03.02.2010 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.02.2010 йилдаги 13-сон
Date of entry into force
03.02.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЁНҒИНЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, ШУНИНГДЕК ЁНҒИНЛАРГА ДОИР АХБОРОТНИ ТЎПЛАШ ҲАМДА ЎЗАРО АЛМАШИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш, ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашишнинг республика ҳудудида ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари давлат статистик ҳисоботини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари давлат статистик ҳисоботини юритишнинг автоматлаштирилган компьютер дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 3 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 13-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Расмий статистика тўғрисида» ва «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашишнинг ягона тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 февралдаги 61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш (бундан буён матнда «ёнғинларни ҳисобга олиш» деб юритилади) ёнғинларнинг сабаблари ва келиб чиқиш шароитларини таҳлил қилиш, аҳоли турар жойлари ва объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини баҳолаш, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек ёнғинларни ўчиришга шароитлар яратиш мақсадида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низомда, қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин — одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёниш — ҳеч бўлмаганда қуйидаги учта омилдан бири: аланга, ёруғлик (нур) сочиш, тутун ажратиб чиқариш билан кузатиладиган, модданинг оксидланиш экзотермик реакцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақнаш — қисқа муддатли кўринадиган ёруғлик (нур) сочиш билан кузатиладиган газ, буғ ва ҳаво аралашмасининг ёнувчан модданинг юзасида тез ёниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портлаш — ҳаракатга келтира оладиган, сиқилган газларнинг пайдо бўлиши ва энергия ажралиши билан кузатиладиган, портлаш хавфи бўлган муҳитнинг тез экзотермик кимёвий ўзгариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғиннинг хавфли омиллари — таъсири одамларнинг куйишига ёки бошқа тан жароҳати олишига, тутун асоратлари билан заҳарланишга ёки ҳалок бўлишига ва (ёки) мулкий зарар етказишга олиб келиши мумкин бўлган ёнғин аломатлари. Ёнғиннинг хавфли омилларига юқори ҳарорат, тутун билан қопланиш, газ муҳити таркибининг ёмонлашиши киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин оқибатлари — одамларнинг ҳалок бўлиши; тан жароҳати олиши, заҳарланиши; куйиши, ҳайвонларнинг нобуд бўлиши; бинолар, иншоотлар, товар-моддий бойликлар, асбоб-ускуналар, ҳужжатлар, санъат асарлари, уй жиҳозларининг буткул ёниб кетиши ёки зарарланиши, атроф табиий муҳитга зарар етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинда ҳалок бўлган — бевосита ёнғин содир бўлган жойда куйиш, ёниш ва тутун асоратларидан заҳарланиш, қурилиш конструкцияларининг қулаши оқибатида олган тан жароҳатлари ва бошқа омиллар натижасида ёки тиббиёт муассасаларида даволаниш даврида тан жароҳатини олган кундан бошлаб 30 сутка ичида ҳалок бўлган шахс. Бу врачлар кўриги хулосаси ёки суд-тиббий экспертизаси натижаси асосида аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғинда жабрланган ва тан жароҳати олган — куйиш ёки бошқа тан жароҳати олиши, ёниш асоратларидан заҳарланиши туфайли камида бир кунга меҳнат қобилиятини йўқотган, ёки касалхонага ётқизилган, ёхуд биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг қатнаб даволаниш (амбулаторияда) буюрилган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадан шикастланиши (жароҳат) — одам аъзолари ва тўқималарининг анатомик бутунлиги ёки физиологик фаолиятининг бузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғиндан етказилган мулкий зарар — ёнғиндан зарарланган ёки нобуд бўлган моддий бойликларнинг қиймат ифодаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобуд бўлган моддий бойликлар — ёнғин оқибатида ўз қиймати ва сифатини тўлиқ йўқотган, белгиланган мақсадда фойдаланиб бўлмайдиган ва таъмирлаш йўли билан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириб бўлмайдиган моддий бойликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарланган (шикастланган) моддий бойликлар — тиклаш (таъмирлаш) йўли билан фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириб бўладиган моддий бойликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бевосита ҳақиқий талафотлар — ёнғиннинг хавфли омиллари бевосита таъсири оқибатида нобуд бўлган ва (ёки) зарарланган (шикастланган) моддий бойликларнинг пул билан баҳоланган ифодаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстерриториаллик мақомига эга объектлар — дипломатик муносабатлар ҳақидаги (1961 йил 18 апрелдаги) Вена конвенциясининг ҳамда консуллик муносабатлари ҳақидаги (1963 йил 24 апрелдаги) Вена конвенциясининг низомларига асосан иммунитетга эга бўлган чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг хоналари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ваколатхоналари ва ихтисослаштирилган муассасалари ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг хоналари, агар уларнинг хоналарига иммунитетларнинг жорий этилиши шартлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экстерриториаллик мақомига шу жумладан дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг транспорт воситалари ҳам эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экстерриториаллик мақоми хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ходимлари ва хизматчилари эгаллаган турар жойларга, шунингдек уларнинг шахсий транспорт воситаларига жорий этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ёнғинларни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ёнғинларни давлат статистик ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикасида ёнғинлар вазиятини баҳоловчи асосий кўрсаткичларни тузиш учун мўлжалланган бўлиб, қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистик ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати деб юритилади) томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий статистик ҳисобга олиш ушбу Низомнинг 6-банди «б», «в», «г» ва «д» кичик бандларида кўрсатилган тегишли давлат ёнғин назорати ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади ва содир бўлган ёнғинлар ҳақидаги маълумотлар белгиланган шаклда улар томонидан ҳар ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ёнғинлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш шакли Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспектори томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва идоравий статистик ҳисобга олиш натижаларини умумлаштириш ва ишлов бериш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан автоматлаштирилган компьютер дастурида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва идоравий статистик ҳисобга олиш натижалари бўйича ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида қуйидаги ахборот-статистик ҳисоботлар тайёрланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда — мазкур Низомнинг 6-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган ваколатли органлар томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йилда — мазкур Низомнинг 6-банди «г» ва «д» кичик бандларида кўрсатилган ваколатли органлар томонидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ёнғинларни ҳисобга олишни қуйидагилар амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг давлат ёнғин назорати органлари — аҳоли турар жойларида ва давлат ёнғин назоратини ўзи амалга оширадиган объектларда ҳамда транспорт воситаларида, агар ёнғин улар ҳаракатланиб кетаётган вақтда ёки вақтинчалик тўхташ жойларида (улар аниқланган жойда) содир бўлса, тегишли ваколатли органлар томонидан ҳисобга олинадиган транспорт воситаларидаги ёнғинлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармасининг давлат ёнғин назорати органлари — темир йўл транспортининг ҳаракатдаги составида ва давлат ёнғин назоратини амалга оширадиган объектларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг давлат ёнғин назорати органлари — жазони ижро этиш муассасаларида;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 445-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати — ўзига қарашли объектларда;
(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати билан тузилган келишувлар орқали ёнғин хавфсизлиги соҳасида назорат функцияларини амалга оширадиган бошқа ваколатли органлар — ўрмон хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортидан фойдаланишда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, барча ёнғинлар, уларнинг қаерда содир бўлганидан, келиб чиқиш сабабидан ва оқибатидан қатъи назар ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ишлаб чиқаришда ўзига хос бўлган технологик жараёндаги (технологик регламентларда ва бошқа техник ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган) ёки саноат ускуналари ва агрегатларининг ишлаш шароитида келиб чиқадиган ёнишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) буюм ва маҳсулотларни қайта ишлаш, уларнинг сифат хусусиятларини ўзгартириш (пайвандлаш, қуритиш, дазмоллаш, дудлаш, эритиш ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар) мақсадида қўлланиладиган очиқ аланга, иссиқлик ёки бошқа турли термик таъсирларни қўллаш натижасида ёнишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) оқибати ёнишга олиб келмаган портлаш, чақнаш ва статик электр разрядлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) электрускуна, маиший ва саноат электр асбобларининг электр тармоқларидаги қисқа туташув ҳолатлари, агар ёниш аппарат, агрегат ва механизм ташқарисига тарқалмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) овқат тайёрлаш вақтида унинг ёниши ҳоллари, агар ёнғинга олиб келмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) йўл-транспорт ҳодисалари, авиация ва темир йўл ҳалокатлари сабаб бўлган транспорт воситаларининг ёниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) форс-мажор ҳолатлар (террорчилик ҳаракатлари, ҳарбий ҳаракатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг махсус операциялари, зилзила ва бошқалар) сабаб бўлган ёнишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ўз-ўзига ўт қўйиш орқали ўз жонига қасд қилиш ва суиқасд қилиш ҳоллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) чўғ бўлиб турган кўмир ва ўчмаган кулдан термик куйиш, тан жароҳати олиш ҳоллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) Ўзбекистон Республикасининг юридик ва (ёки) жисмоний шахсларига моддий зарар етказилган ёки бошқа оқибатлар рўй берган ҳолатлардан ташқари, экстерриториаллик мақомига эга бўлган объектларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий давлатларга қарашли транспорт воситаларида содир бўлган ёнғинлар. Бундай ёнғинлар ҳақидаги маълумотлар тегишли дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган ҳолатлар ёнишнинг бошқа объектларга тарқалишига олиб келса ва унинг оқибатида одамларнинг тан жароҳати олиши, ҳалок бўлишига, ёхуд моддий бойликларнинг нобуд бўлиши ёки шикастланишига олиб келса тўлиқ ҳисобга олинади. Бошқа ҳолларда эса, ушбу Низомнинг 8-банди «ж» кичик бандидан ташқари, барча ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари кўнгилсиз ҳодиса деб ҳисобланади ва тегишли органлар томонидан белгиланган тартибда текшириш ишлари олиб борилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда фуқаролар ҳар бир ёнғин ҳолати ҳақида ёнғиндан сақлаш хизматига, давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органларига ёки тегишли ваколатли органларга дарҳол хабар қилишлари, шунингдек уларни текшириш жараёнида зарур бўлган материалларни (ҳужжатларни) тақдим этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Транспорт воситаларидаги ёнғинлар, ёнғин содир бўлган жойда ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ёнғин ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжат ёнғин ҳақидаги далолатнома бўлиб, у ёнғин бартараф этилгандан сўнг бир сутка давомида икки нусхада тузилади ва ёнғиндан сақлаш хизмати вакили бошчилигидаги камида 3 нафар шахсдан иборат комиссия томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатномани тузиш комиссияси таркибига объектнинг маъмурияти (эгаси) вакиллари ёки жабрланувчилар, зарур ҳолларда эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, суғурталовчилар, ички ишлар органларининг тегишли хизматлари вакиллари ҳамда бошқалар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агар, ёнғинга ёнғин ўчириш бўлинмаси чақирилмаган бўлса ва ёнғин содир бўлганлиги ҳақидаги (оғзаки ёки ёзма) маълумот ички ишлар ёки давлат ёнғин назорати органларига объектнинг маъмуриятидан, фуқаролардан (жабрланувчилардан) берилган бўлса, ёнғин ҳақидаги далолатнома икки суткадан кечиктирилмасдан, ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган комиссия таркибида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ёнғинда ҳалок бўлганларни ва тан жароҳати олганларни ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ваколатли органлар, ёнғинни текшириш бўйича тузилган ҳужжатларга ҳамда тиббиёт муассасалари томонидан берилган маълумотларга асосан ҳисобга оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёнғинда ҳалок бўлган ҳамда жабрланган чет эл фуқаролари давлат статистик ҳисобига киритилмайди. Улар тўғрисидаги маълумот тегишли дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт муассасалари ёнғинларда жабрланган, тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб келинган ёки мурожаат қилган, шу жумладан ёнғинларда заҳарланиб ёки тан жароҳати олиб ҳалок бўлганлар ҳақида дарҳол Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар беришлари шарт, шунингдек одамлар ёнғинларда ҳалок бўлганлиги ёки тан жароҳати олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ёнғинлар юзасидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахсларига тақдим этишга мажбурдирлар.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ёнғиндан етказилган мулкий зарарни ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ёнғиндан етказилган мулкий зарар, қопланган ёки қопланмаганлигидан қатъи назар тўлиқ ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Юридик ва жисмоний шахсларнинг асосий фондлари ҳисобланган бино ва бошқа мол-мулки нобуд бўлиши ва зарарланиши (оловдан, тутундан, катта ҳароратдан, ёнғин ўчириш воситаларидан, портлашдан — агар портлаш натижасида ёнғин рўй берган бўлса) ёнғин билан ҳамда атроф табиий муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ бўлиб, талафот кўрган деб топилса, етказилган мулкий зарар бевосита кўрилган талафотлар миқдори билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Етказилган мулкий зарар миқдоридан келиб чиқиб, ёнғинлар қуйидагиларга бўлинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кўп бўлмаган миқдорда зарар етказган ёнғин (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача бўлган зарар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) анча миқдорда зарар етказган ёнғин (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) кўп миқдорда зарар етказган ёнғин (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) жуда кўп миқдорда зарар етказган ёнғин (базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор).
(17-банднинг «а», «б», «в», «г» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мулкий зарарни аниқлашда ишлаб чиқариш ва савдо ишларидаги вақтинчалик тўхташлар, ҳаракатдаги состав ва бошқа техниканинг ўзгариши натижасида кўрилган (билвосита) йўқотишлар ва ёнғин сабабли олинмаган бошқа фойда ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат ёнғин назорати органлари ёнғинлардан етказилган зарарни қонунчиликка мувофиқ юридик шахслар ва суғурталовчилар томонидан берилган маълумотлар, судларнинг ҳукмларидан кўчирмалар ёки етказилган моддий зарар миқдорини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар илова қилинган мулк эгаларининг ёзма аризаларига асосан ҳисобга оладилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотда қуйидагилар мажбурий тартибда алоҳида кўрсатилади: ёнғиндан етказилган умумий зарар, бино (иншоот) бўйича зарар, ускуналар ва мулк бўйича зарар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу маълумотларнинг тўғрилигига тегишли ҳужжатларга имзо чеккан шахс жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзига қарашли объектларда ёнғин содир бўлган юридик шахслар ёнғиндан етказилган мулкий зарар миқдорини тасдиқловчи маълумотни давлат ёнғин назорати органларига тақдим этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчилар давлат ёнғин назорати органларининг сўрови бўйича суғурталанувчиларнинг ёзма розиликларига асосан суғурта шартномалари шартларига мувофиқ ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари туфайли келиб чиққан суғурта ҳодисаси бўйича тўланган суғурта товонини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг суғурта қилинмаган ва нобуд бўлган мол-мулки, иморатлари, ҳайвонларининг, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларининг ҳақиқий баҳоси ҳақида аниқ маълумот бўлмаса, мулкий зарар миқдори ўртача бозор нархи бўйича ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тугалланмаган капитал қурилиш ёки таъмирлаш жараёнида содир бўлган ёнғин натижасида асосий фондларга етказилган мулкий зарар миқдори бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ёнғинда қоғоз пул нобуд бўлган ҳолларда мулкий зарар миқдори уларнинг номинал баҳосидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоғоз пуллар ва (ёки) қимматбаҳо қоғозлар тайёрлаш жараёнида ёнғиндан нобуд бўлган ҳолларда зарар миқдори уларни тайёрлаш таннархидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ёнғин оқибатида чет эл валютасига зарар етказилган ҳолларда зарар миқдори ёнғин келиб чиққан пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган пул бирлиги курсида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ёнғин оқибатида нобуд бўлган мол-мулкнинг бошқа турлари бўйича мулкий зарар миқдори тегишли мулкнинг спецификасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ёнғинларни ҳисобга олиш учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар, тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахслари ва суғурталовчилар ёнғинлар тўлиқ ва тўғри ҳисобга олиниши ҳамда ҳисобот маълумотлари ўз вақтида тақдим этилиши ва уларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат ёнғин назорати органлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда уларга қарашли ташкилотларда ёнғинлар ҳисоби тўлиқ ва сифатли юритилишини текшириш ҳуқуқига эга.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ушбу Низомнинг 6-банди «г» ва «д» кичик бандларида кўрсатилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўзларига қарашли объектлар ва ташкилотларда содир бўлган ёнғинлар ҳисоби юритилишини назорат қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган субъектларнинг мансабдор шахслари томонидан статистик маълумотлар нотўғри берилганлиги ва (ёки) уларни тақдим этиш тартиби бузилганлиги аниқланса, айбдорларни қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун зарур чоралар кўрилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Текшириш давомида аниқланган ҳисобга олинмаган ёнғинлар, ёнғинлар юзасидан нотўғри берилган маълумотлар бўйича ҳодиса содир бўлган вақтдаги ёнғинлар бўйича давлат статистик ҳисобига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 41-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон)