Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2018 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2032
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2032
Date of entry into force
13.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 30.11.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПОЧТА АЛОҚАСИ ОПЕРАТОРЛАРИ, ПРОВАЙДЕРЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда 2032-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ 28-сонли «Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3061, 28.08.2018 й.) асосан 2018 йил 30 ноябрдан ўз кучини йўқотади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 4-сон, 139-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда) мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 13 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-8/4270-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 13 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-09-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-8/4270,3-09-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) мувофиқ пул маблағларининг почта ўтказмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш (топшириш)да почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўлган ёки почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчини аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағларининг почта ўтказмалари билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назорат — пул маблағларининг почта ўтказмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш (топшириш)ни амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерларининг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолиятидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификациялаш — фойдаланувчиларнинг лозим даражадаги текширувини амалга ошириш мақсадида улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан аниқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан шубҳали деб топилган, содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағларининг почта ўтказмалари билан операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операция — пул маблағларининг почта ўтказмалари билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни амалга оширишда почта алоқаси операторлари, провайдерларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчи (бундан кейин — фойдаланувчи) — почта алоқаси хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларининг почта ўтказмаси (бундан кейин — пул ўтказмаси) — почта алоқаси оператори ёки провайдерининг почта алоқаси ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда пул маблағларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси объекти — почта алоқаси операторларининг алоҳида бўлинмалари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, бўлимлари, пунктлари, шунингдек бошқа бўлинмалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) асосан ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ички назоратни амалга ошириш мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қаратилган пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси операторлари, провайдерларининг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ички назоратни амалга оширишда почта алоқаси операторлари, провайдерларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфи даражасини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек уларни камайтириш бўйича чоралар кўриш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Қоидаларга мувофиқ фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдорларни, шунингдек, операцияларни бажаришда фойдаланиладиган пул маблағларининг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш ва ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қоидаларнинг 20-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул ўтказмалари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотнинг, шунингдек, идентификациялаш маълумотлари ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган фойдаланувчилар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборот билан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро алмашинуви;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўровнома бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Почта алоқасининг операторлари, провайдерлари ички назоратни ташкил этиш, мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун таркибий бўлинмани шакллантириш ёки масъул шахсларни белгилашга жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларга тақдим этиладиган малака талаблари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс почта алоқаси оператори, провайдерининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимини эгаллаган ходимлар орасидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини билишга;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 14 апрелдаги 107-мҳ, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-3, 20.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги билимларга эга бўлишга, шунингдек, махсус курсларда малакани мунтазам оширишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул этиб ўз фаолиятида ва ахлоқида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган, шунингдек, иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун илгари суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар тайинланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари бўлинмалари ходимларининг мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс билан ўзаро муносабат тартиби почта алоқаси операторлари, провайдерларининг ички ҳужжатлари билан белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) мувофиқ учинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ички назорат тизими почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, фойдаланувчилар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчилик хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар рўйхатини уларнинг сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) тақдим этади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 14 апрелдаги 107-мҳ, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-3, 20.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар чоракда Инспекцияга чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасигача тақдим этилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар қуйидаги функцияларни бажарадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларини аниқлаш, баҳо бериш, назорат қилиш, бошқариш ва уларнинг даражасини пасайтириш тадбирларини амалга оширадилар;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат ва фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш процедураларини жорий этиш ва амалга оширишни ташкил этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатарларни баҳолаш таҳлили асосида ички назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар дастурларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлаш учун раҳбариятга киритадилар (тасдиқлайдилар);
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни ташкилот раҳбарига белгиланган (йилда бир мартадан кам бўлмаган) муддатларда тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчиларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ёки хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларнинг ўз вақтида Департаментга юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларини бажарилишини таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар ва ички назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайдилар;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Қоидалар талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инспекция ва Департаментнинг масъул шахслари билан ҳамкорликни амалга оширадилар.
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 14 апрелдаги 107-мҳ, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-3, 20.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ташкилотлари ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланадиган файллар ва бошқа ёзувлар нусхаларини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хабар қилиниши лозим бўлган операцияга нисбатан кейинги хатти-ҳаракатлар (шу жумладан, фойдаланувчи ёки операция тўғрисидаги қўшимча ахборотни олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида операция ўтказилишини тўхтатиб туриш) бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар қуйидаги мажбуриятларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, уларни расмийлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) асосан иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчиларнинг лозим даражада текширувини ва идентификацияланишини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича чораларни кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операцияларни аниқлаганда, белгиланган тартибда Департаментга маълумот бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларни сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчилардан амалий иш муносабатларининг мақсади ва кўзланган хусусияти, шунингдек, зарур ҳолатларда пул маблағларининг келиб чиқиш манбаи тўғрисидаги ахборотни сўраш;
(9-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, фойдаланувчининг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
(9-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) мувофиқ саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, у билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, пул ўтказмаларини амалга оширишда фойдаланувчига рад жавобини бериш.
(9-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) мувофиқ тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидаларнинг 22-бандида қайд этилган алоҳида ҳолларда Департаментга хабар берилиши лозим бўлган операцияларни тўхтатиш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни бошқа почта алоқаси операторлари, провайдерларининг мазкур Қоидаларга риоя қилиш учун масъул бўлган шахслари билан алмашиш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида почта алоқаси операторлари, провайдерлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишув бўйича мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 14 апрелдаги 107-мҳ, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-3, 20.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган маълумотлар асосида, фаолият тури ва пул маблағлари билан амалга ошириладиган операцияларни инобатга олган ҳолда, фойдаланувчига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операциялар амалга оширилишининг тегишли таваккалчилик хавфи даражаси (юқори ёки паст) белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган фойдаланувчиларни юқори даражадаги хатар тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларга нисбатан террорчилик фаолиятида иштирок этаётганлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори эканлиги ёхуд уни назорат қилаётган шахс эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган резидент ва норезидентлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмаган ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақиқий мулкдори мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам равишда (уч ой давомида кетма-кет икки мартадан кўп) шубҳали операцияларни амалга оширувчи фойдаланувчилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таваккалчилик хавфининг юқори даражасини белгилашда почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчини лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини кўриши ва улар томонидан содир этилаётган операцияларнинг доимий мониторингини амалга ошириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар фойдаланувчи юқори даражадаги таваккалчилик хавфи билан боғлиқ бўлмаса, у ҳолда бундай фойдаланувчилар паст даражадаги таваккалчилик хавфи тоифасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти ўзгаришига қараб, почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчини тегишлича текшириш натижалари бўйича тўпланган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда таваккалчилик хавфи даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
(11-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Фойдаланувчини тегишлича текширувдан ўтказилишининг кучайтирилган чораларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчи ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активларининг миқдори, очиқ маълумотлар базалари, жумладан Интернет тармоғи ёки бошқа манбаалар орқали олиниши мумкин бўлган бошқа маълумот) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор ҳақидаги маълумотларни тез-тез янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юборувчидан пул маблағлари манбалари ёки фойдаланувчининг молиявий ҳолати ҳақида маълумот олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул ўтказмалари бўйича режалаштирилган ёки ўтказилган операциялар бўйича маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул ўтказмаси операциясини амалга ошириш учун почта алоқаси объекти раҳбаридан рухсат олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
почта ўтказмаларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидаги ҳолларда фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш чораларини кўрадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчилар билан амалий иш муносабатларини ўрнатишда;
(12-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул ўтказмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматларни кўрсатишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳалар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилигига шубҳа мавжуд бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш хизматлар кўрсатишнинг барча босқичларида амалга оширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланувчини ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фойдаланувчи операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқ билан бир ёки бир неча маротаба мурожаат қилганда почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидагиларни бажаришга мажбур:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар ёки бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ операция бўйича фойдаланувчини ёки наф олувчини идентификациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчининг аввалги ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йил, йил) мобайнида амалга оширган операцияларини, агар бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операциянинг турини ва унинг фойдаланувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фаолияти мақсади ва турларига мувофиқлик даражасини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция турини ҳамда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фойдаланувчи — жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган фаолият турига мувофиқлик даражасини аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ бўлган операцияларда юборувчи тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) ва юборувчининг банк ҳисобварағи) тақдим этилмаганда ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда, уларга алоҳида эътибор бериш ва синчиклаб таҳлил қилиш.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Фойдаланувчи — жисмоний шахсни идентификациялаш шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Фойдаланувчи — юридик шахсни идентификациялашда зарур ҳолларда почта алоқаси операторлари, провайдерлари давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни текширишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчи томонидан тақдим этиладиган ахборотни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинган фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчининг почта алоқасининг бошқа операторлари, провайдерлари билан ўзаро муносабатларини ўрганиш орқали текширишга мажбур.
(17-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида почта алоқаси операторлари, провайдерлари бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, фойдаланувчи мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва мумкин бўлган чора-тадбирларни қўллаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Почта алоқаси оператори, провайдери фойдаланувчилар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Фойдаланувчи ва бенефициар мулкдорни идентификациялашда почта алоқаси операторлари, провайдерлари олинган ахборотни ушбу Қоидаларнинг 22-бандида келтирилган шахслар рўйхати билан таққослаши лозим.
(191-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
192. Пул ўтказмалари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилганда операциянинг барча тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши керак.
(192-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
193. Барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар ёхуд иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ ёхуд кўриниб турган бошқа шубҳали операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар қоғоз кўринишдаги ташувчиларда қайд қилинади ёки фойдаланувчиларни идентификациялашни амалга оширувчи шахсларга фойдаланувчи тўғрисидаги ахборотни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имконини берадиган маълумотларнинг электрон базасига киритилади.
(193-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
194. Фойдаланувчини лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ҳар йили янгиланиб борилиши керак.
(194-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Шубҳали операцияларни аниқлаш мезонлари ва тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Пул маблағларини қабул қилиш, ўтказиш ва тўлаш бўйича операция қуйидаги ҳолларда шубҳали деб топилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан ишонч билдирувчи шахс (агар фойдаланувчи ишончли вакил сифатида иштирок этса) тўғрисидаги маълумотларнинг фойдаланувчи томонидан тақдим этилишининг асоссиз рад этилиши (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлардан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчининг амалга ошириладиган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияни амалга оширишда фойдаланувчи талаби билан қилинаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширишнинг мақсади қонун ҳужжатларида ўрнатилган назорат жараёнлари бош тортиш деб тахмин қилишга асос бўладиган операцияларнинг кўп маротаба бажарилишини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар фойдаланувчи бир ёки 30 календарь куни давомида умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 1000 баробарига тенг бўлган суммадан ошадиган пул ўтказмаларини жўнатса ёки олса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар фойдаланувчи чалкаш ёки ғайриоддий характерга эга бўлган пул ўтказмаларини жўнатаётган ёки олаётган бўлса (умумий суммасига боғлиқ бўлмаган ҳолда бир ёки 30 календарь куни давомида 10 ва ундан ортиқ пул ўтказмаларини турли манзиллар бўйича жўнатиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар пул ўтказмасини қандайдир сабабларга кўра адресатга ёки жўнатувчига топширишнинг имконияти бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар фойдаланувчи — юридик шахс ўзаро ҳисоб-китобларни нақд пул маблағлари билан ўтказишни талаб қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар фойдаланувчи ёки операция иштирокчиларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, фойдаланувчи билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши;
(20-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) мувофиқ ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияларни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағлари жиноий келиб чиқишга эгалиги тўғрисидаги ҳар қандай шубҳаларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Операциянинг шубҳали деб топилиши ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидаларда ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, фойдаланувчининг шахси, пул ўтказмасининг мақсадлари ва миқдори билан ҳамда шубҳали операцияларни тўғри аниқлаш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Пул ўтказмалари билан бажариладиган ҳар қандай операция, бу операциянинг тарафларидан бири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчиликни амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда почта алоқаси операторлари, провайдерлари пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбурдирлар. Пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач, почта алоқаси оператори, провайдери тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Фойдаланувчи операцияси шубҳали деб топилганидан кейин мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс фойдаланувчига нисбатан кўриладиган кейинги ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилади, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишлича текшириш бўйича кучайтирилган чораларни кўриш;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 24 июндаги 34-мҳ, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-2, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 371-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ёки фойдаланувчи билан тузилган шартномага мувофиқ у билан муносабатларни тўхтатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан Департаментга шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаклда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шубҳали операцияга нисбатан ҳар бир хабар тўғрисидаги ахборот мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахс томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус дафтарга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари, шунингдек, тегишли операцияга нисбатан шубҳаларни тасдиқлаши ёки олиб ташловчи ҳар қандай ахборотни дарҳол Департаментга хабар бериши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, топшириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларга мувофиқ Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қуйидагилар ҳужжатлар билан расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция тури ва уни бажариш асослари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияни бажариш санаси ва қандай суммага бажарилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияни бажараётган фойдаланувчини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириғига кўра ва номидан операцияни бажараётган фойдаланувчини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчини номидан операцияни бажарувчи, бу шахснинг вакили (ишончли вакили)ни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари билан операциялар бўйича олувчини ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари пул маблағлари билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва фойдаланувчиларни лозим даражада текширишга доир материалларни, шу жумладан, ишга доир ёзишмаларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки фойдаланувчилар билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлашлари шарт.
(27-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг операциялари тўғрисидаги хабарлар Департаментга тақдим этилганлиги тўғрисида хабардор қилишга ҳақли эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Почта алоқаси операторлари, провайдерлари уларнинг ходимлари томонидан ички назорат бўйича функцияларни бажариш жараёнида олинган ахборотнинг ошкор этилмаслиги (ёки шахсий мақсадларда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслик)ни таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
281. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар почта алоқаси операторлари, провайдерлари таркибий бўлинмаларининг барча ходимларига етказилиши керак
(281-банд Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 3 ноябрдаги 10-8/4227, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-1, 01.12.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 450-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя қилинишининг мониторинги ва назорати Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Инспекция томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 14 апрелдаги 107-мҳ, 12-сонли қарори (рўйхат рақами 2032-3, 20.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 200-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик фактларини яширишда, шунингдек, ушбу Қоидалар талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 490-модда; 2010 й., 48-сон, 450-модда; 2013 й., 28-сон, 371-модда; 2015 й., 16-сон, 200-модда)