Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2009 03.04.1991 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.1991 йилдаги 85-сон
Date of entry into force
03.04.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ссж Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ОБОРОТ СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Оборот солиғи тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ЎзССЖ Молия вазирлиги ЎзССЖ Адлия вазирлиги билан биргаликда 2 ой муддат ичида Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг қарорларини мазкур қарор билан мувофиқлаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 3 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 3 апрелдаги 85-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оборот солиғи тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. ОБОРОТ СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Оборот солиғи олинадиган товар (маҳсулот)лар ишлаб чиқарадиган ва сотадиган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар (шу жумладан, ишлаб чиқариш кооперативлари — бунга колхозлар ҳам киради, шунингдек, совет юридик шахслари ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокидаги қўшма корхоналар ва уларнинг филиаллари (бундан кейин корхоналар деб аталади) оборот солиғи тўловчилар ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ОБОРОТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ВА УНИ БЮДЖЕТГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Оборот солиғи қуйидагича ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) савдо ва улгуржи-савдо чегирмаларини (транспорт харажатлари) чиқариб ташлаган ҳолда давлат чакана нархлари ёки саноат улгуржи нархлари ва корхоналарнинг улгуржи нархлари ўртасидаги тафовут тарзида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) савдо ва улгуржи-савдо чегирмаларини (транспорт харажатларини) чиқариб ташлаган ҳолда давлат чакана нархларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган ёки корхоналар томонидан мустақил равишда ёхуд шартнома асосида белгиланадиган нархлардан келиб чиққан ҳолда оборотга нисбатан процентлар ҳисобидаги гуруҳли ставкалар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) товар (маҳсулот) бирлигидан қатъий сўмларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Оборот солиғи жумҳурият бюджетига ўтказилади. Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши тасдиқлайдиган нормативлар бўйича Қорақалпоғистон МССЖ бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ажратиладиган қисми бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ОБОРОТ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат чакана нархлари бўйича сотиладиган товарлар (маҳсулотлар)га оборот солиғининг гуруҳли ставкаларини тасдиқлаш қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) чакана нархларини ССЖИ Давлат нархлар қўмитаси тасдиқлайдиган товарлар номенклатураси бўйича — ССЖИ Молия вазирлиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чакана нархларини Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси, шунингдек, вазирликлар (идоралар) ўзларига берилган ҳуқуқларга мувофиқ тасдиқлайдиган товарлар номенклатураси бўйича — ЎзССЖ Молия вазирлиги томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) чакана нархларини Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг нарх-наво органлари тасдиқлайдиган товарлар номенклатураси бўйича — давлат молия-солиқ хизматининг тегишли органлари томонидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чакана нархлари бўйича сотиладиган товарларга оборот солиғининг гуруҳли ставкаларини тасдиқлашда, қоидага кўра, бу товарларни ишлаб чиқаришнинг рентабеллилиги (таннархга нисбатан фоиз ҳисобидаги фойда) кўпи билан 25 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нархлар ва тарифлар белгиланган тартибда ўзгарган ҳолларда оборот солиғининг ставкалари қайта кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Корхоналар томонидан мустақил равишда ёки шартнома асосида белгиланадиган нархлар бўйича сотиладиган товарлар (маҳсулотлар)га оборот солиғининг гуруҳли ставкаларини тасдиқлаш ССЖИ Молия вазирлиги томонидан — ССЖИ Давлат нархлар қўмитасига биркитилган товарлар номенклатураси бўйича, ЎзССЖ Молия вазирлиги томонидан — жумҳурият нарх-наво органларига биркитилган товарлар номенклатураси бўйича амалга оширилади. Ставкалар тегишли нарх-наво органлари билан келишувга мувофиқ тасдиқланади, бунда товарлар ишлаб чиқариш рентабеллилиги (таннархга нисбатан фоиз ҳисобидаги фойда), қоидага кўра, кўпи билан 25 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат молия-солиқ органлари корхоналар мустақил ёки шартнома асосида белгилайдиган нархлар бўйича сотиладиган барча қолган товарлар (маҳсулотлар)га оборот солиғининг гуруҳли ставкаларини ана шу тартибда тасдиқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Совет юридик шахслари ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокидаги қўшма корхоналар учун оборот солиғи ставкаларини Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ОБОРОТ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Оборот солиғи қуйидаги тартибда тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) етказиб берувчиларнинг счётларида алоҳида ажратиладиган суммада ҳар бир ҳисоб-китоб ҳужжати бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳар куни, оборот тугашининг учинчи кунида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўтган хар бир ўн кунлик, ой ёки квартал учун ССЖИ Молия вазирлиги белгилайдиган муддатларда, ҳақиқий оборотдан келиб чиққан ҳолда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур пунктда назарда тутилган оборот солиғини тўлаш тартибини қўлланиш шартларини ССЖИ Молия вазирлиги белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Оборот солиғи тўловчилар тегишли солиқ органларига ССЖИ Молия вазирлиги белгилайдиган муддатларда ва шаклда оборот солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ ВА СОЛИҚ ОЛИШ ОРГАНЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Оборот солиғини ҳисоблашнинг тўғрилиги ва унинг бюджетга ўз вақтида тўланиши учун масъулият тўловчиларга ва уларнинг мансабдор шахсларига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Оборот солиғининг бюджетга ўтказилиши юзасидан солиқ органларини назорат қилиш Ўзбекистон ССЖ қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. ОБОРОТ СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ССЖ Иттифоқи, Ўзбекистон ССЖ қонунчилигига мувофиқ қуйидагилар оборот солиғи тўлашдан озод этиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ишга туширилган кундан бошлаб икки йил мобайнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий хом ашё ва чиқиндилардан товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар (арақ, вино-арақ маҳсулотлари, пиво, тамаки, тамаки маҳсулотлари, пластмасса товарлар ва таркибида спирт бўлган парфюмерия-пардозлаш буюмларидан ташқари), бунда товарлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган тўла қимматли материаллар ва хом ашёларнинг қиймати хом ашё ва материаллар умумий қийматининг 25 фоизидан ошмаслиги керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари ишлаб чиқарадиган бадиий буюмларни сотувчи халқ бадиий ҳунармандчилиги корхоналари. Ўзбекистон ССЖ ва Қорақалпоғистон МССЖ қонунчилиги билан бундай имтиёзлар Ўзбекистон ССЖ, Қорақалпоғистон МССЖ бюджетларига ва маҳаллий бюджетларга тушадиган оборот солиғи суммаси доирасида янада узоқроқ муддатларга берилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ногиронлар ишловчилар умумий сонининг 50 фоизидан кўпроғини ташкил этадиган корхоналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Кўрлар жамиятининг корхоналари ва кўрлар учун ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари — агар меҳнат қилиш лаёқати чекланган шахслар бу корхоналардаги ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ташкил этса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тоғли ва узоқ ноҳияларда жойлашган матлубот кооперациясининг товарлар сотадиган корхоналари (узум, мева-чева винолари, ўткир ичимликлар ва пиводан ташқари) — 50 фоизгача миқдорда, ноҳияга бўйсунувчи шаҳарларда, шаҳар типидаги посёлкаларда ва қишлоқ жойлардаги корхоналар эса оборот солиғининг 25 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) маҳаллий хом ашёдан ва ўзларининг хом ашёсидан ишлаб чиқарган маҳсулотни сотадиган колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари — пластмасса товарлар, ошланган мўйна териси, мўйна ва заргарлик буюмлари, шунингдек, спирт қўлланиб ишлаб чиқарилган вино-арақ маҳсулотларидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар товарлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган маҳаллий хом ашё ва ўзи ишлаб чиқарган хом ашёнинг қиймати хом ашё ва материаллар умумий қийматининг камида 75 фоизини ташкил этгандагина мазкур имтиёз берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур пунктда кўрсатилган имтиёзлар агрофирмаларда, агрокомбинатларда ва бошқа агросаноат бирлашмаларида фақат уларга кирувчи колхозлар, совхозларга ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) В. И. Ленин номидаги Совет болалар фонди, Совет тинчлик фонди, Совет маданият фонди, Совет меҳр-шафқат ва саломатлик фонди, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой уюшмалари ва жамиятлари, Бутуниттифоқ «Ногиронларни даволаш» уюшмасининг ўз фаолиятлари соҳасига кўра товарлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналари ва хўжалик ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ижодий уюшмаларнинг корхоналари ва хўжалик ташкилотлари — мазкур уюшма томонидан уларнинг устав фаолиятини амалга ошириш учун ажратиладиган оборот маблағи суммаси доирасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашлари ҳузуридаги уруш, меҳнат ва ССЖИ Қуролли Кучлари фахрийларининг кооперативлари (кооперативлар бирлашмалари) — улардаги ишловчиларнинг камида 50 фоизи пенсия ёшига етган шахслар (пенсионерлар) бўлган ва улар маҳаллий хом ашё ва чиқиндилардан товарлар ишлаб чиқарган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ўзлари ишлаб чиқарадиган товарларни сотадиган ўқувчилар корхоналари ва ўқувчилар кооперативлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни (арақ-вино маҳсулотларидан ташқари), шунингдек, оборот солиғининг олдинги йилга нисбатан кўпайишини таъминлаётган корхоналар йиллик иш натижалари бўйича оборот солиғи ўсишининг 30 фоизгачасини ўз ихтиёрида қолдириш ва бу маблағларни ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий ривожланиш мақсадларига йўналтириш ҳуқуқига эгадирлар. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришнинг кўпайиши чакана нархларда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғарма фондидаги маблағлар етишмаган тақдирда корхоналар кредит берилган тадбирларни ўтказиш натижасида қўшимча равишда ишлаб чиқарилган товарларни сотишдан олинган оборот солиғининг 50 фоизгачасини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, халқ истеъмоли молларининг сифатини яхшилашга ва ассортиментни кенгайтириш учун берилган банк кредитини қоплашга йўналтиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Оборот солиғи бўйича айрим тўловчилар учун қўшимча имтиёзлар ССЖИ Молия вазирлиги томонидан, шунингдек, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли бюджетларга келиб тушадиган оборот маблағи суммаси доирасида белгиланади.