Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2003 17.03.1998 йилдаги 117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.03.1998 йилдаги 117-сон
Date of entry into force
17.03.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 – 2000 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИ ИЧИМЛИК СУВ ВА ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 405-сонли «Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги секторида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, қишлоқда ривожланган инфратузилмани яратиш учун маҳаллий бошқарув органларининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган 1998 — 2000 йиллар даврида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури 1 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқнинг ичимлик сув таъминотини ва газлаштиришни ривожлантиришнинг тасдиқланган кўрсаткичлари асосида туманлар бўйича алоҳида ана шундай дастурларни бир ой муддатда тайёрласинлар ва тасдиқласинлар ҳамда уларни келишиш учун Республика комиссиясига тақдим этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ дастурларда импорт контейнер асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда қурилган сув олиш иншоотларига тақсимловчи тармоқлар қурилишини 1998 йилда тугаллашни назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газлаштириш ва сув таъминоти объектлари учун ер майдони ўз вақтида ажратилишини ҳамда 1999-2000 йилларда ишлар дастури учун мўлжалланган лойиҳа-смета ҳужжатлари муддатидан олдин тайёрланишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳовли-жойлар мавжуд газ ва сув қувури тармоқларига уланишини ҳамда объектлар ва иншоотлар қувватларидан тўлиқ фойдаланишни таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари билан биргаликда қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари ва корхоналари томонидан сув қувури ва газ тармоқлари ишга туширилиши бўйича белгиланган топшириқлар бажарилиши устидан мунтазам назорат ўрнатилишини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қурилишни маблағ билан таъминлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий, вилоятлараро, туманлараро сув қувури ва газ келтирувчи, тақсимловчи газ қувурлари — асосан республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, марказлаштирилган кредитлар ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газ тақсимлаш қувурлари, газ тақсимлаш станцияларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш — республика ва маҳаллий бюджетлар ҳамда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг тенг улушлардаги маблағлари ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айириш тармоқлари — хўжаликлар ва корхоналарнинг маблағлари ҳамда банкларнинг улар томонидан жалб этиладиган кредитлари, шунингдек аҳоли маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 1999-2000 йиллар инвестиция дастурини шакллантиришда унга кўрсатиб ўтилган Дастурда назарда тутилган объектлар киритилишини эътиборда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тасдиқланган Дастурни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, қишлоқни қайта ўзгартиришда барча даражалардаги ижро этувчи органларга амалий ёрдам кўрсатиш учун 7-иловага* мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия тўғрисидаги Низомни ҳамда унинг иш режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 — 2000 йиллар даврида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурининг бажарилишини ҳар чоракда кўриб чиқсин ҳамда белгиланган топшириқлар тўлиқ бажарилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида 1999 йил 1 июлгача сув таъминотини ривожлантириш схемасини аниқлаштириш ҳамда 1999 йил 1 декабргача республика ҳудудларининг ўзига хос хусусиятларини ва сув таъминотининг маҳаллий манбаларидан тўлиқроқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда янги норматив ва технологик асосда 2010 йилгача бўлган даврда газлаштиришни ривожлантириш схемасини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этсинлар. 1998 йилда ушбу ишларни маблағ билан таъминлаш Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига жорий йилда ажратилган марказлаштирилган сармоя маблағлари лимитлари ҳисобига амалга оширилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб турган ва қурилаётган минтақавий ҳамда йирик туманлараро сув қувурларини Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги балансига бериш тўғрисида таклиф тайёрласинлар ва бир ой муддатда киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ичимлик сув таъминоти объектларидан фойдаланишнинг ягона хизматини ташкил этиш тўғрисида 3 ой муддатда таклиф тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси сув таъминоти ва газлаштириш объектларини лойиҳалаштириш ва уларнинг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши сифати устидан назорат қилиш учун лойиҳа ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга лицензиялар беришга қўйиладиган талабларни кучайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг буюртмалари бўйича ерости чучук сувлари батафсил тадқиқ этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Ўзқурилишматериаллари» компанияси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда республика гипо-хлорид кальций, қаттиқ сульфат кислота алюминийи, пластмасса ва пўлат сув-газ қувурлари, шунингдек контейнерлар ва баллонларда суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 17 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117-сон