Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.12.1999 йилдаги 545-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.12.1999 йилдаги 545-сон
Date of entry into force
27.12.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТЕРМИЗ ШАҲРИНИНГ 2500 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Термиз шаҳрининг жаҳон тарихи ва маданиятида тутган алоҳида ўрнини ҳисобга олган ҳолда, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1999 йил ноябрь ойида Парижда ўтган 30-сессияси Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қароридан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЮНЕСКО Бош конференцияси 30-сессиясининг Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейини 2001 йилда ЮНЕСКО раҳнамолигида дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қарори тўла қўллаб-қувватлансин ва асос учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита бир ой муддатда Термиз шаҳри юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан асосий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси ЮНЕСКО эксперт мутахассислари билан биргаликда Термиз шаҳрининг асосий туристик йўналишида жойлашган ноёб тарихий-маданий обидаларни 2000-2001 йилларда таъмирлаш ва ободонлаштириш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва ташкилий қўмита тасдиғига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурда 2000-2001 йилларда бажариладиган ишлар алоҳида белгилаб қўйилсин ва улар учун тегишли маблағ ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Термиз шаҳрини ободонлаштириш, аҳолини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада. яхшилаш, алоқа-транспорт, соғлиқни сақлаш ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбектуризм» миллий компанияси хорижий ва маҳаллий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатишни яхшилаш чораларини кўрсин, хорижий сайёҳларни мамлакатимизнинг, хусусан Сурхон воҳасининг тарихий-маданий мероси билан таништириш чора-тадбирларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Термиз шаҳрининг миллий маданиятимиз тарихида тутган ўрни ҳақида илмий, илмий-оммабоп нашрларни, турли тақвим ва буклетларни, китоблар ва бошқа асарларни чоп этишни режалаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда 2001 йилда Термиз шаҳрида «Термиз шаҳрининг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни» мавзуида халқаро илмий конференция ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган почта маркалари ва хатжилдлар чиқарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзбеккино» компанияси Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги тўғрисида ҳужжатли фильм яратишни ўз режасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Термиз шаҳри юбилейини ўтказиш учун 2000-2001 йиллардаги тайёргарлик ишларини бажаришга ҳар йили белгиланган тартибда маблағ ажратсин, шу жумладан Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетидан, шунингдек вилоят ташкилотлари ва корхоналарининг ҳомийлик бадаллари ҳисобига қопланишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА ва оммавий ахборот воситалари Термиз шаҳрининг қадимий тарихи ва маданияти, Сурхон воҳасининг ўзига хос санъатини тарғиб этувчи видео, телефильмлар яратишни, юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини кенг ёритишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 27 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
545-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 декабрдаги 545-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кароматов Ҳ.С. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
Жўраев Н. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича) ‎
Исаев А.Н. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ўринбосари ‎
Норалиев Ж.Н.‎ —‎ Сурхондарё вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари
Шодиев Б. ‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, масъул котиб
Абдуллаев Ф.‎ —‎ Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори
Азимов Р.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазири‎
Болиев А. ‎ —‎ Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби ‎
Воҳидов Р.Қ. ‎ —‎ «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раиси‎
Жўраев Х. Р. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири ‎
Жўраев Т.Ж. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти ‎
Зайнутдинов И.А. ‎ —‎ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси ‎
Икромов А. ‎ —‎ ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби
Йўлдошев Ж.Ғ. —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири‎
Комилов А.Ҳ. —‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири‎
Кўчимов А.‎ —‎ Ўзбекистон Телерадио компанияси раиси‎
Жалолов А.А. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Муҳамедов Ғ.К. —‎ Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазири ‎
Орипов А. ‎ —‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
Парпиев Б.Р. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари ‎
Рўзметов А.Ғ. ‎ —‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бош директори ‎
Сидиқназаров Қ.М. ‎ —‎ «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси раиси‎
Тўхтаев А.Р. ‎ —‎ Архитекторлар уюшмаси раиси‎
Умаров Х.У. ‎ —‎ Термиз шаҳри ҳокими‎
Файзиев З.О.‎ —‎ «Ўзбексавдо» компанияси раиси‎
Шоғуломов Р.Ш. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси ‎
Юнусов Т.М. ‎ —‎ «Ўзбеккино» компанияси раиси‎
Ғуломов С.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ‎
Қўзиев Т.К. ‎ —‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси‎
Ҳусанбоев Б. ‎

—‎

«Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эслатма: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янги тайинланган шахс киритилади.