Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.08.2009 йилдаги 248-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.08.2009 йилдаги 248-сон
Date of entry into force
24.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 ЙИЛДА САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш механизмини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарорига мувофиқ ҳамда рақобатбардош экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, тармоқ ичидаги ва тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан кичик бизнес субъектлари билан республиканинг йирик корхоналари ўртасидаги кооперацияни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарори билан маъқулланган 2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарори маъқуллансин, унда қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллийлаштириш дастурига 2а-иловага бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 1-иловага* мувофиқ янги лойиҳаларини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллийлаштириш дастурига 3а-иловага маҳсулотларнинг тайёр турларини, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2-иловага* мувофиқ янги лойиҳаларини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллийлаштириш дастуридан корхоналар тугатилганлиги, маҳаллийлаштиришнинг прогноз даражаси таъминланмаганлиги, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг нархи ва сифати бўйича рақобатбардошли эмаслиги муносабати билан 3-иловага* мувофиқ лойиҳаларни чиқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар божхона тўловлари бўйича — ушбу қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб, солиқлар бўйича эса — 2009 йил 1 сентябрдан бошлаб қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги янги лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларни ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмларини бажариш жадвалларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 24 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
248-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 35-сон, 384-модда)