Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2018 29.06.2009 йилдаги 181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.2009 йилдаги 181-сон
Date of entry into force
29.06.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 864-сонли «Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиқиб жорий этилган уч босқичли ягона спорт ўйинлари тизими — «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» мусобақалари ёш авлодни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг спортга қизиқишини, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини ошириш борасида беқиёс аҳамият касб этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган давр мобайнида бу мусобақалар ёшларимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди ҳамда улар учун тажриба ва маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу спорт ўйинларининг аниқ дастур асосида юртимизнинг барча ҳудудларида мунтазам ўтказиб келинаётганлиги, жойларда замон талабларига жавоб берадиган, янгича қиёфадаги муҳташам спорт масканлари, стадионлар, сузиш ҳавзаларининг барпо этилиши қишлоқ ва шаҳарларнинг янада обод бўлишида алоҳида аҳамият касб этаётганлигини қайд этиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кучайтириш, ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг «Умид ниҳоллари», академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг «Баркамол авлод» ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада» республика спорт мусобақаларининг финал босқичини даврий равишда ўтказиш тизими шаклланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан шакллантирилган «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» республика спорт мусобақаларининг финал босқичларини ўтказиш режаси 1-иловага, ушбу мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмиталар таркиблари 2 — 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташкилий қўмиталарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу дастурларда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига спорт ва жисмоний тарбия тадбирларига ажратиладиган маблағлар доирасида, шунингдек, ҳомийларнинг маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларни жалб этган ҳолда ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда жойлашган инфратузилма объектларини талаб даражасида тайёрлаш ва замонавий асосда жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мусобақалари давомида ҳар қайси иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтириш, буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ўтадиган ҳамда қатнашчилар яшайдиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт мусобақалари иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва мусобақалар даврида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, спортчиларнинг дам олиш, овқатланиш жойларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Ташкилий қўмиталар буюртмасига биноан спорт мусобақалари иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларини имтиёзли тарифлар асосида чипталар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 29 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июндаги 181-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўқувчи ва талаба ёшларнинг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг ҳудудларда республика финал босқичларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖАСИ

Йиллар‎ «Умид ниҳоллари»‎ «Баркамол авлод»‎ «Универсиада»‎
2012‎ Навоий вилояти‎
2013‎ Бухоро вилояти‎
2014‎ Наманган вилояти‎
2015‎ Хоразм вилояти‎
2016‎ Фарғона вилояти‎
2017‎ Жиззах вилояти‎
2018‎ Тошкент вилояти‎
2019‎ Самарқанд вилояти‎
2020‎ Қашқадарё вилояти‎
2021‎ Қорақалпоғистон Республикаси
2022‎ Тошкент шаҳри‎
2023‎ Сирдарё вилояти‎
2024‎ Сурхондарё вилояти‎
2025‎ Андижон вилояти‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июндаги 181-сон қарорига
2-ИЛОВА

Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

Шерматов Ш.Х.

халқ таълими вазири, ҳамраис

Куранбаев К.К.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашираиси

Касимов О.О.

жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ахматджанов У.М.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

Рафиков Қ.М.

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Эргашев Р.М.

ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозимига кўра

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Нуритдинов Х.Б.

Ўзбекистон миллий телерадио компанияси раисининг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Б.Қ.

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ниязов Р.С.

«Ватанпарвар» ташкилоти раиси

Назарбеков О.А.

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Кўчимов А.К.

Миллий ахборот агентлиги бош директори

Хусанов У.А.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Сагдуллаев Ф.Ф.

«Ўзбекистонтемирйўллари» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Иномова С.Т.

«Соғломавлодучун» халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси

Лавозимига кўра

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори

Жавлонов Ш.С.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Бакиев З.А.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

Баязитов К.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Тоиров Т.А.

Халқ таълими вазирлиги «Ёшлик» кўнгилли спорт жамияти марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июндаги 181-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Маджидов И.У.

олий ва ўрта махсус таълим вазири, ҳамраис

Холмухамедов М.М.

олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосари

Куранбаев К.К.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Касимов О.О.

жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ахматджанов У.М.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси

Рафиков Қ.М.

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Эргашев Р.М.

ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозимига кўра

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Нуритдинов Х.Б.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Юсупалиев Б.Қ.

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Ниязов Р.С.

«Ватанпарвар» ташкилоти раиси

Назарбеков О.А.

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Кўчимов А.К.

Миллий ахборот агентлиги бош директори

Хусанов У.А.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Сагдуллаев Ф.Ф.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Иномова С.Т.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси

Лавозимига кўра

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори

Бакиев З.А.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

Баязитов К.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Қодиров Э.И.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси» раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июндаги 181-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Универсиада» спорт мусобақаларининг республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

И.У. Маджидов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ҳамраис

К.К. Қуронбоев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

О.О. Қосимов

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

У.М. Ахматджанов

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси

Қ.М. Рафиқов

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Р.М. Эргашев

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Х.Б. Нуритдинов

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

Б.Қ. Юсупалиев

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Р.С. Ниязов

«Ватанпарвар» ташкилоти раиси

О.А. Назарбеков

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

У.А. Ҳусанов

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари в.б.

Ф.Ф. Сагдуллаев

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Лавозими бўйича

Олий таълим муассасалари ректорлар кенгашининг раиси

З.А. Бакиев

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул ходими

К.Ф. Баязитов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Жисмоний тарбия ва спорт шуъбаси мудири

Э.И. Қодиров

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси» раисининг биринчи ўринбосари, масъул котиб

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Универсиада» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказиладиган минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари мусобақа Ташкилий қўмитасининг ҳамраиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Ташкилий қўмита таркибига киритилади.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 315-модда; 2014 й., 19-сон, 215-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда, 37-сон, 1002-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)