25.12.1999 йилдаги 543-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.1999 йилдаги 543-сон
Date of entry into force
25.12.1999
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998-1999 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ САНАЦИЯ ҚИЛИШ ЯКУНЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1998-1999 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўтказилган санация жараёни ижобий натижалар берди, бу тадбир хўжаликларнинг иқтисодий барқарорлигини тиклашда ўзининг самарали восита эканлигини кўрсатди. 1998 йилда санацияга киритилган 104 хўжаликнинг 96 таси ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларини жорий қилиш, ҳисоб-китоб ишларини тўғри йўлга қўйиш, дебиторлик қарзларини ундириш, асосий воситалардан самарали фойдаланиш, юқори малакали кадрлар танлаш, ходимлар сонини меъёрга келтириш каби санация йўналишлари бўйича олиб борилган ташкилий-иқтисодий тадбирлар натижасида улар иқтисодий ночор корхоналар сафидан чиқиб олишга эришди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий соғломлаштириш бўйича белгиланган тадбирлар қониқарсиз ташкил қилинганлиги ва ташқи бошқарувчилар ишида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида 8 та хўжалик кутилган натижага эришмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга оширишни давом эттириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари санациясига доир ижобий натижаларни кенг оммалаштириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва улар учун қулай иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йилда санацияга тортилган ва иқтисодий ночор хўжаликлар қаторидан чиқиб олган қишлоқ хўжалиги корхоналарини мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш тўғрисидаги таклифига 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятида ижобий натижаларга эриша олмаган қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер ва деҳқон хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифига 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сурункали зарар билан ишлаётган хўжаликларни 2000 йилдан бошлаб қўшимча санацияга тортиш тўғрисидаги таклифига 3-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тегишли вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мулкчилик шаклини ҳамда ташкилий тузилмасини ўзгартириш юзасидан тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда 3-иловада кўрсатилган санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ташқи бошқарувчиларини белгиланган тартибда бир ой муддатда тайинласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга санация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига тақдим этиш бўйича жавобгарлик юклансин, режада:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 апрелдаги 169-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 58-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экин майдонларини, тузилган шартномаларни, товар-моддий бойликлар қолдиқларини, мол-мулкни, тугалланмаган ишлаб чиқаришларни хатловдан ўтказиш, ортиқча асосий фондлар ва моддий бойликларни сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебиторлик қарзларини ундириш тадбирларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санация даврида молиявий соғломлаштириш режаси (бизнес-режа)ни тузиш ва унинг бажарилишини таъминлаш назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар маҳаллий меҳнат органлари билан биргаликда, маҳсулот бирлигини етиштириш юзасидан харажатлар меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги ходимларининг чекланган сонини аниқласинлар ҳамда икки ой муддатда меъёрдан ортиқча ходимларни бўшатсинлар.
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 апрелдаги 169-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 58-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ишловчилар сонини меъёрий даражагача қисқартиришдан кейин бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш дастурини ишлаб чиқсинлар, ушбу мақсадлар учун корхоналар ва аҳоли, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва «Бизнес-фонд» маблағларини жалб этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санация жараёнини амалга ошириш учун махсус ҳисоб рақамлар очиш, санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотлар билан товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни фақат махсус ҳисобрақамидан, тўлов топшириқномалари бўйича, маҳсулот етиштириш юзасидан меъёрий харажатлар доирасида амалга оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дебиторлик қарзларини ундиришда санациядаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмаклашиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 3-иловада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра тўлов манбалари билан таъминланмаган кредиторлик қарзлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли вазирликлар ва идораларга бериладиган имтиёзли кредитига қайта расмийлаштирилсин, ушбу кредит санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2005 йилдан бошлаб уч йил мобайнида тенг улушларда қайтарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредиторлик қарзларини қайта расмийлаштириш «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси, «Ўздавпахтасаноатсотиш», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбек ипаги» уюшмалари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг», «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзагросуғурта» компаниялари, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўздонмаҳсулот», «Ўзавтотранс» давлат корпорациялари, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги корхоналари ва ташкилотларининг бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар бўйича қарзлари санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўрсатиб ўтилган идоралардан 2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кредиторлик қарзи миқдоридаги қайта расмийлаштирилган кредит суммасига ҳисобдан чиқарилган ҳолда амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Пахта-банк»га, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарори билан тасдиқланган тижорат банклари олдидаги ҳукумат қарорлари билан тўлов муддати узайтирилган қарзлар таркибини узайтириш дастури кўрсаткичларини тегишли равишда аниқлаштирган ҳолда, санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банк кредитлари бўйича қарзларининг тўлов муддатларини 4-иловага* мувофиқ узайтириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ихтисослаштирилган акциядорлик-тижорат «Пахта-банки» тўлов муддати узайтирилган банк кредитларининг 4-иловада назарда тутилган муддатлардан бошлаб уч йил мобайнида тенг улушларда қайтарилишини кўзда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 3-иловага мувофиқ санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджетга муддатида тўланмаган тўловлар 2002 йилгача кечиктирилсин, бу тўловлар бўйича ҳисобланган пенялар ва жарималар бўйича қарзлар ҳисобдан чиқарилсин. Ушбу корхоналар томонидан муддатида тўланмаганлик жаримаси 2002 йилда тўлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Йўл жамғармасидан пеня қўшилмаган ҳолдаги қарзларни тўлаш 2003 йилгача кечиктирилиб, кейинчалик улар 2003 йилдан бошлаб уч йил мобайнида тенг улушларда тўлансин. Ушбу қарзлар бўйича ҳисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар тижорат банклари билан биргаликда санация қилинадиган корхоналар қарзларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитига қайта расмийлаштириш операциялари ўтказилиши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Йўл жамғармаси билан тузилган шартномалар бўйича қарзларнинг қайтарилиши ва уларнинг муддати кечиктирилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари олдида 2000 йил 1 январгача вужудга келган суғурта тўловлари бўйича қарзларни 2000 йил 1 апрелгача тўласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги санация қилинаётган хўжаликлар ҳудудидан ўтувчи хўжаликлараро коллектор-дренаж тизимлари аҳволини бир ой муддатда текшириб чиқсин ҳамда 2000 - 2001 йилларга ажратилган маблағлар ҳажми доирасида уларни тозалашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2000 йил 1 январдаги ҳолатига кўра санация қилинаётган хўжаликлар аҳолиси фойдаланган электр энергияси, газ ва ичимлик сув учун тўловларнинг икки ой муддатда тўланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси 2000 йил 1 мартгача санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1999 йилги пахта хом ашёсини қайта ишлашни тугалласин ҳамда хўжаликлар билан пахта хом ашёси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермаларининг, ижарага берилган боғлар, узумзорлар, иссиқхоналар ва бошқа объектларнинг аҳволини ўрганиб чиқсинлар ҳамда санация қилинаётган хўжаликларнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказилган ҳолларда шартномаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 апрелдаги 169-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 58-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 1 январгача манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларидан ишчи гуруҳлар тузсин ва ташкилий-тушунтириш ишлари олиб бориш учун уларни санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига юборсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб ҳар чоракда санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий соғломлаштириш дастурларининг бажарилишини таҳлил қилсин ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишнинг боришини ёритишга доир махсус кўрсатувлар, эшиттиришлар ва рукнлар ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 апрелдаги 169-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 58-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 25 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
543-сон