Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАДАЛЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 июнь,
171-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги 171-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Халқаро ташкилотларга бадаллар тўловчи вазирликлар ва идоралар келгуси молия йилида бадалларни тўлаш юзасидан буюртманомаларни аъзолик ҳақидаги ҳужжатлар нусхаларини, келгусида халқаро ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги асословчи материалларни илова қилган ҳолда, аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдаларни, тўловлар бўйича қарзни ва бошланадиган молия йилидаги тўловлар суммасини кўрсатиб, 1 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва Молия вазирлигига киритадилар».
2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 15 сентябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари тўловлари бўйича таклифлар юзасидан ахборотни тўловлар суммаси бўйича асослашлар билан, ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлигини, аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдани, мавжуд қарздорликнинг оқибатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.
Бошланган молиявий йилда бадал тўланиши зарур бўлган халқаро ташкилотлар рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бадаллар тўлаш асослари, уларни тўлаш манбалари, тўловлар суммаси, тўлаш муддатлари, бадал тўловчи вазирликлар ва идоралар кўрсатилган, шунингдек, бюджет ажратмалари ёки ўз манбалари суммаси Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳамда хорижий валютага конвертация қилиш эҳтиёжи аниқланган ҳолда тузилади».
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилида тўлов валютасида ва АҚШ долларидаги эквивалентда бадал тўлаш ҳажми ва маблағ билан таъминлаш манбалари юзасидан умумлаштирилган Рўйхат тузади».
4. 9-банддаги «20 августгача» сўзлари «1 октябргача» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 296-модда)