Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2020 17.02.2010 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.02.2010 йилдаги 23-сон
Date of entry into force
17.02.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электр энергетикаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-225-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергетикада назорат инспекцияси («Ўзэнергоинспекция») электр энергетикаси соҳасидаги давлат назорати органи этиб белгилансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ягона электр энергетика тизимининг хавфсиз ва ишончли фаолият кўрсатишини, истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилишини ҳамда «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган бошқа вазифалар ва ваколатлар самарали амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида электр энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда ва истеъмол қилишда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилиши, шунингдек «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормалари ва талабларига оғишмай риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда «Ўзэнергоинспекция» раҳбарлари «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ваколатли органларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 17 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси энергетика тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг қабул қилинган бош дастурига мувофиқ энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, тармоқнинг энергия ишлаб чиқаришни (ИЭС, ГЭС, ИЭМ), уни узатишни (магистрал электр тармоқлари), уни тақсимлашни ва сотишни таъминловчи (ҳудудий электр тармоқлари) ягона электр энергетика тизими корхоналари функцияларини аниқ белгилаш, уларнинг ўзаро боғлиқ, мутаносиб ва ўзаро ҳамкорлиги бўйича ишларни изчил амалга оширсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига 2-илованинг 23-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«23. Ҳисобга олиш ва етказиб берилган электр энергияси ҳажми бўйича ҳисоботларнинг ишончлилиги, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгарлик ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ва уларнинг электр билан таъминловчи корхоналари раҳбарлари, бош бухгалтерлари ҳамда бошқа мансабдор ва моддий жавобгар шахслари зиммасига юкланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)