Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.12.2009 йилдаги 314-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.12.2009 йилдаги 314-сон
Date of entry into force
15.12.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 ЙИЛДА САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш механизмини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарорига мувофиқ ҳамда рақобатбардошли, экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, тармоқ ичида ва тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан республиканинг кичик бизнес ва йирик корхоналари ўртасида мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарори билан маъқулланган 2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллийлаштириш дастурининг 2а-иловасига Бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 1-иловага* мувофиқ янги лойиҳаларини киритиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллийлаштириш дастурининг 3а-иловасига Маҳсулотларнинг тайёр турлари, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2-иловага* мувофиқ янги лойиҳаларини киритиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллийлаштириш дастуридан корхоналарнинг тугатилганлиги, ички бозорда эҳтиёжнинг йўқлиги, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг нархи ва сифати бўйича рақобатга бардошли эмаслиги сабабли 3-иловага* мувофиқ лойиҳаларни чиқариб ташлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор билан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширувчи корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар божхона тўловлари бўйича — ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, солиқлар бўйича эса — 2009 йил 1 декабрдан бошлаб қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ташаббускорлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш юзасидан ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда прогноз ҳажмларини бажаришнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 15 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
314-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 542-модда)