Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
19.09.2025
28.12.2024
30.11.2021
05.03.2010
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛОВЧИ АЁЛЛАРГА ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ БЎЙИЧА НАФАҚА, ФУҚАРОЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ЎРНИГА ҚОНУНчилик ҲУЖЖАТЛАРИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН ОЙЛИК КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИ ҲАМДА БОЛА ТУҒИЛГАНИДА БЕРИЛАДИГАН БИР ЙЎЛА НАФАҚАНИ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 23 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2080]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 5 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 5 февралдаги 10-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари бўйича харажатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети ҳисобидан пенсия олувчиларга — пенсия тайинланган ташкилот орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) ҳисобидан пенсия олувчиларга — Пенсия жамғармаси орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нафақа олувчиларга — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсия ёки нафақа олмайдиган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга — Пенсия жамғармаси орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар ушбу бюджет ташкилотлари орқали амалга оширилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2009 йилнинг 31 декабрига қадар (шу куни ҳам) қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган, аммо тўланмаган бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа ўрнатилган тартибга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланиши шарт.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тайинлаш ва тўлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар «UzASBO» дастурий мажмуаси орқали белгиланган тартибда харажатлар сметасини тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун бюджет маблағлари ҳар йилги Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани молиялаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бюджет ташкилотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишли иқтисодиёт ва молия органларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш учун бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга буюртманомани (бундан буён матнда буюртманома деб юритилади) «УзАСБО» дастурий мажмуаси орқали тақдим этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджети ва Тошкент шаҳар бюджетида турувчилар — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаларига;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчилар — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли таркибий бўлинмаларига тақдим қилинади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчи бюджет ташкилотлари буюртманомаларни бюджет маблағларини бош тақсимловчи орқали тақдим қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тўлашга харажатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли моддалари бўйича иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловларга кўзда тутилган ва молия йилининг якунланган ой бўйича бўшаб қолган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари мустақил равишда харажатлар сметасига иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари бўйича маблағларни камайтириш ва тегишлича ушбу бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа харажатлари учун маблағларни кўпайтириш йўли билан киритиладиган ўзгартиришларни «УзАСБО» дастурий мажмуаси орқали амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли иқтисодиёт ва молия органлари керакли ҳисоб-китоблар асосида тегишли маҳаллий бюджетларда ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек, тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағлар ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа харажатлари учун маблағларни кўпайтириш йўли билан аниқлик киритиш ҳуқуқига эгадирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иш ҳақи харажатлари бўйича бўшаб қолган бюджет маблағлари мавжуд бўлмаган ёки бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлиқ таъминлаш учун етарли бўлмаган ҳолларда, бюджет маблағлари қўшимча равишда мазкур Низомда белгиланган тартибда бюджетдан ажратилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бюджет ташкилотларидан «УзАСБО» дастурий мажмуаси орқали олинган буюртманомалар асосида тегишли иқтисодиёт ва молия органлари жамланган буюртманомаларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасига қадар юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органига тақдим қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органлари бюджет ташкилотлари ва қуйи турувчи иқтисодиёт ва молия органларидан олинган буюртманомаларни текширадилар ва текшириш натижалари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар жамланган буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилиш учун тайёрлайдилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иқтисодиёт ва молия органларига белгиланган муддатдан кечикиб тақдим қилинган буюртманомалар иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ҳисобот ойи буюртманомасига қўшилмайди, балки кейинги ойнинг буюртманомасига қўшилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар олинган буюртманомалар асосида «ДМБАТ-2» дастурий мажмуасида жамлашни амалга оширади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уч кун муддат ичида:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатлар ёйилмасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларнинг харажатлар параметрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланишини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани молиялаштириш тартиби
(III бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғарма фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловларини тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни аниқлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тегишли молия йили учун бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда молиялаштирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиб берилгандан кейин Ғазначилик хизмати қўмитаси бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар кесимида юқорида кўрсатилган харажатларни тўлаш учун харажатларнинг ёйилмаси Ғазначилик хизмати қўмитасига берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Агар йил мобайнида юқорида кўрсатилган тўлов ва нафақа олувчилар миқдорининг ўзгариши харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, тегишли ташкилотлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
(4-боб Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори в.б. Ш. МАНСУРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(буюртманома олган иқтисодиёт ва молия органи ходимининг имзоси)
Ишловчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сони,
________________________________
Шу жумладан, аёллар:
________________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20__ йил _____________ учун бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга БУЮРТМАНОМА
Т/р
Кўрсаткичлар
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олувчилар сони
Ҳақиқий харажатлар, сўмда
1
2
3
4
1.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа — ҳаммаси
шу жумладан:
1.1
бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан қопланадиган қисми
х
1.2
қўшимча талаб қилинадиган (етмайдиган) бюджет маблағлари
х
Ташкилот раҳбари
________________
(имзо)
М.Ў.
Бош ҳисобчи
________________
(имзо)
Ижтимоий суғурта бўйича комиссия
раиси (вакил қилинган)
________________
(имзо)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОРҚА ТОМОНИ
Бюджет маблағларидан бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олиш учун бюджет ташкилоти ходимларининг Р Е Е С Т Р И 20__ йил ____________ учун
Т/р
Ф.И.Ш.
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами*
Нафақани ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи (сўмда)
Тўлов суммаси (сўмда)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Ташкилот раҳбари
________________________
М.Ў.
(имзо)
Бош ҳисобчи
____________________________
(имзо)
Ижтимоий суғурта бўйича комиссия раиси (вакил қилинган)
___________________________
(имзо)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: * Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақамини кўрсатиш мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ҳужжат номи (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси).
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
(3-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20__ йил _____________ учун _________________________ вилоят, туман (шаҳар) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш учун маблағларни аниқлашга юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органига Жамланма буюртманома*
Т/р
Бўлим
Боб
Параграф
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олувчилар миқдори
Ҳақиқий харажатлар, сўмда
Шу жумладан
бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан қопланадиган қисми
қўшимча талаб қилинадиган (етмайдиган) бюджет маблағлари
1
2
3
4
5
6
7
8
1
2
…
Жами
Иқтисодиёт ва молия органи раҳбари
__________________
(имзо)
М.Ў.
Иқтисодиёт ва молия органининг бюджет бўлими бошлиғи
__________________
(имзо)
Жамланма буюртманомани тузувчи масъул ходим
________________
(имзо)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасигача тақдим қилинади.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 12 августдаги 278-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2080-1, 18.09.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 8-сон, 64-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 19.09.2025 й., 10/25/2080-1/0849-сон)