Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.03.2007 йилдаги 65-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.03.2007 йилдаги 65-сон
Date of entry into force
30.03.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОРЕЯ ХАЛҚАРО СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ДОКТОР ЛИ ДЖОНГ-ВУК ХОТИРАСИ ЖАМҒАРМАСИ ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси — Доктор Ли Джонг-Вук хотираси жамғармасининг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар касалхонасини мукаммал таъмирлаш ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун ажратилган грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси билан Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси – Доктор Ли Джонг-Вук хотираси жамғармаси ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар касалхонасини мукаммал таъмирлаш ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун 500 000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани болалар касалхонасини мукаммал таъмирлаш ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича масъул ижрочи ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Болалар касалхонасини мукаммал таъмирлаш ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш лойиҳаси маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 1 ва 2-иловалар*га мувофиқ келтирилаётган асбоб-ускуналар, материаллар (ишлар, хизматлар) солиқ солишдан ҳамда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган асбоб-ускуналар, материаллар (ишлар, хизматлар)ни «Тошкент» аэропортида ҳамда темир йўллар станцияларида сақлашнинг барча даврида тўловлар ундирмасдан юклаш-тушириш ҳамда омборларга жойлаштириш ишларини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги буюртманомасига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги буюртманомасига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар бериш ва улар муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов ва С.Т.Иномова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65-сон