Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020 08.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2014
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 08.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2014
Date of entry into force
18.10.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Ҳужжат 29.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 19/7-сон билан тасдиқланган «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида низом» (рўйхат рақами 630, 1999 йил 11 февраль);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 2 апрелда 6/5-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом»га 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар» (рўйхат рақами 630-1, 1999 йил 10 июнь);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 29 октябрда 20/10-сонли баённома билан тасдиқланган «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-сон ўзгартириш ва қўшимчалар» (рўйхат рақами 630-2, 1999 йил 22 декабрь);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 24 февралдаги 5/7-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 630-3, 2001 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 6-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 27 декабрдаги 30/18-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 630-4, 2002 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 1-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 20 апрелдаги 9/18-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 630-5, 2002 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 9-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 29 мартдаги 6/5-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 630-6, 2003 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 7-8-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 августдаги 18/3-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 630-7, 2004 йил 16 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 417-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 19 мартдаги 5/2-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 630-8, 2005 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 17-18-сон, 133-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 16 июлдаги 15/3-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 630-9, 2005 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 28-29-сон, 220-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 17 ноябрдаги 31/3-сонли «Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 630-10, 2007 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 526-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 15 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23/3-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 61-модда) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларни рўйхатга олиш ва уларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан кейинги ўринларда лицензия деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк — тижорат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан берилган лицензия асосида банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш каби фаолиятлар мажмуини амалга оширадиган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк акциядори — банк акцияларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиялаш департаменти — лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш вазифалари юклатилган Марказий банкнинг таркибий тузилмаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банк — хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган банк;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий тижорат банки — устав капиталида жисмоний шахсларнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этадиган ва устав капиталининг қолган қисми давлатнинг улуши бўлмаган юридик шахсларга тегишли бўлган банк. Бунда, банк ўз устав капиталини қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантира олмаслиги сабабли, ўз мақомини хусусий тижорат банкига ўзгартиришига йўл қўйилмайди
(1-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 апрелдаги 16/2-сонли қарори (рўйхат рақами 2014-1, 27.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл банкининг шўъба банки — устав капитали тўлалигича норезидент банк томонидан шакллантириладиган банк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл капитали иштирокидаги банк — чет эллик инвесторларнинг иштироки устав капитали умумий суммасининг камида ўттиз фоизини ташкил этадиган банк. Бунда, чет эллик инвесторлардан бири юридик шахс бўлиши лозим. Бундай банкнинг устав капиталини шакллантиришда резидент жисмоний ва юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидент банклар иштирок этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Банклар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова, 1996 й., 11-12-сон), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 61-модда) қонунлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, қоида тариқасида, акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилишда қуйидагилар асосий омил бўлиб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни ташкил этиш бўйича бизнес режанинг мақбуллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк устав капиталининг етарлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромадлиликнинг истиқболлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган банк раҳбарининг малакаси ва обрўси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни ташкил этиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
монополияга қарши чораларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Банк муассислари ва акциядорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этишига йўл қўйилмайди, чет эл капитали иштирокидаги банклар ва чет эл банкининг шўъба банкларини ташкил этиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида банкнинг шакллантирилган устав капиталининг беш фоизидан ортиғига эгалик қилинса, бу ҳақда беш иш кунидан кечикмасдан Марказий банкка хабар берилиши лозим. Устав капиталининг йигирма фоиз ва ундан ортиқ бўлган улушига эгалик қилиш учун Марказий банкдан олдиндан розилик олиниши талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг розилиги олинган улуш миқдорини ошириш учун Марказий банкдан такроран олдиндан розилик олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бир акциядор ёки ўзаро боғлиқ акциядорлар гуруҳининг банк устав капиталидаги улуши (давлат улушидан ташқари) устав капитали умумий миқдорининг йигирма беш фоизидан ошиши мумкин эмас (чет эл капитали иштирокидаги банклар ва хусусий тижорат банклари бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агар шахс юридик шахснинг бошқарувига ёки унинг сиёсатига катта таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлса, ушбу шахс бундай юридик шахсни назорат қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс қуйидаги ҳолларда катта таъсир ўтказувчи ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур юридик шахснинг йирик иштирокчиси бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг акциядорлари, бошқарув органлари ёки иштирокчилари билан расмий равишда келишув тузиб ёхуд бошқа ҳар қандай тарзда унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва/ёки уни бошқариш имкониятига эга бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Юридик шахснинг йирик акциядори ёки иштирокчиси деганда, мазкур юридик шахснинг устав капитали ёки унинг овоз берувчи акцияларининг ўн ва ундан ортиқ фоизига тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилувчи бир ёки ўзаро келишув билан боғланган бир неча шахслар тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғридан-тўғри эгалик қилиш деганда, акциядор (иштирокчи) томонидан юридик шахснинг устав капиталидаги улушига ёки унинг овоз берувчи акцияларига бевосита эгалик қилиш тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Билвосита эгалик қилиш деганда, юридик шахснинг устав капиталидаги улушига ёки унинг овоз берувчи акцияларига шўъба корхоналар ва жамиятлар орқали эгалик қилиш тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агар икки ва ундан ортиқ шахслар расмий келишув асосида ҳаракат қилса ёки банк акцияларига жамоа бўлиб тўғридан-тўғри ёхуд билвосита эгалик қилиш мақсадида онгли равишда биргаликдаги фаолиятни олиб бориш ҳоллари мавжуд бўлса, улар банк акцияларига эгалик қилиш мақсадида ўзаро келишув билан боғланган шахслар бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агар шахс ва бошқа юридик шахс банк акцияларига тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилсалар ҳамда мазкур шахс ушбу юридик шахснинг йирик иштирокчиси ёки унинг бошқарув, кузатув кенгаши аъзоси ёхуд вакили бўлса, мазкур шахс юридик шахс билан келишув асосида фаолият юритувчи бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидаги икки ёки ундан ортиқ шахслар бир-бири билан келишув асосида фаолият юритувчилар бўлиб ҳисобланади, агар улар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу барча шахсларнинг йирик иштирокчиси, аъзоси (шериги) ёки юридик вакили ҳисобланган ҳеч бўлмаганда битта шахс билан боғлиқ бўлсалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битта банкнинг акцияларига эгалик қилсалар ҳамда айни вақтда улар битта юридик шахснинг (мазкур банкдан ташқари) бошқарув, кузатув кенгаши аъзолари, йирик иштирокчилари (шериги) ёки юридик вакиллари бўлса ёхуд ушбу шахслар яқин қариндош бўлишса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахснинг яқин қариндошлари бўлиб эри, хотини, ота-онаси, болалари, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, боболари, бувилари, неваралари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Банк акцияларининг йигирма фоизига жамоавий эгалик қилувчи мазкур Низомнинг 8 ва 10-бандларида келтирилган шахслар улар бир-бирлари билан келишув асосида фаолият юритмаётганлигини исботловчи ва шу сабабли банк акцияларига эгалик қилиш учун Марказий банк рухсати талаб қилинмаслиги тўғрисидаги ҳужжатларни Марказий банкка тақдим этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур исботловчи ҳужжатлар бу шахслар томонидан бундай миқдордаги акциялар жамоавий тарзда сотиб олингунга қадар тақдим этилиши лозим. Акцияларни бундай шахслар томонидан бир-бирига боғлиқ бўлмай ва бир-биридан хабари бўлмаган ҳолда сотиб олиниш ҳоллари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Банк муассислари банк акциядорлари таркибидан у рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Банк муассислари бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эга бўлишлари лозим. Қуйидаги шахслар бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътибор мезонларига номувофиқ деб ҳисобланадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи танг бўлган юридик шахс бошқаруви ва кузатув кенгаши аъзолари ёки йирик иштирокчиси (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар), шунингдек, собиқ раҳбарлари, башарти юридик шахснинг банкротлиги ёки молиявий аҳволининг танглиги уларнинг ҳаракатлари оқибатида юзага келганлиги фактлари маълум бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларига, шунингдек, иш одоби қоидаларига ҳурматсизлик билан муносабатда бўлган шахслар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 19 февралдаги 6/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2014-2, 14.03.2011 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 10-11-сон, 112-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Банк муассислари бўлган юридик шахслар молиявий жиҳатдан барқарор бўлишлари лозим. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, юридик шахс молиявий жиҳатдан барқарор эмас деб ҳисобланади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 19 февралдаги 6/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2014-2, 14.03.2011 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 10-11-сон, 112-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баланснинг ноликвидлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўловга қобилиятсизлик ёки банкротлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу юридик шахс расмий равишда банкрот деб эълон қилинишидан қатъи назар, унинг пассивларининг активларидан ошиб кетиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг мажбуриятлари банк барқарорлигига нисбатан муайян таваккалчиликларни юзага келтирса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс тақдим этган молиявий ҳужжатлар бу шахс зарур ҳолларда банк устав капиталидаги улушини ошира олмаслигини кўрсатса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс томонидан банк акцияларининг сотиб олиниши натижасида банкка ёки унинг омонатчиларига молиявий хавф солиниши мумкинлигини кўрсатувчи бошқа ҳоллар маълум бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидаги шахслар банк муассислари бўла олмайдилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 13-банди талабларига номувофиқ деб ҳисобланган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оффшор ҳудудларда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оффшор ҳудудларда истиқомат қиладиган чет эл фуқаролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Банкнинг таъсис этилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Муассислар акциядорлик жамияти шаклидаги банкни ташкил этиш учун аввал таъсис шартномасини имзолайдилар, сўнгра таъсис йиғилишини ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур ҳаракатлар муассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 61-модда), «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) қонунлари ҳамда акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Банкни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасида қуйидагилар бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни таъсис этиш борасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк устав капитали миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акциялар турлари, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати, уларни тўлаш миқдори ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассисларнинг банкни ташкил этишга доир ҳуқуқ ва бурчлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Банк устави
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Банк уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда унинг жойлашган ери (почта манзили);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк операцияларининг рўйхати, мақсади ва фаолият муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталининг миқдори, муассислар рўйхати, устав капиталидаги улушларнинг тақсимланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталини кўпайтириш ёки камайтириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқарилаётган акциялар турлари, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соф фойда ва дивидендларни тақсимлаш ҳамда зарарларни қоплаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг бошқарув органлари, уларни ташкил этиш тартиби, аъзоларининг сони, ваколатлари ҳамда вазифалари ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк аудити тартиби, шу жумладан, бухгалтерия ҳисобининг халқаро андозаларига мувофиқ белгиланган ҳисоботлар ва аудиторлик дастурларининг мақсадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк томонидан акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Банкнинг устав капитали
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Банкнинг устав капитали банк муассислари ва акциядорларининг пул маблағлари ҳисобидан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кредитга ва гаровга олинган ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан банк устав капиталини шакллантиришда ҳамда банк акцияларини сотиб олишда фойдаланиш тақиқланади. Мазкур талабга зид ҳолда устав капиталига киритилган маблағлар эгаларига қайтарилиши ва шу вақтнинг ўзидаёқ акциялар келгусида сотиш учун банкка топширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ банкнинг устав капиталини шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ташкил этилаётган банк капиталининг етарлилик даражасини белгилашда қуйидагилар асосий омил ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан белгиланган устав капиталининг энг кам миқдори бўйича талабларга мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк капитали, шу жумладан устав капитали миқдорини доимий кўпайтириб боришнинг режалаштирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўзда тутилаётган даромадлар ҳамда фондларни шакллантириш истиқболлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассисларнинг зарур ҳолларда қўшимча капитал кирита олиш қобилияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Банк рўйхатга олингунга қадар устав капиталини шакллантириш учун муассислар томонидан Марказий банкда ёки резидент банкларнинг бирида вақтинчалик жамғарма ҳисобварағи очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк устав капиталининг белгиланган энг кам миқдори мазкур вақтинчалик жамғарма ҳисобварақда муассислар томонидан банкни рўйхатга олингунга қадар тўлиқ шакллантирилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Устав капиталининг энг кам миқдори қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар учун — 5 млн. евро эквивалентида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий тижорат банклари учун — 2,5 млн. евро эквивалентида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ташкил этилаётган банклар учун устав капитали энг кам миқдорининг ҳисоб-китоби Марказий банк томонидан валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш учун эълон қилинган евро курсининг муассислар томонидан банк ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган (таъсис йиғилиши ўтказилган) кундаги курсидан келиб чиққан ҳолда миллий валютада амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 1 январдан бошлаб банклар устав капиталларининг энг кам миқдори қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банклар учун — 10 млн евро эквивалентида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий тижорат банклари учун — 5 млн евро эквивалентида.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 апрелдаги 16/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2014-1, 27.05.2010 й.) асосан бешинчи—еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 168-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Банк рўйхатга олингандан кейин унинг устав капитали миқдорида эгаси ёзилган акциялар чиқарилади ва улар муассислар ўртасида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Банк номига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Банк номида «Банк» атамаси ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмалари ишлатилиши ҳамда банкнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши лозим. Банк номи фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Марказий банк томонидан банкнинг раҳбар ходимларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Банкнинг раҳбар ходимларига банк кенгашининг раиси ва аъзолари, бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари, бошқарув аъзолари, бош банкнинг бош бухгалтерлари, амалиёт бошқармаси ва банк филиалларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг бош бухгалтерлари киради. Улар (банк кенгаши раиси ва аъзоларидан ташқари) «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 1641, 2006 йил 14 ноябрь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 46-47-сон, 467-модда) талаблари асосида касбга мувофиқлиги аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Банк кенгашининг раиси ва аъзолари Марказий банк томонидан суҳбатга таклиф этилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Банк бошқарув органлари ва унинг ташкилий тузилмасига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Банкнинг бошқарув органлари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлар умумий йиғилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк кенгаши (кузатув кенгаши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк бошқаруви.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Акциядорлар умумий йиғилиши банкнинг олий бошқарув органидир. Акциядорлар умумий йиғилишининг вазифалари ва ваколатлари қонун ҳужжатлари ва банк устави асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қонун ҳужжатларига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига кирувчи масалалар банк кенгаши ёки унинг бошқарувига топширилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Банк кенгашининг миқдорий таркиби банк устави ёки акциядорлар умумий йиғилиши қарорига кўра белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, акциядорлари сони 500 тагача бўлган очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги банкларнинг Кенгаши таркиби камида беш аъзодан, акциядорлари сони 501 тадан 1000 тагача бўлган банкларда камида етти аъзодан ва акциядорлари сони 1000 тадан ортиқ бўлган банкларда камида тўққиз аъзодан иборат бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги банкларнинг банк кенгаши аъзоларининг умумий сони акциядорлар сонидан қатъи назар, бештадан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар сони ўттиз кишидан кам бўлган ёпиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган банкда кузатув кенгаши вазифаси банк устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Банк бошқаруви банкнинг ижро органи бўлиб, банкка оператив раҳбарликни амалга оширади ҳамда банк фаолияти учун жавобгар ҳисобланади. Бошқарувга раис раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Бошқарув қонун ҳужжатларига мувофиқ банк кенгаши ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бошқарув банк кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Банкнинг ташкилий тузилмаси бизнес-режада кўрсатилган фаолият турларини ўзида акс эттириши керак. Ташкил этишнинг назарда тутилаётган кўлами амалга оширилиши режалаштирилган операциялар ҳажмига мос бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ишга жалб этилаётган ходимларнинг малакаси банк томонидан бажарилиши кўзда тутилаётган фаолиятининг белгиланган турларига мос бўлиши ҳамда улар сони банк фаолиятини амалга оширишни таъминлаш учун етарли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Банк қонун ҳужжатларига мувофиқ банкда ички назорат ҳолатини, жумладан, молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлигини, ҳисоботларнинг тўлиқ ва объективлигини, банк қонунчилиги ҳужжатлари ва бошқа ички ҳужжатларга, банк операцияларини амалга ошириш қоидалари ва тартибларига риоя қилинишини текшириш (аудит) ва мониторингини амалга оширувчи, шунингдек, банк операцияларининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича банк кенгашига маслаҳатлар берувчи мустақил таркибий тузилма — ички аудит хизматини ташкил этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IХ. Банк ва улар филиаллари биноларининг муҳофазасини таъминлаш ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланишига, ахборот алмашинуви ва муҳофазасига оид дастурий маҳсулотларга қўйилган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Банк биноси хавфсизлиги ва банкнинг ахборот муҳофазасига оид дастурий техник воситалар билан жиҳозланиши «Ўзбекистон Республикасининг автоматлаштирилган банк тизимларидаги антивирус ҳимояси тўғрисида» (рўйхат рақами 910, 2000 йил 10 март), «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида» (рўйхат рақами 1552, 2006 йил 13 март, «Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1553, 2006 йил 13 март) низомлар ҳамда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1047, 2001 йил 9 июль) ва «Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида» (рўйхат рақами 1685, 2007 йил 2 июнь) йўриқномаларда кўрсатилган талаблар асосида амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Дастурий маҳсулотларга талаблар ва улардан фойдаланиш тартиби «Ўзбекистон Республикаси банк тизимида дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1739, 2007 йил 20 ноябрь) низом билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Банк ва уларнинг филиалларини ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлимлари томонидан қўриқлашни ташкил этиш ҳамда уларни муҳандис-техник қўриқлаш ва ёнғиндан хабар бериш сигнализация воситалари билан жиҳозлаш қонун ҳужжатларида қайд этилган талабларга асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Банк ахборот тизимларининг ўзаро ишлашини таъминлаш учун локал ҳисоблаш тармоғи мавжуд бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Банкнинг ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида унинг банклараро телекоммуникация тармоғига уланиши учун қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк (филиал) биноси ва банклараро телекоммуникация тармоғининг жиҳозлари ўрнатилган автоматик телефон станцияси билан алоҳида сифатли алоқа линияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент ускуналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатланган электр таъминоти (220 В);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр сигналлари бўйича ишончли ер ўтказгичи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Банк (филиал) биноларининг муҳофазаси таъминланганлиги ва муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёрлиги бўйича текшириш ташкил этилаётган банк (филиал) жойлашган ҳудуддаги Марказий банкнинг Бош бошқармаси томонидан амалга оширилади ва текшириш натижаси бўйича икки томонлама (мутахассислар ва банк вакили) далолатномалар тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома бир нусхадан Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош маркази, Эмиссия-касса операциялари департаментига, Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти ҳамда Хавфсизлик ва ахборотларни ҳимоялаш департаментига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг мазкур далолатномаларга асосан банк (филиал) биноларининг муҳофазаси таъминланганлиги ва муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёрлиги юзасидан ижобий хулосаси Лицензиялаш департаментига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Х. Банкларни лицензиялаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Банкларни лицензиялаш жараёни икки босқичдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк таъсис этиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни рўйхатга олиш билан бир вақтда лицензия беришдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Муассислар ўз ораларидан Марказий банкда, унинг ҳудудий Бош бошқармаларида ва бошқа органларда банкни ташкил этиш юзасидан уларнинг манфаатларини ифода этишга вакил қилинган шахсни белгилайдилар. Унинг ваколатлари таъсис шартномаси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари банк муассисларини банк ташкил этиш билан боғлиқ бўлган зарур қонун ҳужжатлари билан таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХI. Банк ташкил этишга дастлабки рухсатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Муассислар томонидан таъсис шартномаси имзоланганидан сўнг бир ой мобайнида Марказий банкка банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризани тақдим этадилар. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) муассислар томонидан имзоланган ва уларнинг муҳрлари билан (агар муассис якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс бўлса) тасдиқланган таъсис шартномаси (уч нусхада, уларнинг биттаси асл нусха). Жисмоний шахсларнинг имзолари ва таъсис шартномаларининг нусхалари нотариал идора томонидан тасдиқланади (ягона муассислар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) муассислар томонидан тасдиқланган ва банк кенгаши раиси томонидан имзоланган банк устави (учта асл нусхада);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) таъсис йиғилишининг уч нусхада тайёрланган баённомаси. Бу ҳужжатда банкни ташкил этиш, устав капитали миқдори, банк устави ва бизнес-режани тасдиқлаш, банк кенгаши, бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим. Баённома нусхалари банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) муассислар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланган банкнинг барча муассислари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) муассис-жисмоний шахслар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг ўн ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ охирги икки йил учун солиқ декларациялари (хусусий тижорат банклари устав капиталида иштирок этаётган резидент жисмоний шахслар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) муассис-юридик шахслар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган банкнинг устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг сўнгги уч йил учун, шу жумладан, солиқ органлари ва аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган сўнгги икки ҳисобот санаси учун баланс ҳисоботлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар учун қўшимча равишда мазкур юридик шахснинг устав капиталида иштирок этаётган ҳар бир иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари, шунингдек, уларнинг улуши (фоиз кўринишида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар юридик шахс устав капиталида йирик иштирокчи-жисмоний шахс бўлса, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ у тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ банкни ташкил этаётган муассис-юридик шахс кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўзаро боғланган шахслар ҳақида маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассис-жисмоний (юридик) шахс ёки муассис-жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, юридик шахслар устав капиталидаги иштироки муносабати билан ёки бошқа усуллар билан уларнинг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган юридик шахслар тўғрисида ҳамда муассис-юридик шахснинг устав фондидаги улуши (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислар рўйхати ва мазкур юридик шахс устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳолат тўғрисидаги маълумотлар (молиявий ҳисобот, жумладан чиқарилган облигациялар, олинган кредитлар ва берилган банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар қўшимча равишда ариза тақдим қилингунга қадар охирги беш йил мобайнида суд ёки давлат органлари томонидан уларга нисбатан қўлланилган барча жазо чоралари тўғрисидаги маълумотлар. Марказий банк зарур ҳолларда мазкур кичик банда келтирилган маълумотларни ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш фоизидан кам бўлган улушига эгалик қиладиган муассислардан ҳам талаб қилишга ҳақли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ташкил этилаётган банк кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари кўрсатилган ҳолда банк кенгаши аъзоларининг ҳамда бошқарув раиси ва бошқа раҳбар ходимлар рўйхати, жумладан, уларнинг аввалги меҳнат фаолиятлари, маълумот даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланган жазо чоралари тўғрисидаги, шунингдек уларнинг Марказий банк томонидан раҳбар ходимларга қўйилган талабларга мослигини тасдиқловчи маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) банкнинг ташкилий тузилмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) банк ички аудити хизмати тўғрисида низом;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) банкнинг ички кредит сиёсати тўғрисида низом;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) банк бизнес-режаси. Унда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ банк фаолияти стратегияси, йўналишлари, кўлами, молиявий истиқболлари ва бошқа зарурий маълумотлар очиб берилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) вакилнинг муассислар номидан ариза бериш ваколатига эга эканлигини тасдиқловчи (нотариал тартибда ёки бошқа усулда тасдиқланган) ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисида низом. Банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция стратегияси ва мақсадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк маблағларини инвестициялаш режалаштирилаётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, инвестицияларни амалга ошириш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар эмитентлари ва уларнинг фаолият соҳалари бўйича акцияларни жамлашни чегаралаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозларга қўйилмаларнинг хавфсизлигини ва уларнинг сифатини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар эмитентларининг молиявий аҳволини ва бошқариш тажрибасини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялар диверсификациясини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) банкнинг эмиссия сиёсати тўғрисида низом. Банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг эмиссия сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмиссия фаолияти стратегияси ва мақсадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк чиқаришни режалаштираётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, эмиссия муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар ликвидлилигини ва муомалада бўлишлигини сақлаб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз мажбуриятларининг ўз вақтида қопланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) аризани кўриб чиқиш учун тўланиши лозим бўлган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис йиғилиши баёнида мазкур банднинг 7 — 9, 12 ва 13-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш, шунингдек, кенгаш раисини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Резюме, шахсий баланс қайдномаси ва банк бизнес-режасида келтирилган барча саволларга тўлиқ жавоб берилиши керак. Мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган барча ҳужжатлар уч нусхада тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Аризага илова қилинган ҳужжатлардаги барча маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкни рўйхатга олиш ва лицензия олишга дастлабки рухсатни беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларнинг тегишли тартибда расмийлаштирилмай тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII. Чет эл капитали иштирокидаги банк ва чет эл банкининг шўъба банкини ташкил этишга қўшимча талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Фақат молиявий аҳволи мустаҳкам ва обрўга эга бўлган норезидент банкларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз шўъба банкларини очишга йўл қўйилади. Бунда, қисқа муддатли мажбуриятлари IВСА, Мооdyʼs ёки Standart and Poorʼs таснифлари бўйича А1 (ёки А+)дан паст бўлмаган рейтингга эга бўлган норезидент банклар устунликка эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз шўъба банкини очиш ёки банк устав капиталида иштирок этиш истагини билдирган норезидент банкнинг устав капитали 500 млн. евро эквивалентига тенг суммадан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Норезидент жисмоний ва юридик шахслар томонидан, шунингдек, эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) норезидент жисмоний ва/ёки юридик шахсларнинг эгалигида, фойдаланувида ёки тасарруфида бўлган резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган банкларнинг акцияларини сотиб олиш, уларга эгалик ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар фақат Марказий банкнинг олдиндан рухсати олинганидан сўнг амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидент банкларнинг филиалларини ташкил этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Чет эл капитали иштирокидаги банклар ва чет эл банкининг шўъба банкларида — бош бухгалтер, бошқарув раиси ўринбосари лавозимларига, бошқарув раиси ўринбосарлари бир кишидан кўп бўлган банкларда эса — биринчи ўринбосар лавозимига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Чет эл капитали иштирокидаги банкларда банк кенгаши аъзоларининг ҳеч бўлмаганда биттаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим, чет эл банкининг шўъба банклари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Банкни ташкил этишда норезидент банк иштирок этган ҳолларда Марказий банк қўшимча равишда қуйидаги омилларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банк мамлакатидаги назорат даражаси ва сифати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банкнинг IBCA, Moodyʼs ёки Standart and Poorʼs таснифлари бўйича кредит рейтинги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банк мамлакатида омонатларни муҳофаза қилиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банк мамлакатидаги иқтисодий аҳвол.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк мазкур бандда қайд этилган омилларни белгилаш мақсадида қуйидагилар билан муносабатларни ўрнатади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банк мамлакатида банк назоратини амалга оширувчи орган билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банк мамлакатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банк мамлакатидаги фискал органлар билан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Банкни ташкил этишда норезидент банк иштирок этса, муассислар мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) норезидент банкнинг тегишли органи томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишда қатнашиш тўғрисида қарор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) муассис-норезидент банкнинг устави;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) муассис-норезидент банк жойлашган мамлакатдаги банк назорати органининг муассис-норезидент банкнинг банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга эканлиги, жумладан, ўз мамлакатида қайтариб бериш шарти билан пул депозитлари ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги ёзма тасдиқномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) банк назорати органининг муассис-норезидент банк жойлашган ва рўйхатдан ўтказилган жойда назоратда эканлигини тасдиқловчи ёзма тасдиқномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган муассис-норезидент банкнинг охирги уч йиллик молиявий ҳисоботи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) банк назорати органининг муассис-норезидент банк Ўзбекистон Республикасида ташкил этилаётган банк устав капиталида қатнашиши учун берган ёзма рухсатномаси ёки муассис-норезидент банк мамлакати қонунларига кўра бундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) муассис-норезидент банк акциядорлари (иштирокчилари) ҳақидаги қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахслар учун), фирма номи (юридик шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилган санаси ва жойи (жисмоний шахслар учун), давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи (юридик шахслар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент банк акциядорларининг мазкур банк устав капиталидаги улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норезидент банклар Ўзбекистон Республикасининг фаолият кўрсатаётган банклари устав капитали улушини сотиб олган ҳолларда ҳам мазкур бандда келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Банкни ташкил этишда банк бўлмаган норезидент юридик шахслар қатнашса, мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муассис ваколатли органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банк устав капиталида иштирок этиши тўғрисидаги қарори нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган муассиснинг охирги уч йиллик молиявий ҳисоботи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) агар муассиснинг мамлакати қонунлари талаб қилса, муассис жойлашган мамлакат назорат органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банк устав капиталида иштирок этишига розилигини тасдиқловчи ҳужжати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) муассиснинг тўловга лаёқатлилиги тўғрисида биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) муассиснинг таъсисчилари тўғрисида қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчи-юридик шахслар учун — фирма номи, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчи-жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили), ишбилармонлик ёки профессионал фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Мазкур Низомнинг 58 ва 59-бандларида қайд этилган барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки муассис-норезидент банк рўйхатдан ўтказилган давлатдаги ваколат берилган бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Банкни ташкил этишда норезидент жисмоний шахс қатнашса, мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда унинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқ, шунингдек, унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Биринчи даражали чет эл банки бўлиб қисқа муддатли мажбуриятлари IВСА, Мооdyʼs ёки Standart and Poorʼs таснифлари бўйича А1 (ёки А+)дан паст бўлмаган рейтингга эга бўлган банк ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Норезидентларнинг аризасини кўриб чиқиш ва уларнинг молиявий аҳволини баҳолашда, Марказий банк норезидентлар мамлакатининг назорат органи маълумоти ва фикр-мулоҳазаларига таянади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурат бўлганда, Марказий банк ўз мезонлари ва фикр-мулоҳазаларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Чет эл капитали иштирокидаги банклар ва чет эл банкининг шўъба банкларини рўйхатга олишда уларнинг чет эл валютасида операцияларни амалга оширишга тайёр бўлишлари мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Норезидентлар томонидан банкни ташкил этишга берилган аризаларни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий иқтисодиётга ёки рақобат муҳитига ёмон таъсир ўтказиш хавфининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бизнес-режанинг асосланмаганлиги ва молиявий институтнинг муваффақиятли иш олиб боришига ёрдамлашмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг мамлакатида банк назоратининг етарли даражада эмаслиги (норезидент банк иштирок этса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидент мамлакатининг назорат қилувчи органлари томонидан рад этиш тавсия қилинса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидентнинг устав капиталида жиноий фаолиятдан олинган маблағларнинг мавжуд бўлиши ёхуд уларнинг акциядорлари таркибида оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтказилган юридик шахсларнинг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норезидентнинг молиявий ҳолати қониқарсиз бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг чет эл валютасида операцияларни амалга оширишга тайёр эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк кенгаши (чет эл банкининг шўъба банки бундан мустасно) ва бошқаруви таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг хавфсиз ва барқарор фаолият юритишига халақит берувчи бошқа ҳолатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIII. Банкни ташкил этиш учун дастлабки рухсатни бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Лицензиялаш департаменти бир ой муддат ичида муассислар тақдим этган ҳужжатлар тўпламини мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариус тасдиғидан ўтказилиши талаб қилинмайдиган ва ҳажми бир варақдан кўп бўлган ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ жамланса ва мазкур Низом талабларига мувофиқ келса, Лицензиялаш департаменти Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари ва кредит бюроларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссиясига банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги масалани киритади, акс ҳолда ҳужжатлар тўплами қайтариш сабаби ва қанча муддат ичида ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкинлиги кўрсатилган ҳолда қайтарилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 18 августдаги 24/11-сонли қарори (рўйхат рақами. 2014-4, 19.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги лозим. Ушбу муддатдан кечикиб тақдим этилган ҳужжатлар янгидан тақдим этилган ҳисобланади. Муассислар томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни қайта ишлаш учун кетган вақт ҳужжатларни кўриб чиқиш учун белгиланган муддатга кирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Такроран топширишда қайта ишланган ҳужжатлар ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ янгидан тегишли тартибда расмийлаштирилиши ва тасдиқланган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкни ташкил этиш учун дастлабки рухсатни олиш мақсадида такроран тақдим этилган аризани қайта кўриб чиқишда дастлабки рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган асослар бўйича банкни ташкил этиш учун дастлабки рухсат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 18 августдаги 24/11-сонли қарорига (рўйхат рақами. 2014-4, 19.09.2012 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 439-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч ойдан кечикмаган муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Марказий банкнинг дастлабки рухсати муассислар молиявий имкониятлари ва обрўси, бизнес-режа, капитал таркиби, молия режаси ҳамда тегишли банк бинолари ва жиҳозлари билан таъминлаш имкониятларини баҳолаш асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки рухсат олинганидан кейин муассислар банкни рўйхатга олиш ва лицензия олиш учун зарур бўлган ташкилий-техник ва бошқа тадбирларни амалга оширадилар. Банк бошқаруви раиси ва бош бухгалтери номзодлари танланиб, Марказий банкнинг розилигини олиш учун тақдим этилади. Дастлабки рухсатнинг олиниши лицензия берилишини кафолатламайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Марказий банк томонидан берилган дастлабки рухсат у олинган кундан бошлаб олти ойдан ошмайдиган муддат давомида ўз юридик кучини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Қуйидаги ҳолларда дастлабки рухсат амал қилиш муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислар ёки банкнинг раҳбар ходимлари таркибида Марказий банк талабларига жавоб бермайдиган ўзгаришларнинг юз бериши ёки янги иштирокчилар ва банкнинг раҳбар ходимларига бериладиган резюме, шахсий баланс қайдномаси, бизнес-режанинг ва йирик муассислар ёки раҳбарларга тааллуқли бўлган ҳолатларнинг ўзгартирилган қисмининг тақдим этилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк мулкий-ҳуқуқий шаклининг ўзгарганлиги, бизнес-режадаги ва капиталдаги муайян таркибий ўзгаришларнинг содир бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассислар ёки улар билан боғлиқ шахслар молиявий аҳволининг ёмонлашиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкни бошқариш хавфсиз ва барқарор бўлмаслигини кўрсатувчи ҳолатларнинг маълум бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилганлигининг аниқланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIV. Банкни рўйхатга олиш ҳамда лицензия бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Банклар Марказий банкда Тижорат банкларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомини оладилар. Рўйхатга олиш билан бир вақтда уларга лицензия берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Банкни рўйхатга олиш ва лицензия олиш учун муассислар дастлабки рухсат олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қуйидаги талабларни бажаришлари шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муассисларнинг ваколатли шахси имзолаган банкни рўйхатга олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) банкни рўйхатга олиш ва лицензия олиш учун ушбу Низомда назарда тутилган барча зарурий талабларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мазкур Низомнинг IX бўлими талабларига мувофиқ банк бинолари муҳофазасини таъминлаш ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш, дастурий маҳсулотларни тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабдан кам бўлмаган миқдорда банк устав капиталини шакллантириш ҳамда устав капиталига йўналтирилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатларни ва муассислар рўйхатини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер ва унинг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимларига касбий мувофиқлилигини баҳолаш бўйича Марказий банкнинг ижобий хулосасини тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) мазкур Низомнинг 49-бандида санаб ўтилган барча ҳужжатларнинг файл (электрон) кўринишдаги нусхаларини ҳам тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Банкни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза тақдим этилганидан сўнг Лицензиялаш департаменти очилаётган банкни мазкур Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор Марказий банкнинг барча талаблари бажарилган кундан бошлаб бир ой ичида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Қуйидагилар банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) таъсис шартномаси ва уставнинг қонун ҳужжатларига мос келмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ёки бир неча муассис молиявий аҳволининг қониқарсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) муассислар маблағлари манбаларининг декларация қилинмаганлиги (хусусий тижорат банклари устав капиталида иштирок этаётган резидент жисмоний шахслардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) банк рўйхатга олинадиган вақтгача банк энг кам устав капиталининг шакллантирилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) мазкур Низомнинг IX бўлими талабларига мувофиқ банк бинолари муҳофазасининг таъминланмаганлиги ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланмагани, дастурий маҳсулотларнинг тайёр эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ташкил этилаётган банк раҳбари ва бош бухгалтерининг касбга номувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Марказий банк томонидан берилган лицензия банкка унда кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Ташкил этилаётган банкни бошқариш имкониятлари, умумий таваккалчилик ва капитал тузилмасини ўрганиш асосида айрим фаолият турлари чеклаб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Лицензия учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Чет эл валютасида операциялар амалга ошириш учун банкларга «Тижорат банкларига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензиялар бериш қоидалари»га (рўйхат рақами 463, 1998 йил 3 август) мувофиқ бош ёки ички лицензиялар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Рўйхатга олинган банкнинг юридик йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) банк устави. Унинг титул варағида банк рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги қўйилиб, Марказий банк ваколатли мансабдор шахсининг имзоси ва Марказий банк муҳри қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) банк ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномаси (асл нусха банкда сақланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) таъсис йиғилиши баёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) банк кенгаши раиси имзолаган таъсисчилар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори нусхаси (банкнинг муассиси давлат бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) муассис норезидент шахс тегишли органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган банк устав капиталида қатнашиш ёки шўъба банк ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Марказий банк Бошқарувининг банкни давлат рўйхатига олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) лицензия (асл нусха банкда, нусхалари Марказий банк ва унинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси йиғмажилдида сақланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) рўйхатга олиш картаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Юридик йиғмажилд уч нусхада тайёрланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир нусха янги ташкил этилган банк кенгаши раисига имзо чектирилган ҳолда топширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир нусха Марказий банкда сақланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир нусха Марказий банкнинг янги ташкил этилган банк жойлашган ҳудуддаги Бош бошқармасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Банк рўйхатга олингунга қадар банк номидан бажарилган банк операциялари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Банк рўйхатга олинганидан кейин ўн кунлик муддатда ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат солиқ органига зарур ҳужжатларни топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XV. Банкни рўйхатга олиш ва лицензия бериш учун тўловлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Банкни рўйхатга олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилади. Мазкур йиғим банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш босқичида ундирилади. Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Банк рўйхатга олинганлиги ва унга лицензия берилганлиги учун давлат божлари ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Давлат божлари ва йиғимнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Лицензия дубликатини беришда ёки уни қайта расмийлаштиришда банкни рўйхатга олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммасининг тенг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Банклар Тижорат банкларини рўйхатга олиш китобига киритилган ўзлари ҳақидаги ва уларнинг муассислари тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Марказий банкка энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида тўлов амалга оширишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларига банк ҳамда унинг муассислари тўғрисидаги маълумотлар тўлов амалга оширилмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотлар Тижорат банкларини рўйхатга олиш китобидан кўчирма кўринишида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XVI. Лицензиянинг дубликатини бериш ва уни қайта расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Лицензиянинг асл нусхаси йўқолган тақдирда, банк бир ҳафталик муддатда бу ҳақда Марказий банкка ёзма равишда маълумот беради ва уни қайта тиклаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввал берилган лицензиянинг йўқолганлиги сабаби кўрсатилган ҳамда лицензия дубликати берилишини сўраб, лицензияни сақлаш учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар акс эттирилган ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топилмалар бюроси томонидан лицензиянинг йўқотилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари манбаларига йўқотилган лицензияни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида берилган эълон нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Марказий банк бир ой муддат ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва банк томонидан кўрилган тадбирларни мазкур Низомнинг 91-бандига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилган тақдирда лицензияни йўқотган банкка унинг дубликатини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар лицензия дубликати олингандан сўнг аввал йўқотилган лицензия топилса, банк беш иш куни ичида лицензиянинг асл нусхасини бекор қилиш учун Марказий банкка топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Лицензияни қайта расмийлаштириш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 142-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XVII. Банк филиалини очиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Банк номидан банк операцияларининг барчасини ёки бир қисмини, шу жумладан, филиал жойлашган ҳудудда ваколатхона (вакил) вазифаларини амалга оширувчи алоҳида бўлинма банк филиали ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Филиал уни ташкил этган банк томонидан мол-мулк билан таъминланади. Филиал номи банк номига тўлиқ мос келиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Филиал ўз фаолиятини банк кенгаши тасдиқлаган филиал тўғрисидаги низом ва банк томонидан берилган ишончнома доирасида банкка берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Банк филиаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ банк кенгаши қарорига биноан очилади (ёки тугатилади) ҳамда Марказий банкда рўйхатга олинади.
(97-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга олингунга қадар филиал томонидан амалга оширилган фаолият ноқонуний ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(99-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Филиал қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда очилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк қониқарли молиявий аҳволга эга бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк иқтисодий меъёрларга ва қонун ҳужжатларига риоя этиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига таклиф этилаётган номзодлар касбга мувофиқ бўлиши зарур;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг IX бўлими талабларига мувофиқ банк филиали бинолари муҳофазасини таъминлаган ҳамда техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаган, дастурий маҳсулотларни тайёрлаган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк барча филиалларнинг ички вакиллик ҳисобварақлари бўйича операцияларни ҳисобга олган ҳолда кунлик жамлама бухгалтерия балансини тузиш учун дастурий маҳсулотларга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк филиали Марказий банк талабларига жавоб берадиган бино ва жиҳозлар билан таъминланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Филиални рўйхатга олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк филиалини рўйхатга олиш учун банк кенгаши раисининг имзоси қўйилган мурожаат хати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
филиални ташкил этиш тўғрисидаги ҳамда банк филиали тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги банк кенгашининг қарори;
(104-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк филиали тўғрисидаги низом. Унда банк ўз ваколатлари доирасида филиалга берадиган ҳуқуқлар ва унинг зиммасига юкланадиган мажбуриятлар белгилаб қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, банк филиали раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимларига касбий мувофиқлигини баҳолаш бўйича Марказий банк комиссиясининг ижобий хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг IX бўлими талабларига мувофиқ банк филиали бинолари муҳофазасини таъминланганлиги ва техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёрлиги юзасидан Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг ижобий хулосаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
филиални очиш учун иқтисодий асослов ҳамда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ филиалнинг тахминий баланс қайдномаси ва даромадлар тўғрисидаги тахминий ҳисоботи.
(104-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 ноябрдаги 34/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2014-3, 14.12.2011й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 534-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Банк филиалини очиш учун тақдим этилган ҳужжатлар бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда ҳамда банк филиалини ташкил этиш бўйича ташкилий-техник ва бошқа тадбирлар амалга оширилганда, Лицензиялаш департаменти банк филиалини рўйхатга олиш тўғрисидаги масалани Кредит ташкилотлари ва кредит бюроларини рўйхатга олиш ва лицензиялаш комиссияси муҳокамасига киритади. Акс ҳолда, асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади. Ҳужжатлар қайтадан топширилганда, банк филиали тўғрисидаги низом банк кенгаши томонидан янгидан тасдиқланган бўлиши лозим.
(105-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 18 августдаги 24/11-сонли қарори (рўйхат рақами. 2014-4, 19.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 439-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Банкларнинг филиаллари юридик шахс ҳисобланмайдилар ва улар рўйхатга олинган вақтдан бошлаб ўз фаолиятларини бошлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Банк филиали юридик йиғмажилди қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк кенгашининг мазкур филиални ташкил этиш тўғрисидаги ва унинг низомини тасдиқлаш ҳақидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк филиалини ташкил этиш иқтисодий асослаб берилган ҳолда уни рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаат хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк филиали тўғрисидаги низом. Унинг титул варағида банк филиали рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги, Марказий банкнинг ваколатли мансабдор шахси имзоси ҳамда муҳри қўйилган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкнинг қароридан кўчирма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери лавозимига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, банк филиали раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимларига касбий мувофиқлигини баҳолаш бўйича Марказий банк комиссиясининг ижобий хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатга олиш картаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Юридик йиғмажилд уч нусхада тайёрланади. Унинг бир нусхаси Марказий банкда сақланади, бошқа нусхалар филиални ташкил этган банкка ҳамда филиал жойлашган ҳудуддаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Банклар бошқа давлатлар ҳудудида ўз филиалларини ташкил этишлари учун Марказий банкнинг рухсатини олишлари шарт. Бундай рухсат мазкур Низомнинг 103-104-бандларида белгиланган талабларга риоя этиш шарти билан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) мувофиқ белгиланган тартибда Марказий банк филиални тугатишни талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Филиални тугатиш ишлари қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XVIII. Вақтинчалик жамғарма ҳисобварағи ва Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағини очиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Марказий банкнинг банкни очиш учун берган дастлабки рухсати ҳамда банк муассисларининг ваколатли шахси томонидан вақтинчалик жамғарма ҳисобварағини очиш тўғрисидаги ариза вақтинчалик жамғарма ҳисобварағини очишга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик жамғарма ҳисобварағидан устав капитали жамғарилгунга ва лицензия олингунга қадар фойдаланилади. Мазкур ҳисобварақдаги маблағлар банк томонидан депозит сифатида жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Банкни рўйхатга олиш рад этилган ҳолларда муассисларнинг ваколатли шахсига бу ҳақда ёзма равишда хабар берилади. Бунда, вақтинчалик жамғарма ҳисобварағидаги маблағлар мазкур ҳисобварақ очилган банк томонидан муассисларга қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Банк рўйхатга олинганидан ва унга лицензия берилганидан кейин Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағини очиш учун Марказий банкнинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакиллик ҳисобварағини очиш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкда рўйхатга олинган банк устави нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имзолар ва муҳр изи намуналари қўйилган, нотариал тарзда тасдиқланган карточка.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вакиллик ҳисобварағи очилганидан кейин вақтинчалик жамғарма ҳисобварағи очилган банк муассисларнинг ваколатли шахси аризасига кўра вақтинчалик жамғарма ҳисобварағидаги маблағларни ташкил этилган банкнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказади ҳамда уч кунлик муддатда вақтинчалик жамғарма ҳисобварағини ёпади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIX. Ташкилий-техник тадбирларни молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Ташкилий-техник тадбирларни бажариш, банк операцияларини автоматлаштирилган тарзда амалга ошириш учун бинолар ва жиҳозларни, дастурий маҳсулотларни тайёрлаш, касса тармоғини тайёр ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар муассислар ҳисобидан қопланади. Бунинг учун муассислар банкни ташкил этиш бўйича харажатларнинг тахминий ҳисоб-китобини қиладилар ҳамда бир ёки бир неча муассис томонидан харажатларни амалга ошириш тўғрисида ўзаро шартнома тузадилар. Ушбу шартнома ва кўзда тутилаётган харажатларнинг тахминий ҳисоб-китоби банк рўйхатга олингунга қадар маъқуллаш учун Марказий банкка тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Банк рўйхатга олингач ва лицензияга эга бўлгач муассислар акциядорлар умумий йиғилишида банкни ташкил этиш бўйича харажатларни амалга ошириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қилинган харажатлар ҳақида ҳисобот берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уларнинг ҳаракати акциядорлар умумий йиғилиши томонидан маъқулланса, банк шартномага мувофиқ улар томонидан сарфланган суммани қайтариб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XX. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Ушбу Низомга мувофиқ талаб қилинадиган барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 257-модда) риоя этилган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Муассислар рўйхати ва улар ҳақидаги асосий
‎МАЪЛУМОТЛАР‎

‎‎Муассис-жисмоний шахслар

Т/р‎ Фамилияси, исми, отасининг исми ‎
Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги) ‎
Яшаш жойининг почта манзили ва телефон рақамлари‎
Фаолият тури, иш жойи ‎
Лавозими (ишласа) ‎‏
Иш жойи манзили ва телефон рақами‎‏
Янги ташкил этиладиган банкнинг устав капиталига киритган бадаллари миқдори‎‎
минг сўм‎ фоиз‎

А‎

‎1

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.

0,00‎

0,00%‎

‎‎Муассис-юридик шахслар

Т/р‎‏
Тўлиқ номи‎‏
‎‏Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар
Почта манзили ва телефон рақамлари‎‏
Тўлов реквизитлари‎‎

СТИР‎‏

Янги ташкил этиладиган банкнинг устав капиталига киритган бадаллари миқдори‎‎
асосий ҳисоб рақами‎ хизмат кўрсатувчи банк МФОси‎ минг сўм‎ фоиз‎

А‎

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎

0,00‎

0,00%‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

РЕЗЮМЕ‎

(Эслатма: келтирилган ахборотдаги ҳар қандай муҳим ўзгаришлар Марказий банкка маълум қилиниши лозим).‎‎

‎‎Банк бошқарув органидаги лавозими_____________________________________________________________

‎‎(банк Кенгаш раиси ёки аъзоси, Бошқарув раиси ёки аъзоси)

Банк устав капиталига
киритадиган бадали ____________________________________________‎‎_________

(фоиз ва млн. сўмда)


‎Умумий ахборот

‎‎1. Ф.И.Ш. _____________________________________________________________

‎‎(Фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎2. Манзил _____________________________________________________________

‎‎(шаҳар, вилоят, почта индекси, мамлакат)

‎‎3. Туғилган сана _______________________________________________________

‎‎(йил, кун, ой)

‎‎4. Туғилган жой ________________________________________________________

(шаҳар, вилоят, мамлакат)

‎‎5. Фуқаролик __________________________________________________________

(мамлакат)‎

‎‎6. Паспорт рақами ______________________________________________________
‎‎7. Телефон рақамлари ___________________________________________________

(уй телефони, хизмат телефон)

‎‎8. Қарамоғингиздагилар ва бирга яшайдиган бошқа қариндошлар:
‎Фамилияси, исми, отасининг исми Қариндошлик даражаси‎ Туғилган санаси‎ Фуқаролиги‎ Яшаш манзили‎ Иш жойи ва лавозими‎


‎‎‎9. Ҳозир ёки илгари қўлланилган номларни, шунингдек уларнинг алмашиши сабаби ва қўлланиш даврини кўрсатинг. Қизлик фамилияси, олдинги никоҳлардаги исмлар, қонун бўйича ёки бошқа тарзда ўзгарган исмлар, тахаллуслар ва бошқалар киритилиши шарт.

‎‎Исм

Қўлланиш даври‎‎
Қўлланиш сабаби
‎‎
‎10. Олдинги яшаш жойи. Сўнгги беш йилдаги барча аввал яшаган жойларни тескари хронологик тартибда кўрсатинг. Манзил ва яшаган даврни киритинг.

Мамлакат ‎

Вилоят‎

Шаҳар‎

Кўча‎

(ой/йил) дан‎

(ой/йил) гача‎

‎‎
‎11. Ҳозирги вақтдаги ишингиз: сўнгги беш йилдаги барча аввал ишлаган жойларингиз тўғрисидаги қуйидаги ахборотни тескари хронологик тартибда кўрсатинг. Дастлаб ҳозирги вақтдаги ишингизни кўрсатинг. Барча ишсиз юрган даврларни ва аввалги ишдан кетиш сабабларини киритинг. Зарур бўлса, қўшимча варақлардан фойдаланинг.


‎‎‎Ташкилот номи ________________________________________________________
‎‎
‎Ташкилотнинг асосий
‎фаолият тури __________________________________________________________

‎‎‎Манзили ва телефон рақамлари __________________________________________
‎______________________________________________________________________

‎‎(кўча, уй, хонадон, шаҳар, вилоят, индекс, мамлакат)

‎‎Сизнинг эгаллаб турган (эгаллаган)
‎лавозимингиз _________________________________________________________
‎‎
‎Ишлаган давр: __________________________ дан _______________________ гача
‎‎
‎Бир йиллик иш ҳақи ____________________________________________________

‎‎(сўнгги беш йиллик учун алоҳида кўрсатилсин)

‎‎Лавозим мажбуриятлари ________________________________________________

‎‎
‎12. Лавозими, хизмат мажбуриятлари ва асосий мажбуриятлар таърифи (агар сиз банкнинг мансабдор шахси сифатида таклиф этилаётган бўлсангиз, банкдаги тажрибангизнинг батафсил таърифи. Банкларда эгаллаган лавозимларингиз, қўл остингиздаги ходимлар сони, ваколатларингиз ва бошқалар тўғрисидаги ахборотни киритинг. Зарур бўлса, қўшимча варақлардан фойдаланинг).

‎‎
‎13. Эгаллаб турган лавозимингиздан озод қилинишингиз сабаблари: аввал ишлаган жойларингиздан бўшатилганмисиз ёки сизнинг эгаллаб турган лавозимингиздан озод қилинишингизни илтимос қилишганми?
‎Ташкилотнинг номи, манзили ва телефонини, сиз ишдан бўшаган лавозимни, бўшаш санасини кўрсатинг ҳамда вазиятни изоҳланг. Ёлловчининг номи, манзили, телефони, лавозими, бўшаш санаси. Изоҳ.


‎14. Жиноий ва интизомий хатти-ҳаракатлар бўйича сизга ёхуд сиз ҳозир ёки илгари боғлиқ бўлган ташкилотга нисбатан қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлсангиз, уларни очиб беринг.‎‎


‎15. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан сизга нисбатан ёки сиз раҳбар ёки йирик акциядори (чиқарилган акцияларнинг 10 ёки ундан ортиқ фоизи эгаси) сифатида ўзаро алоқадор бўлган ташкилотга нисбатан барча айбловлар, ҳибслар, айблов хулосалари ёки ҳукмларни кўрсатинг. Ташкилотнинг номини, унга алоқангизни, шу жумладан, сиз эгалик қилган акциялар фоизи ёки улушини (агар улар бўлса), айблов мазмунини, унинг санасини, айбловнинг бекор қилиниши ёки жорий аҳволини, бекор қилиш санасини (агар бўлса) кўрсатинг.

Ташкилотнинг номи, фаолият тури‎ Ташкилотга алоқангиз ва акциялар сони‎ Айблов мазмуни‎ Айблов санаси‎ Айбловнинг бекор қилиниши‎ Айблов бекор қилинган сана‎

‎‎
‎16. Сиз алоқадор бўлган ҳар қандай молиявий ташкилотда унинг кенгаши, бошқаруви аъзоси, раҳбари ёки акциялари назорат пакети эгаси сифатидаги сизнинг ўрнингиз ва хизмат мажбуриятларингизни ҳамда сизнинг алоқадорлигингиз давомида ёки сиз ташкилотдан кетган вақтдан сўнг икки йил давомида уни вақтинча тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки унинг ночорлиги бўйича расмий битимга эришилганини батафсил ёритинг.

‎‎
‎17. Сизда шахсий қарзларни, ташкилотингиз қарзларини ёки бошқа тўловлар, таъминот, муддати ўтганлик ёхуд молиявий қийинчиликларнинг бошқа турлари билан боғлиқ қарзларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятларингиз борми? Тўлиқ тафсилотларни келтиринг.


‎18. Ёлғон ёки далилларга нисбатан янглишишга олиб келувчи ариза, хабар ёки рўйхатга олиш муносабати билан молия органларга оғзаки ёки ёзма арз қилишингизга тўғри келганми ёхуд бундай ариза, хабар ёки рўйхатга олиш муносабати билан тақдим этилган ва/ёки талаб қилинган ахборотга нисбатан далилларни келтира олмаганмисиз?

‎‎Агар жавоб ижобий бўлса, тафсилотлар келтиринг.

‎‎
‎19. Сиз банк кенгаши, бошқаруви аъзоси, раҳбарлик лавозимида ёки йирик акциядори (чиқарилган акцияларнинг 10 ва ундан ортиқ фоизи эгаси ёки уларни бевосита ёхуд билвосита назорат қилувчиси) сифатида алоқадор бўлган барча банклар, бошқа молиявий ташкилотларнинг бош ташкилотларини кўрсатинг. Мазкур ҳисоботнинг 11-бандида батафсил ёритилган ахборотни такрорламанг. Ҳар бир ташкилотнинг номи ва манзилини, улар билан алоқангизни, чиқарилган акцияларнинг сизга тегишли бўлган фоизини (агар улар бўлса) ва санани кўрсатинг.

Номи ва манзили ‎ ‎‎Лавозим/ муносабат Эгалик қилиш фоизи ‎ ___ дан ой/йил ‎ ___ гача ой/йил‎

‎‎
‎20. Сиз банк кенгаши, бошқаруви аъзоси, раҳбари ёки йирик акциядори (чиқарилган акцияларнинг 10 ва ундан ортиқ фоизи эгаси) сифатида алоқадор бўлган барча ташкилотларни кўрсатинг. Ушбу ҳисоботда батафсил ёритилган ахборотни такрорламанг. Ҳар бир ташкилотнинг номи ва манзилини, унинг фаолият турини, у билан алоқангизни, акцияларининг сизга тегишли бўлган фоизини (агар улар бўлса) ва муносабатларни ўрнатиш санасини кўрсатинг.

Номи ва манзили‎ ‎Фаолият тури‎ Алоқадорлик‎ Эгалик қилиш фоизи‎‎

Сана‎

‎‎
‎21. Сиз ташкилот кенгаши, бошқаруви аъзоси, раҳбарлик лавозимида ёки йирик акциядори (чиқарилган акцияларнинг 10 ва ундан ортиқ фоизи эгаси) сифатида алоқадор бўлган ташкилот сўнгги 10 йил ичида банкротлик билан боғлиқ суд текширишларига жалб этилганми? Банкротлик билан боғлиқ бўлган барча суд текширишларига доир барча тафсилотларни тўлиқ келтиринг.


‎‎‎22. Сиз аъзоси ҳисобланадиган барча жамоат ташкилотларини (жумладан, касаба уюшмалари) кўрсатинг. Мазкур ташкилотлар номи ва манзилини, бу ташкилотлар фаолият турини, шунингдек ушбу ташкилотларда сиз эгаллаган барча лавозимларни кўрсатинг.

Ташкилотлар номи ва манзили ‎‎ Фаолият тури ‎‎ Эгаллаган лавозимлар ‎‎

‎‎
‎23. Сиз ўз малакангиз учун зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай бошқа ахборотни кўрсатинг.

‎‎
‎24. Камида учта тавсия этувчи шахслар номи ва тўлиқ почта манзилини кўрсатинг. Мазкур шахслар сизнинг характерингизни, қобилиятингизни ва сиз тўғрингизда асосий маълумотларни шахсан билишлари лозим, улар сиз билан ва ушбу ариза билан умуман алоқадор бўлиши мумкин эмас.

Ф.И.О.‎‎

Манзил/телефон‎‎

Иш жойи, лавозими ва ташкилотнинг асосий фаолият тури‎


‎‎‎Исм _________________________________

‎‎‎Имзо _________________________________

‎‎‎Сана _________________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎

‎‎1-шакл

Шахсий баланс қайдномаси‎‎

‎‎‎

(минг сўмда)‎‎

АКТИВЛАР‎‎ ‎‎
Нақд пуллар‎‎ ‎‎
Қимматли қоғозлар ‎‎
Дебиторлик қарзлари ‎‎
Кўчмас мулк ‎‎
Инвестициялар (2-рўйхат)‎‎‎ ‎‎‎
Бошқа активлар‎‎‎ ‎‎
‎‎
Жами активлар‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎
ПАССИВЛАР ‎‎
‎‎ ‎‎
Кредиторлик қарзлари ‎‎
Кўчмас мулк асосида берилган қарзлар (3-рўйхат)‎‎ ‎‎
Бошқа қарзлар (3-рўйхат) ‎‎
Бошқа пассивлар‎ ‎‎
‎‎
Жами пассивлар‎‎ ‎‎
‎‎
Шахсий капитал (активлар минус пассивлар)‎‎ ‎‎
Пассивлар ва шахсий капитал‎‎ ‎‎
Шартли мажбуриятлар (жумладан, кафолатлар)‎‎ ‎‎

‎Исми _________________________________‎‎‎
Имзоси _______________________________‎‎‎
Сана _________________________________‎‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2-шакл


‎Инвестициялар

‎‎Сиз улушга эга бўлган барча ташкилотларга тааллуқли бўлган қуйидаги ахборотларни беринг:

‎‎«Ташкилот шакли» устунида ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатинг. «Машғулот тури ва сизнинг улушингиз» устунида мазкур ташкилот нима билан шуғулланишини тушунтиринг ва сизнинг мулкдаги улушингиз фоизини кўрсатинг (ҳар бир эгалик улуши учун сўнгги икки йилда фойда ва зарарлар бўйича ҳамда пул маблағлари ҳаракати бўйича ҳисоботларни ўз ичига олган йиллик якуний молиявий ҳисоботларни келтиринг).

Ташкилот номи ва манзили‎ Ташкилот шакли‎ Машғулот тури ва сизнинг улушингиз‎ Сотиб олиш санаси‎ Жорий нархи‎
Жами:


‎Ушбу рўйхатдаги жами сумма шахсий баланс қайдномасидаги жами суммага мос келиши зарур («Инвестиция» банди).‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎3-шакл


‎‎‎Тўланадиган қарзлар

‎‎Барча қарзларни, кредиторнинг исми (номи) ва манзилини; қарз берилган сана ва дастлабки суммани; таъриф ва сиз томонингиздан гаровга қўйилган таъминот қийматини; тўлаш муддати ва шартлари; сизнинг жорий мажбуриятлардаги улушингиз; тўланмаган деб тан олинган барча қарзларингизни кўрсатинг.

Кредиторнинг исми (номи) ва манзили ‎

Қарз берилган сана ва дастлабки сумма‎

Пайчилар ва улушлар‎ Таъриф ва таъминот қиймати‎ Тўлов муддати, шартлари‎ Жорий баланс‎
Жами:‎


‎Эслатма: ушбу рўйхатдаги якуний сумма «Кўчмас мулк асосида берилган қарзлар» ва «Бошқа қарзлар» бандлари бўйича шахсий баланс қайдномасидаги жами суммага мос келиши зарур.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎4-шакл


‎‎‎Пул ҳаракати тўғрисида ҳисобот

Сўнгги икки йилдаги пул маблағлари манбалари ва улардан фойдаланишга доир ахборотни, жорий йиллик якуний ҳисоботни ва келгуси йил учун тахминларни келтиринг.

200__‎ 200__‎ Йиллик ҳисобот‎ Тахмин‎
Пул маблағлари манбалари‎
Иш ҳақи, воситачилик ҳақи, мукофот пули, бошқа иш ҳақлари (солиқлар чиқариб ташланганидан кейин)‎
Дивидендлар‎
Фоизлар‎
Роялти‎
Хусусий бизнес, ширкатлар ва қўшма корхоналардан тушган пул маблағлари‎
Кўчмас мулк рентаси (ялпи)‎
Бошқалар‎
Жами олинган пул маблағлари‎
Пул маблағларидан фойдаланиш‎
Шахсий харажатлар (уй хўжалиги ва ҳ.к.)‎
Банк қарзлари (асосий тўлов ва фоизлар)‎
Доимий ҳисобдан чиқаришлардан ташқари даромад солиғи‎
Бошқа харажатлар‎
Жами пул харажатлари‎
Пул маблағларининг соф оқими (тақчиллик)‎

‎Исм _________________________________‎‎
Имзо _________________________________‎‎
Сана _________________________________‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Банк овоз берувчи акцияларининг ўн ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ ‎

Банк устав капиталига бадал сифатида киритилаётган пул маблағларининг манбалари ‎тўғрисида ____________________
‎‎_____________________________________________________

(ташкил этилаётган банк номи кўрсатилсин)‎

1. Фамилияси, исми, отасининг исми_____________________‎
‎_____________________________________________________

‎2. Паспорт серияси ____________________________________
‎рақами_______________________________________________
‎ким томонидан ва қачон берилган________________________‎
‎_____________________________________________________


‎3. Доимий тураржойи __________________________________
‎_____________________________________________________
_____________________________________________________


‎4. Асосий иш жойи ёки шуғулланадиган фаолият тури _____________________________________________________ _____________________________________________________

‎5. Доимий иш жойи ёки меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жой _______________________________________
‎_____________________________________________________

‎6. Бюджетга солиқлар ундирилишини назорат қилувчи солиқ органи ва унинг манзили _______________________________
‎_____________________________________________________

‎7. Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар __________________
‎_____________________________________________________‎

(охирги 3 йил давомида олинган даромадлар ҳар бир йил учун алоҳида кўрсатилсин)‎


‎8. Тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар _____________________________________________________‎

(охирги 3 йил давомида тўланган солиқлар ҳар бир йил учун алоҳида кўрсатилсин)‎


‎9. Банк устав капиталига киритилиши керак бўлган сумма _____________________________________________________

‎10. Жиноий жавобгарликка тортилганлик тўғрисидаги маълумотлар __________________________________________
‎_____________________________________________________

(қачон, ким томонидан, қандай қонунбузарликлар учун жавобгарликка тортилгани, жавобгарлик тури кўрсатилсин)‎


‎11. Устав капиталига киритиш учун зарур бўлган маблағлар қуйидаги даромад манбалари ҳисобидан жамғарилган:‎

_____________________________________________________‎

_____________________________________________________‎
_____________________________________________________‎

‎12. Ушбу декларацияни текшириш чоғида қуйидаги маълумотларга эътибор берилиши лозим: _________________ _____________________________________________________

‎13. Мазкур декларацияда кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги тасдиқлансин:‎

‎Тасдиқлайман: ______________ ____________‎

(Ф.И.О.) (имзо)‎

14. Сана:‎
«___» ______________ 200___ й.‎

‎___________________________‎

Эслатма: Декларацияни банк муассиси ўз қўли билан тўлдиради ва имзолайди. Имзо нотариус томонидан тасдиқланади.‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бизнес-режа тузишга доир
ТАВСИЯЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий маълумот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мўлжалланаётган банкнинг номи ва жойини кўрсатинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ташкилот таърифи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мўлжалланаётган банк фаолият кўрсатадиган бозорни кўрсатинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мўлжалланаётган хизмат турларини санаб ўтинг ва қисқача таърифланг. Уларни қуйидагича таснифланг: омонатлар бўйича хизматлар, кредит хизматлари, траст хизматлари, банк операциялари, бошқа хизматлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Раҳбарият ва бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Янги банк муассисларини, банк кенгаши ва бошқаруви аъзоларини, бошқарув раиси, бошқа раҳбарлари ва барча йирик муассисларини кўрсатинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) барча муассисларнинг номи ва манзилини ҳамда банк кенгашига киритилиши мўлжалланаётган аъзоларни санаб ўтинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чиқарилган акцияларнинг 10 ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилиши мўлжалланаётган барча акциядорларнинг (йирик акциядорларнинг) номи ва манзилини санаб ўтинг ҳамда улар харид қилмоқчи бўлган акциялар улушини кўрсатинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқарув раиси ва барча маълум ижрочи мансабдор шахсларни, жумладан, бош бухгалтер, кредит бўйича мансабдор шахс, инвестициялар бўйича мансабдор шахс номлари ва манзилларини кўрсатинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ташкилий гуруҳ вакили номини айтинг, унинг номи, манзили ва телефон рақамларини кўрсатинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Таклиф этилаётган ташкилий тузилма ва банк кенгаши, бошқаруви ҳамда бошқа мансабдор шахслар мажбуриятларини баён этинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мўлжалланаётган кенгаш аъзолари, бошқарув раиси ва бошқа мансабдор шахслар малакасини кўрсатинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Барча мавжуд ёки юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар низоларини кўрсатинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Банк бошқа ташкилотлардан банк хизматлари ёки бошқа хизматларни олиш учун тузишни мўлжаллаётган барча битимларни таърифланг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Бозор таҳлили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Хизмат кўрсатиш мўлжалланаётган бозорни таҳлил қилинг. Сиз хизмат кўрсатишни мўлжаллаётган бозорни иқтисодий жиҳатдан таърифланг. Бозорнинг кўзда тутилаётган ўзгаришларини, бундай ўзгаришларга таъсир этувчи омилларни ва уларнинг янги очиладиган банкка таъсирини таърифланг. Таҳлил энг янги иқтисодий маълумотлардан фойдаланишга асосланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Рақобатни таҳлил қилинг. Сиз хизмат кўрсатишни мўлжаллаётган бозор сегментларини, хизмат кўрсатилаётган бозорга таъсир этиши мумкин бўлган ташқи рақобатчиларни ҳамда исталган потенциал рақобатни санаб ўтинг. Ўз фикрингизни ҳамда уларнинг бозор стратегиялари ва янги очиладиган банкка нисбатан кутилаётган таъсири таҳлилини баён қилинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳар бир маҳсулот бўйича бозор улушини эгаллаш учун сиз қўлламоқчи бўлган стратегияни ва эришилиши кутилаётган натижаларни изоҳлаб беринг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Режалар ва мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бозорни таҳлил қилишда ва янги банк учун тахминлар ҳамда мақсадлар белгилашда фойдаланилган асосий тахминларни келтиринг ва изоҳланг. Энг камида қуйидаги ахборотни киритинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорнинг ўсиши ва фоиз ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурслар қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Активлар ва пассивлар структураси. Тахмин қилинган молиявий ҳисоботлар активлар ва пассивлар таркибини, асосий маблағларга йўналтириладиган инвестицияларни ҳамда ходимларга тўланадиган товон пулларини кўрсатиши лозим. Улар бозор таҳлилларида акс эттирилган тахминларга ва юқорида муҳокама қилинган стратегияларга асосланган бўлиши зарур. Таклиф этиладиган молиявий ҳисоботлар форматлари кейинги ўринларда келтирилади. Асосий маблағлар ва тегишли харажатларнинг ўзига хос хусусиятлари тафсилотларини киритиш керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Янги банкни мустақил аудит хизматлари билан таъминлаш бўйича муассислар режасини муҳокама қилинг. Марказий банк мустақил аудитор ёлланишини лицензия бериш шарти сифатида талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Капиталлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Капиталнинг мўлжалланаётган тузилмасини муҳокама қилинг ва нима учун муассислар мўлжаллаётган сумма бозор омиллари, стратегиялари ва харажатлари шароитида етарли деб ҳисоблашларини тушунтириб беринг. Муассислар самарали рақобатбардошлик ва барча ташкилий харажатлардан ташқари режалаштирилган операцияларнинг тегишлича қўллаб-қувватланиши учун етарлича суммани йиғиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Капиталнинг дастлабки оширилиши ва дастлабки уч йилда унинг ўсишини молиялаш бўйича режаларни муҳокама қилинг. Сизнинг режаларингиз банкка Марказий банкнинг капитал адекватлиги бўйича талабларига қандай мувофиқ келиш имконини беришини тушунтиринг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза биринчи ва иккинчи даражадаги тахминий капиталлар элементларини батафсил ва алоҳида баён этувчи таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда капитал шаклини ўз ичига олиши лозим. Капитал таваккалчилиги ва леверажини ҳисобга олган ҳолда капитал етарлилиги кўрсаткичлари ҳисоб-китобини киритинг. Тахминий ҳисоб-китоблар дастлабки уч йилдаги операциялар учун қилинган бўлиши зарур. Мазкур бўлимда «Тахминий капитални ҳисоб-китоб қилиш» намунасига яқин бўлган тахминий фикрдан фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Чиқариш учун рухсат этилган акциялар сони, чиқарилаётган акциялар сони, акциялар потенциал қиймати ва акцияларнинг сотилиш нархини муҳокама қилинг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1-шакл

Тахминий баланс қайдномаси

(минг сўмда)‎‎

Активлар‎

Йил‎

1‎

2‎

3‎

‎Нақд пуллар
‎Марказий банкдаги вакиллик ҳамда захира ҳисоб рақамлари
Бошқа банклардаги вакиллик ҳисоб рақамлари
Қимматли қоғозлар
Кредитлар‎
Ипотека ссудалари‎
Тижорат ссудалари‎
шу жумладан, жисмоний шахсларга‎
Бошқа кредитлар‎
Минус: кредитлар ва лизинг бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун захира‎
Соф кредитлар‎
Асосий воситалар‎
Бошқа активлар‎
Жами активлар‎
Пассивлар‎
Талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари‎
Ташкилотлар‎
Истеъмолчилар‎
Бошқалар‎
Жамғарма омонатлари‎
Муддатли омонатлар‎
Жами омонатлар‎
Қарзлар‎
Марказий банкдан‎
Банклардан‎
Бошқалар‎
Бошқа пассивлар‎
Жами пассивлар‎
Жами капиталлар
‎(2-шакл)‎
Жами пассивлар ва капитал‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎2-шакл

Капитални шартли равишда ҳисоблаш‎

‎‎Изоҳ: капитал компонентларини аниқ белгилаш ва таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда капитал ва активларни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг капитал адекватлигига доир йўриқномаларидан фойдаланинг.

(минг сўмда)

Капитал‎

Йил‎

1‎

2

3

1-даража‎
Оддий акциялар (тўланган)‎
Муддатсиз имтиёзли (нокумулятив)‎
Бозор қийматининг номинал қийматдан ошиб кетиши‎
Тақсимланмаган фойда‎
Бошқалар‎
МИНУС: Гудвилл ва номоддий активлар‎
II даража (1 даражадаги капиталга тенг ёки ундан кам бўлиши керак)‎
Кредитларга доир йўқотишлар учун умумий захиралар улуши‎
Бошқа капитал воситалари‎
1-даражали капитал + 2-даражали капитал МИНУС: Шўъба компаниялар капиталига инвестициялар (капитал адекватлигига доир йўриқномалар билан белгиланади)‎
Жами капитал‎
Капитал коэффициентлари‎
1-даражали умумий капитал / Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги умумий активлар (%)‎
Умумий капитал/ Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги умумий активлар (%)‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

3-шакл

Даромадлар тўғрисида тахминий ҳисобот

(минг сўмда)‎‎

Фоизли даромадлар

Йил‎

1‎

2‎

3‎

Ссудалар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
Қимматли қоғозларга қўйилмалардан олинган фоизлар
Фоизлар кўринишидаги бошқа даромадлар
Жами фоизли даромадлар
Фоизли харажатлар
Омонатлар бўйича фоизлар
Қарзлар бўйича фоизлар
Жами фоизли харажатлар
Соф фоизли даромад
Бошқа даромадлар
Хизматлар учун ҳақ тўлаш ва воситачилик ҳақи
Валюта айирбошлаш бўйича хизматлар
Бошқалар
Жами бошқа даромадлар
Маъмурий харажатлар
Катта бошқарувчи ходимлар учун товон пули жами
Ходимлар учун товон пули жами
Банкнинг асосий фондлари учун харажатлар жами
Бошқалар
Жами маъмурий харажатлар
Операция даромадлари
Кредитлар ва лизинг бўйича йўқотишларга доир захирага ажратмалар
Даромад солиғи олингунча бўлган даромад
Даромад солиқлари
Соф даромад (зарар
Капитал ҳисоб рақамларини солиштириш
Бошланғич капитал
Соф даромад (зарар)
Дивидендлардан ташқари
Янги капитални киритиш
Якуний капитал‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда; 2010 й., 21-сон, 168-модда; 2011 й., 10-11-сон, 112-модда; 50-сон, 534-модда; 2012 й., 38-сон, 439-модда; 2013 й., 15-сон, 209-модда, 44-сон, 583-модда; 2014 й., 21-сон, 248-модда; 2015 й., 2-сон, 23-модда; 30-сон, 405-модда, 37-сон, 495-модда; 2016 й., 16-сон, 163-модда; 2017 й., 37-сон, 1025-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 10/18/2014-13/1606-сон, 15.09.2018 й., 10/18/2014-14/1881-сон; 13.03.2019 й., 10/19/2014-15/2763-сон, 30.07.2019 й., 10/19/2014-16/3490-сон, 31.10.2019 й., 10/19/2014-17/3982-сон)