23.03.2009 йилдаги ПҚ-1078-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 23.03.2009 йилдаги ПҚ-1078-сон
Date of entry into force
23.03.2009
Ҳужжат 23.03.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

«ЛУКОЙЛ ОВЕРСИЗ ХОЛДИНГ ЛТД» КОМПАНИЯСИ БИЛАН МАҲСУЛОТНИ ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИБ БОРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси билан «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимнинг 2009 йил 21 январдаги 1-сон қўшимча Битимига ҳамда Қандим конлари гуруҳи участкаси, Ҳовузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимнинг 2009 йил 21 январдаги 2-сон қўшимча Битимига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий иқтисодий кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ аниқланган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестор Битим кучга кирган санадан бошлаб 5 йил мобайнида 21,8 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги минимал ишлар дастурини ҳисобга олган ҳолда 369,6 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги капитал харажатларни таъминлаш мажбуриятини олган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда белгиланганки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битим кучга кирган санадан бошлаб инвестор томонидан 5 йил мобайнида капитал харажатларни белгиланган ҳажмларда таъминлаш мажбуриятларини бажармаслик Битимни жиддий равишда бузиш ҳисобланади ва Битимни тўхтатиб қўйиш учун асос бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Контракт майдонини разведка қилишга доир минимал ишлар дастурини бажармаслик Контракт майдонини разведка қилишга оид Битимни жиддий равишда бузиш ҳисобланади ва Битимни тўхтатишга асос бўлади, молиялаштирилмай қолган миқдорда жарима тўланади, унинг суммаси эса қопланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 январдаги ПҚ–567-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қандим конлари гуруҳи участкаси, Ҳовузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 23 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1078-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 мартдаги ПҚ-1078-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лойиҳани амалга ошириш муддати

36 йил

Лойиҳа иштирокчилари

Ўзбекистон Республикаси

«Союзнефтгаз Восток Лимитед» компанияси

Инвесторнинг лойиҳа бўйича капитал сарф-харажатлари, жами

1196,0 млн АҚШ доллари

жами, шу жумладан:

2007 — 2009 йилларда

369,6 млн АҚШ доллари

хусусан:

Инвестор томонидан олиб бориладиган геология-қидирув ишларининг минимал дастури (геология-қидирув ишларигача бўлган ишлар ҳам)

21,8 млн АҚШ доллари

Углеводородлар қазиб олишнинг кутилаётган ҳажми:

табиий газ

73,3 млрд куб метр

газ конденсати

6 073 минг тонна

нефть

904 минг тонна

Ўзбекистоннинг фойда олинадиган

маҳсулотдаги улуши

55 фоиздан 80 фоизгача (лойиҳанинг даромад келтиришига қараб)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 мартдаги ПҚ–1078-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 январдаги ПҚ–567-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қандим конлари гуруҳи участкаси, Ҳовузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жануби-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 январдаги ПҚ–567-сонли Қарори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «иловага мувофиқ асосий иқтисодий кўрсаткичларга» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлмиш оператор пудратчилари (етказиб берувчилари) Битимни амалга ошириш бўйича операциялар доирасида уларнинг ҳисобварағига тушадиган, Битимни амалга ошириш мақсадида улар томонидан импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматига камайтирилган валюта тушумини мажбурий равишда сотадилар»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Қарорнинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қандим конлари гуруҳи участкаси, Ҳовузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкасига тегишли Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорининг 2-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оператор маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги бошқа битимлар бўйича операторлик вазифаларини бажариш ҳуқуқига эга, қачонки унга маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги бундай битимлар бўйича тегишли инвесторлар томонидан ва уларнинг шартларига мувофиқ шундай вазифа топширилган бўлса».
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 3-сон, 107-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)