Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025 22.04.1999 йилдаги 189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.04.1999 йилдаги 189-сон
Date of entry into force
22.04.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2162-сон Фармонини бажариш юзасидан ва банк томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш, омонатчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки давлат-тижорат Халқ банкининг устав сармояси, уни 3 млрд сўмгача етказган ҳолда, 2000 йил 1 январгача шакллантирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ банкининг 1999 йил 1 январдаги мавжуд 100 млн сўм миқдоридаги устав сармояси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таъсис бадали улуши ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки омонатларнинг сақланишини кафолатлайдилар ва Халқ банкининг омонатчилар — жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари бўйича муассислар бадалларига мутаносиб равишда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат-тижорат Халқ банкининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин, кейинчалик у Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат-тижорат Халқ банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки, Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда, қарз маблағларини жалб қилган, ҳолда ва халқаро молия муассасаларининг техникавий кўмагида, жорий йилнинг 1 июлигача банкни янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин унда қуйидаги асосий вазифаларнинг ҳал этилишини назарда тутсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатчиларнинг омонатлари банк томонидан жалб қилинадиган маблағларни ишончли ва кўп даромад келтирадиган сармояларга жойлаштириш орқали сақланишини таъминлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
омонатларнинг ўзига жалб қилувчи янги турларини таклиф этиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш, кўрсатиладиган банк хизматларини халқаро стандартларгача етказган ҳолда улар сифатини ошириш, электрон тўлов воситаларини жорий этган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш йўли билан аҳоли ва корхоналар маблағларини жалб қилиш механизмини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий жамғарма банкларининг илғор тажрибасини ўрганиш, банк менежментининг бозор иқтисодиёти шароитларига жавоб берадиган усулларини жорий этиш асосида банк ва унинг бўлинмаларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олувчиларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини таҳлил қилиш, бизнес-режаларни ўрганиш, уларнинг кредит қобилиятини баҳолашнинг самарали усулларини жорий этиш асосида кредитлаш жараёнидаги кредит таваккалчиликларини бошқариш тизимини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилган кредитлар бўйича қарзлар таркибини ўзгартиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, факторингдан, қарздорлик суммасини харидоргир қимматли қоғозларга айирбошлаш, гаровга қўйилган мулкни ким ошди савдоси орқали сотишдан фойдаланган ҳолда берилган кредитларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сейф операцияларини, шу жумладан, ҳужжатлар ва мижозларнинг бойликларини сақлашга доир хизматларни, сейфларни ва ихтисослаштирилган хоналарни ижарага беришни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк бошқарув ходимларини ва мутахассисларини тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий банк асбоб-ускунасини, компьютер техникасини ва банк ҳужжатларига автоматлаштирилган ҳолда ишлов бериш технологияларини сотиб олиш ва ўрнатиш орқали банкнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат-тижорат Халқ банкининг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий ҳокимият органлари мулки бўлган ва Халқ банки муассасалари эгаллаб турган хоналарни улардан бепул доимий фойдаланиш учун берсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Халқ банкига тегишли самарасиз фойдаланилаётган бинолар, мол-мулк ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ким ошди савдоси орқали сотилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Банклар уюшмасига Банк-молия академияси ва Минтақавий банк ўқув маркази негизида жамғарма банки ишига ўргатиш бўйича махсус курслар ташкил этиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 22 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 474-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.)