‎БУЮРТМАНОМА

Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олувчилар сони‎ Ҳақиқий харажатлар, сўмда ‎
1‎ 2‎ 3 4‎
1.‎ Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа — ҳаммаси ‎

шу жумладан:‎

1.1‎

бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан қопланадиган қисми ‎

х‎
1.2‎

қўшимча талаб қилинадиган (етмайдиган) бюджет маблағлари‎

х‎
Ташкилот раҳбари‎

________________‎

(имзо)‎

М.Ў.‎

Бош ҳисобчи‎

________________

(имзо)‎‎

Ижтимоий суғурта бўйича комиссия
‎‎раиси (вакил қилинган)

________________‎

(имзо)‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎ОРҚА ТОМОНИ

‎‎Бюджет маблағларидан бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олиш учун бюджет ташкилоти ходимларининг
‎Р Е Е С Т Р И
‎20__ йил ____________ учун

Т/р‎ Ф.И.Ш.‎ Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами*‎ Ҳужжатнинг номи**‎ Ҳужжатнинг серияси ва рақами‎ Ҳужжат берилган сана‎ Ким томонидан берилган‎ Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври‎ Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари‎ Нафақани ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи (сўмда)‎ Тўлов суммаси (сўмда)
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎
‎‎Ташкилот раҳбари

________________________

М.Ў.

(имзо)

‎‎Бош ҳисобчи

‎‎____________________________

(имзо)

‎‎Ижтимоий суғурта бўйича комиссия ‎‎раиси (вакил қилинган)


‎‎‎___________________________

(имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: * Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақамини кўрсатиш мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ҳужжат номи (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

20__ йил _____________ учун
‎_________________________ вилоят, туман (шаҳар) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш учун маблағларни аниқлашга юқори турувчи молия органига
‎Жамланма буюртманома*

Т/р Бўлим Боб Параграф Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олувчилар миқдори Ҳақиқий харажатлар, сўмда Шу жумладан
бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан қопланадиган қисми қўшимча талаб қилинадиган (етмайдиган) бюджет маблағлари
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7 8‎
1‎
2‎
…‎

Жами


‎Молия органи раҳбари



‎‎‎__________________

(имзо)

М.Ў.

Молия органининг бюджет бўлими бошлиғи




‎‎‎__________________

(имзо)

Жамланма буюртманомани тузувчи масъул ходим


‎‎‎________________

(имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасигача тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_________________________ да
‎_____ йилда рўйхатдан ўтказилган
‎ «___» ___________ йилдаги
‎_____________-сон рўйхатдан ўтказиш
‎карточкаси _______________
‎____________
(имзо)
‎____________
‎(имзо)

_________________________________

(сумма ёзув билан)

___минг сўм миқдорида тасдиқланган.

Бюджет маблағларини бош тақсимловчи _______________

(имзо)

«___» ______________ _______ йил
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_____ йилга ЖАМЛАНМА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси

Тўлиқ манзил________________________________________________

Шахсий (умумий) ____________________________________________

Бюджет ____________________________________________________

Бўлим ______________________________________________________
Боб ________________________________________________________ ‎
Параграф ___________________________________________________‎
Ўлчов бирлиги минг сўм.
Моддалар номи харажат тури объект кичик объект

_____ йил

_____ _______ йил

киритилган ўзгартиришларнинг ҳисоби билан тасдиқланган ____ га бажарилган (ҳақиқатда сарфланган) ташкилот томонидан ҳисобланган Тасдиқланган
Ҳаммаси шу жумладан ойлар бўйича
Жами:


‎Ҳисобчи


‎‎‎_________________

(имзо)

М. Ў.

«___» __________ ____ й.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жамланма харажатлар сметасига
‎ИЛОВА


‎минг сўм.

Ҳудудлар номи

_____ йил

Йилга тасдиқланган

Киритилган ўзгартиришларнинг ҳисоби билан тасдиқланган ____ га бажарилган (ҳақиқатда сарфланган) Ҳаммаси шу жумладан ойлар бўйича
‎‏ ‎‏ ‎‏ ‎‏ ‎‏ ‎‏ ‎‏ ‎‏ ‎‏

...‎‏


‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори




‎‎____________

(имзо)

Ҳисобчи

____________‎‎

(имзо)

М. Ў. ‎‎«___» ____________ _______ й.
Кейинги таҳрирга қаранг.