Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.05.2008 йилдаги 98-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.05.2008 йилдаги 98-сон
Date of entry into force
16.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ЯҚИН ИСТИҚБОЛДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 18 АПРЕЛДАГИ 72-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ташрифи давомида эришилган аҳдлашувларни тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Австрия Республикаси билан яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 апрелдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тадбирлари режасининг III бўлими иловага мувофиқ баён қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 16 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 16 майдаги 98-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбирлари режаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Маданий-гуманитар ҳамкорлик‎‎‎
3.‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏Туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон вакилларини Австрия ўқув юртларида ўқитиш йўли билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
3.1. Ўзбекистон ва Австрия авиация маъмурлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, иккала мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаси ўрнатиш масалаларини ўрганиш, шунингдек туристик қўшма чартер рейслар ташкил этиш‎ 2008-2009 йиллар‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси‎
3.2. Ўзбекистон вакилларини Вена ва Зальцбург туризм ва меҳмонхона хўжалиги институтларида ўқитишни ташкил этиш ‎ 2008-2009 йиллар‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги‎
3.3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан Австрия Фанлар академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш ‎ 2008 йил ‎ Фанлар академияси
3.4. Ўзбекистонда археология экспедициясини, Ўзбекистон ҳудудида топилган қадимий тангалар каталогини чиқаришни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Шарқшунослик институти коллекциясидан энг ноёб қўлёзмалар нашрини тайёрлаш ‎ 2008 йил ‎ Фанлар академияси, «Маданият ва санъат форуми» фонди‎
3.5. Австрия университетларининг «АКН» ва «LKH» клиникаларида Австрия томони ҳисобига Ўзбекистон врачларининг стажировкасини ташкил этиш 2008-2009 йиллар‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси‎
3.6. Австрия ва Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ўртасида маданият ва хайрия соҳасидаги шериклик алоқаларини ўрнатиш 2008-2009 йиллар‎ Маданият ва санъат форуми» фонди‎
3.7. Қўшма тадбирларни, шу жумладан Австрияда «Ўзбекистон фотографияси – 125 йил» кўргазмасини, Ўзбекистон вакилларининг ўқув, тажриба алмашиш ва стажировка дастурларида, шу жумладан Ўзбекистонлик тасвирий ва амалий санъат усталари учун ихтисослаштирилган дастурларда иштирокини ташкил этиш 2008-2009 йиллар‎ Маданият ва санъат форуми» фонди‎
3.8. «Ёшлар йили» давлат дастури доирасида Ўзбекистонда соғлом оналик ва болалик соҳасида лойиҳани амалга ошириш учун Австриянинг тегишли ташкилотларини жалб этиш 2008 йил ‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (ФОПСИ)‎
3.9. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва махсус таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш‎ 2008-2009 йиллар‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (ФОПСИ)‎
3.10. 2009 йилда Ўзбекистонда Австрия туристик компаниялари конгрессини ташкил этиш 2009 йил ‎ «Ўзбектуризм» МК, «Маданият ва санъат форуми» фонди‎
3.11. Австриянинг Пенсионерлар уюшмаси билан пенсия ёшидаги кишилар учун туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш‎ 2008-2009 йиллар‎ «Ўзбектуризм» МК, «Маданият ва санъат форуми» фонди‎