Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 26.02.2002 йилдаги ПФ-3038-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 26.02.2002 йилдаги ПФ-3038-сон
Date of entry into force
26.02.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 08.02.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимидаги иқтисодий ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база яратилган. Уй-жой мулкдорларининг ширкатларини шакллантириш жараёни фаол давом этмоқда. Уй-жой мулкдорларининг салкам 1400 та ширкатлари ташкил этилган бўлиб, кўп хонадонли жами уй-жой биноларининг 88 фоизи бошқариш учун уларга топширилган. Кўрсатилаётган коммунал хизматларга ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун коллектив масъулияти тизими яхшиланди. 1991 йилга қадар барпо этилган кўп хонадонли уй-жой биноларини капитал таъмирдан чиқариш дастурлари тасдиқланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятида қатор жиддий камчиликлар ва ҳал этилмаган муаммолар мавжуд. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини зарур моддий-техника базаси, шу жумладан улар учун мўлжалланган хоналар, моддий ресурслар, асбоб-анжомлар билан таъминлашда уларга амалий кўмак ва ёрдам кўрсатиш, уйлар атрофидаги ер участкаларини қонун йўли билан бириктириб қўйиш, шунингдек зарур айланма маблағлар ажратиб бериш борасидаги ишларни ташкил этишга эътибор берилмаяпти. Оқибатда кўпгина уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уй-жойларни жорий ҳамда капитал таъмирдан чиқариш, ободонлаштириш ишларини ўз вақтида ўтказиш учун етарлича маблағга эга эмаслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур бўлган ташкилий тадбирларни ўтказмасдан, 1991 йилга қадар барпо этилган уй-жой биноларини аввал капитал таъмирдан чиқармасдан туриб уй-жой мулкдорларининг ширкатларини ташкил этиш ҳоллари мавжуд. Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида уйларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини ва уй-жой биноларининг умумфойдаланадиган жойларини капитал таъмирдан чиқариш ишлари жадвалдан анча орқада қолган ҳолда олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги Қонуни бажарилишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти учун қулай шароит яратиш, уй-жой фондини сақлашда ва ундан тегишлича фойдаланишни таъминлашда, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида ўтказишда, уй-жойлар атрофидаги ҳудудни ободонлаштиришни яхшилашда мазкур ширкатларнинг ролини ошириш, шунингдек уларнинг моддий-техникавий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан ижарага топширилган мулкдан тушадиган даромадларидан 2007 йилга қадар бўлган даврда барча турдаги солиқлар ва бюджетга йиғимлар тўлашдан озод қилинсин, бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда ўз айланма маблағларини тўлдиришга, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, уй-жой биноларини ҳамда уйларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштиришга йўналтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, кўп хонадонли уй-жой биноларида яшовчи аҳолидан коммунал хизматлар ҳақини йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар мазкур хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар томонидан уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар коммунал хизматлар учун жорий тўловлар бўйича хомчўт қилинган тушумлар бажарилгани тақдирда уй-жой мулкдорларининг ширкатларига қуйидаги тартибда ажратмалар бериши белгилаб қўйилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100 фоиз бажарилган тақдирда — тушган тўловлар суммасининг 15 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75 фоиздан ортиқ бажарилган тақдирда — тушган тўловлар суммасининг 7 фоизи миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари мазкур маблағлардан аниқ мақсадни қатъиян кўзлаган ҳолда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ходимларини рағбатлантириш, уй-жой-коммунал хизматлари учун тўловлар бўйича мавжуд қарзларни тўлаш, шу жумладан хизматлар учун ҳисоб-китоблар бўйича кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек уй-жой мулкдорларининг ширкатига бириктирилган уй-жой биноларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги ишларни амалга оширишда фойдалансинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, 2002—2006 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, шунингдек ер участкаларини фуқароларнинг умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига сотишдан тушадиган маблағлар (ер участкаларини сотиш тушумининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ўтказиладиган 3 фоиз миқдордаги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий қайта қуриш жамғармасини шакллантириш учун 2 фоиз миқдордаги, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган 5,5 фоиз миқдордаги ҳамда якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкаларини умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига кимошди савдоси орқали сотишдан тушадиган маблағнинг 50 фоизи миқдорида Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари) 1991 йилгача қадар барпо этилган уй-жойларни реконструкция қилиш, уларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини капитал таъмирдан чиқариш, турар-жой биноларининг умумфойдаланадиган жойларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун уй-жой мулкдорларининг ширкатларига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 февралдаги ПФ-3718-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 32-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармонга мувофиқ амалдаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 26 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3038-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 2-сон, 42-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 32-модда; 2007 й., 1-2-сон, 4-модда; 11-сон, 95-модда)