Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 01.07.2009 йилдаги ПҚ-1144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 01.07.2009 йилдаги ПҚ-1144-сон
Date of entry into force
01.07.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009—2013 ЙИЛЛАРДА АҲОЛИНИНГ РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, СОҒЛОМ БОЛА ТУҒИЛИШИ, ЖИСМОНИЙ ВА МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАРНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жисмоний ва маънавий баркамол ёш авлодни вояга етказиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–1096-сон қарорини бажариш юзасидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2009 — 2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин. У қуйидагиларга йўналтирилгандир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Илова рус тилидаги матнда берилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштириш, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғруққа ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари ҳамда оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатувчи соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ўртасида соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш, ёшларда соғлом ва аҳил оила қуришга, соғлом турмуш тарзини олиб боришга интилишни шакллантириш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар ва ўсмирларни жисмоний жиҳатдан бекаму кўст ҳамда уйғун камол топтириш, жисмонан бақувват ва маънан баркамол ёш авлодни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ҳукумат комиссияси зиммасига Дастур бажарилиши мониторинги ва уни ташкил қилиш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, туман ва шаҳарларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари бошчилигидаги тегишли ҳудудий комиссиялар тузилсин, уларнинг зиммасига Дастурда кўзда тутилган тадбирлар республика минтақаларида тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳукумат комиссияси (Ш.М. Мирзиёев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда манфаатдор республика давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш бўйича ҳудудий ҳамда тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурдаги тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши бўйича республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари даражасидаги ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил қилсин, Дастурга киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир чорак якунлари бўйича тасдиқланган тадбирлар Дастурининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда, айниқса республиканинг олис туманларида, фертил ёшдаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш сифатини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда, хусусан туғилиш, оналар ва чақалоқлар ўлими юқори даражада бўлган туманларда акушер-гинекологлар, неонатологлар, педиатрлар, болалар гинекологлари билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилсин ва Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқиши учун тегишли таклифларни киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг репродуктив саломатлиги мустаҳкамланишини, оналар ва болалар саломатлиги муҳофаза қилинишини таъминлаш борасидаги иш натижаларига кўра ҳар йили ҳудудий соғлиқни сақлаш органларининг раҳбарлари ва бош мутахассисларини аттестациядан ўтказиб турсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бир ой муддатда аҳоли орасида, айниқса хотин-қизлар ва никоҳдан ўтувчи ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом болалар туғиш ва тарбиялаш масалалари юзасидан тизимли асосда тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қўшма тадбирини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари тасдиқланган тадбирлар Дастурининг мақсад ва вазифалари кенг кўламда тушунтириб борилишини, унинг амалга оширилиши, тадбирлар Дастурида назарда тутилган туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлиги муҳофаза қилинишини, жисмонан соғлом ҳамда маънан баркамол ёш авлоднинг туғилиши ва тарбияланишини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишига тегишли республика бошқарув органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг аниқ ҳиссаси мунтазам ёритиб борилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 1 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1144-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 311-модда)