Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2025 05.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1963
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи, 05.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1963
Date of entry into force
02.09.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2025
Ҳужжат 02.09.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 12 мартдаги 86-сонли ««Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1963-4, 25.03.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 469-сонли қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 2009 йил 2 сентябрдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 1996 йил 26 апрелдаги 106-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида олий ўқув юртлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги вақтинчалик низом (1996 йил 2 май, рўйхат рақами 242) мазкур буйруқ кучга киргандан сўнг ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2009 йил 22 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ва Олий таълимнинг Давлат таълим стандартига мувофиқ олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув жараёни жадвалига мувофиқ ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Якуний давлат аттестацияси олий таълим муассасасидаги ҳар бир таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Якуний давлат аттестацияси комиссияларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирувчининг билим, малака ва кўникма даражасининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ келишини комплекс баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний давлат аттестацияси натижалари бўйича битирувчиларга бакалавр (магистр) академик даражасини бериш масаласини ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия фаолияти натижаларини таҳлил қилиш ва улар асосида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари ўз фаолиятларини мазкур Низом ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа ҳужжатларга таянган ҳолда олиб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Якуний давлат аттестацияси синовлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Якуний давлат аттестацияси қуйидаги кўринишдаги бир ёки бир неча аттестация синовларидан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим фан бўйича якуний аттестация синови;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича фанлараро якуний аттестация синови;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Айрим фан бўйича якуний давлат аттестацияси синови мазкур фаннинг мувофиқ давлат таълим стандартида белгиланган зарурий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурида назарда тутилган материалларни талаба томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича фанлараро якуний аттестация синови айрим фанлар мазмунига қўйиладиган талаблар билан бир қаторда, талаба тайёргарлигининг мазкур йўналиш (мутахассислик) бўйича давлат таълим стандартида битирувчига нисбатан назарда тутилган умумий талабларга ҳам жавоб бера олиш даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Якуний давлат аттестациясига албатта битирув малакавий ишнинг (магистрлик диссертацияси) ҳимояси киритилади. Айрим йўналишлар учун бу тартибга истисно киритиш фақат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси синовлари ўқув жараёни жадвалида кўрсатилган муддатларда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Таянч олий таълим муассасалари томонидан, турдош йўналишлар бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда, якуний давлат аттестацияси синовларининг дастурлари ва битирув малакавий ишни (магистрлик диссертациясини) баҳолаш тартиблари ишлаб чиқилади ва таянч олий таълим муассасаси Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда тегишли олий таълим муассасаларига белгиланган тартибда етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якуний давлат аттестация комиссиялари таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари раислигига номзодлар олий таълим муассасалари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари олий таълим муассасасининг идоравий мансублигидан қатъий назар, ушбу таълим муассасасида ишламаётган олимлар, ишлаб чиқаришнинг етакчи мутахассисларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бир йил (календарь йил) муддатга тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир киши кетма-кет бир олий таълим муассасасида тегишли йўналиш (мутахассислик) бўйича икки мартадан ортиқ якуний давлат аттестацияси комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Олий таълим муассасасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган раислар раҳбарлигида таълим муассасаси ректори буйруғи билан айрим фанлар бўйича якуний аттестация синовлари, таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича фанлараро якуний аттестация синовлари ва битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимоясини ўтказиш бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркиби шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркиби мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасасининг илмий-педагогик кадрлари (аттестация комиссияси умумий таркибининг 50 фоизигача), шунингдек мазкур соҳа кадрларининг истеъмолчилари бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг юқори малакали мутахассислари, турдош олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги тегишли соҳа олимларидан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Якуний давлат аттестация комиссиялари таркиби камида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва мутахассислардан шакллантирилади. Якуний давлат аттестациясида васийлик кенгаши, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Якуний аттестация синовлари бўйича якуний давлат аттестацияси комиссияларининг таркиби олий таълим муассасаси ректори томонидан битирув семестри бошланишидан бир ой олдин тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурият бўлганда аттестация синовларининг бири бўйича бир нечта якуний давлат аттестация комиссиялари тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг давлат аттестациясидан ўтмаган йўналиш ва мутахассисликлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси Давлат тест маркази вакиллари иштирокида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланишидан олдин якуний давлат аттестация комиссияси раислари билан олий таълим муассасаси ректори шахсан якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси, комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари, битирувчиларга қўйилаётган талаблар, тартиб-интизом тўғрисида семинар-кенгаш ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Якуний давлат аттестацияси синовлари ёзма ёки оғзаки усулда ташкил этилади ва ушбу тартиб олий таълим муассасаси Илмий кенгаши қарори асосида таълим муассасаси ректори томонидан белгиланади ҳамда якуний давлат аттестацияси бошланишидан олти ой илгари талабалар эътиборига етказилади. Талабалар дастурлар билан таъминланадилар, уларга тайёргарлик кўриш ва маслаҳатлар бериш учун зарур шароитлар яратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича фанлараро якуний аттестация синовларига ва битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимоясига тегишли таълим дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган талабалар қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчилари тегишли таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний давлат аттестациясидан ўтишлари мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Якуний давлат аттестацияси синовлари ва битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси якуний давлат аттестация комиссияларининг очиқ мажлисларида, аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестациясига киритилган барча турдаги аттестация синовлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади ҳамда якуний давлат аттестацияси комиссиясининг мажлис баёни белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Якуний давлат аттестация комиссияси битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси синовлари натижалари асосида уларга таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича бакалавр (магистр) даражаси бериш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестация комиссияларининг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, мажлисда иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Олий таълим муассасаси битирувчиси якуний давлат аттестацияси таркибига киритилган аттестация синовларининг барча турларидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга мувофиқ даража ва олий маълумот тўғрисидаги диплом берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўқув дастурларини ўзлаштиришда катта ютуқларга эришган ва ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 3/4 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган, (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 71 баллдан кам бўлмаган), шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовларининг ҳар бири бўйича камида 86 балл ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган бакалавриат битирувчисига «имтиёзли» диплом берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Якуний давлат аттестацияси синовларидан (ёки аттестация синовлари турларидан бири бўйича) ўтолмаган талаба уч йил ичида якуний давлат аттестациясига (ўтолмаган аттестация синовларининг ҳар бир тури бўйича бир марта) қайтадан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматда бўлиш ва 3 ёшга тўлмаган бола парвариши бўйича таътил, кўрсатилган 3 йиллик муддатга кирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний давлат аттестацияси синовидан иккинчи марта ҳам ўта олмаган талабалар масаласи уларнинг аризасига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Якуний давлат аттестацияси синовларидан (ёки аттестация синовлари турларидан бири бўйича) қайта ўта олмаган талабага академик маълумотнома берилади ва у ўрнатилган тартибда, тўлов-контракт асосида тегишли курсга ўқиш учун қайта тикланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Айрим фан (ёки фанлараро синовлар) бўйича якуний давлат аттестацияси синовидаги қониқарсиз кўрсаткич (55 баллдан кам) талабани бошқа фанлар (ёки фанлараро синовлар) бўйича аттестация синовларидан ўтиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Узрли сабаб билан якуний давлат аттестацияси синовларига келмаган талабалар ректорнинг буйруғи билан якуний давлат аттестация комиссиясининг иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси синовларига киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Якуний давлат аттестацияси синовларида олган баҳосига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун ректор буйруғи билан апелляция комиссияси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Якуний давлат аттестацияси жараёнида қўйилган баҳодан норози бўлган битирувчилар якуний давлат аттестацияси баҳолари эълон қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Апелляция комиссияси ўз хулосасини битирувчига бир кун муддат ичида маълум қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Якуний давлат аттестацияси комиссиясининг иши бўйича йиллик ҳисобот олий таълим муассасаси Илмий кенгашида кўриб чиқилади. Мазкур Илмий кенгашга якуний давлат аттестацияси комиссиялари раислари таклиф қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Якуний давлат аттестацияси комиссиясининг ҳисоботи якуний аттестация синовлари тугаганидан сўнг бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик, идораларга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Мазкур Низомда белгиланган қоидалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Давлат солиқ қўмитаси, Бадиий академия, Навоий кон-металлургия комбинати, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК раиси А. РАМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бадиий академия раиси Т. ҚЎЗИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий кон-металлургия комбинати Бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 21 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ