Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2020 13.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2063
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 13.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2063
Date of entry into force
23.01.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга ҚАРШИ КУРАШИШГА ОИД ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ, МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ЛОМБАРДЛАРГА НИСБАТАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРАЛАР ВА САНКЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2063]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 29 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39/1-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкцияларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказий банк ушбу Низомга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилишига йўл қўйган тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан чора ва санкцияларни қўллайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар
(II боб номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бажарилмаган ҳолларда Марказий банк:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатма йўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банки устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банкнинг кўрсатмаларини бажармаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда ёки мунтазам равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузган тижорат банкига нисбатан Марказий банк:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу тижорат банки (филиали) раҳбари, шунингдек, унинг ички назорат хизмати раҳбари ва масъул ходимларини алмаштиришни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда ва хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган айрим операцияларни ўтказишни бир йилгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни ва хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олишгача бўлган чораларни қўллашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар
(III боб номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бажарилмаган ҳолларда Марказий банк:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти ва ломбардларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатма йўллаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилотидан микрокредит ташкилотлари устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорида жарима ундириш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ломбарддан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаригача бўлган миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-3, 07.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/2063-3/3704-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказий банкнинг камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда ёки мунтазам равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузган микрокредит ташкилоти ва ломбардга нисбатан Марказий банк:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/15-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-2, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу микрокредит ташкилоти ва ломбард раҳбари, шунингдек, уларнинг ички назорат хизмати раҳбари ва масъул ходимларини алмаштиришни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган айрим операцияларни ўтказишни тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олишгача бўлган чораларни қўллашга ҳақлидир.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Низомда белгиланган жарима чоралари тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга Марказий банкнинг фармойиши асосида қўлланилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ва чақириб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий банк Бошқарувининг қарорига асосан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2063-1, 20.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 109-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ундирилган жарима суммаси Марказий банкнинг «Бошқа фоизсиз даромадлари» баланс ҳисобварағига ўтказилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 12-модда; 2013 й., 8-сон, 109-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2063-2/2945-сон, 07.09.2019 й., 10/19/2063-3/3704-сон)