Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023 27.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 27.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1948
Date of entry into force
07.05.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023
Ҳужжат 26.08.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор (2001 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 1080 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 21-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2003 йил 29 сентябрь, рўйхат рақами 1080-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 17-18-сон);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2007 йил 8 январь, рўйхат рақами 1080-2 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 17-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2007 йил 7 август, рўйхат рақами 1080-3 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 31-32-сон, 337-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор (2008 йил 31 май, рўйхат рақами 1080-4 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 22-23-сон, 216-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 16 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7/2-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎРИҚНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 йил, 2-сонга илова), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) ва «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 йил, 20-сон, 230-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 15-16-сон, 130-модда) қарорига мувофиқ, банклар томонидан миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақларини очиш, уларни қайта расмийлаштириш ҳамда ёпиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ҳисобварағи — банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олиши натижасида банк ва мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатларни амалга ошириш воситаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғарма депозит ҳисобварағи — бу мижозларнинг даврий бадаллари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган ёхуд шартнома бекор қилиниши натижасида қайтариладиган маблағлар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли депозит ҳисобварағи — шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган мижозларнинг маблағлари ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ссуда ҳисобварағи — белгиланган тартибда мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи — мижозларнинг биринчи талаби биланоқ бериладиган ёки ундаги ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритиладиган ҳисобварақ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мижозлар банкларда қуйидаги турдаги банк ҳисобварақларини очишлари мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жамғарма депозит ҳисобварақлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) муддатли депозит ҳисобварақлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ссуда ҳисобварақлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) бошқа депозит ҳисобварақлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек, жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улгуржи савдо корхоналари — ягона солиқ тўлови тўловчилари (улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар)даги тижорат банклари ва (ёки) уларнинг филиалларида очадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бюджетдан маблағ олувчи муассасаларга Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларни кирим қилиш ва бу маблағлардан фойдаланиш учун бюджет ҳисобварақлари, шунингдек ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини олиб бориш учун талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлашган маблағлар ҳисобидан капитал қурилишни молиялаштириш учун ягона буюртмачига ҳар бир қурилиш объекти бўйича алоҳида иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлар очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Юридик шахслар ўз асосий ҳисобварағини очгандан кейин улар ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органини хабардор қилган ҳолда бошқа банкларда миллий ва чет эл валютасидаги иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) тузилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) бўйича юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисобварағи шартномасида банк мижознинг ҳисобварағига келиб тушаётган маблағларни ҳисобвараққа кирим қилиш ва уни киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банк ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган комиссиялар ҳамда бошқа шартлар белгилаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисобварағи шартномасида мижозларнинг банк ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиб қўйганлик учун (кредит айланмаси учун) воситачилик ҳақи ундириш борасида шарт белгиланиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар икки иш куни мобайнида, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга ҳисобварақлар очишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобварақлар очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахслар томонидан шахсан тақдим қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар томонидан ушбу Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозлар ҳисобварақ очиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларига банкларда ҳисобварақлар очиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари, қишлоқ жойларда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 баробари миқдорида ҳақ олинади.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Хўжалик юритувчи субъектларга ҳисобварақлар очилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай, ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисида маълумот дастурий равишда шакллантирилиб, Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига узатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақ очиш учун асос бўлган ҳужжатлари, банк ҳисобварағи шартномаси, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар, таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нусхаси ҳамда бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар, шунингдек мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат)нинг нусхаси мижознинг юридик йиғмажилдида сақланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Банкларда мазкур Йўриқноманинг 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, бош банкнинг бош бухгалтери имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Шунингдек, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби компьютерда дастурий тарзда юритилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Миллий валютада талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни хориждан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган ҳамда нотариал тасдиқланган икки дона варақча.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
(12-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) статистика органлари томонидан берилган Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган хамда нотариал тасдиқланган икки дона варақча.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан — таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек, юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун ваколатхона ва филиаллар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик шахснинг илтимосномаси (илтимосномада юридик шахснинг «Солиқ тўловчининг идентификация рақами» ва «Хос рақами» кўрсатилган бўлиши шарт);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган ҳамда нотариал тасдиқланган икки дона варақча.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган) ҳужжат. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «г» ва «д» кичик бандлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга оширмоқчи бўлган хўжалик юритувчи субъектларга устав капиталини шакллантириш учун давлат рўйхатидан ўтгунларига қадар таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) дастлабки бадалларини киритиш учун миллий ва/ёки чет эл валютасида вақтинчалик (маблағ йиғиш учун) 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи очилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик ҳисобварақ очиш учун белгиланган тартибда банкка таъсисчилар (иштирокчилар) номидан ихтиёрий шаклда ҳисобварақ очиш тўғрисида уларнинг ишончли вакили томонидан ариза тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин ушбу хўжалик юритувчи субъектга мазкур Йўриқномага мувофиқ асосий ҳисобварақ очилади ҳамда вақтинчалик ҳисобварақдаги маблағлар ушбу ҳисобвараққа ўтказилади ва вақтинчалик ҳисобварақ ёпилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Норезидент юридик шахслар (иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган ҳамда нотариал тасдиқланган икки дона варақча.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) норезидент юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим қилинади ва банк томонидан ушбу ҳужжатлардан нусха олинади. Ҳисобварақ очиш учун ариза жисмоний шахслар томонидан шахсан тақдим этилиши лозим, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкда жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун мазкур Йўриқноманинг иловаларида келтирилган тегишли шаклдаги ариза тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун мазкур Йўриқноманинг иловаларида келтирилган тегишли шаклдаги ариза ва қўшимча равишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат шахсан тақдим қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахсларга банкнинг омонат кассаларида шахсий ҳисобварақлар очиш омонат кассаси назоратчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 97-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бошқа банкларда иккиламчи талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ҳисобварақларини очишда ҳам асосий ҳисобварақ очиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
(19-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий ҳисобварақ очилган банкда қўшимча равишда миллий валютада иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилишига йўл қўйилмайди, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган мақсадли тадбирлар учун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари асосида очиладиган иккиламчи депозит ҳисобварақлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мижозлар томонидан чет эл валюталарида ҳисобварақлар очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан ушбу Йўриқноманинг 12-бандида келтирилган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар, жумладан бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ушбу Йўриқноманинг 13-бандида келтирилган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) норезидентлар (жисмоний шахслар бундан мустасно) томонидан ушбу Йўриқноманинг 16-бандида келтирилган ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан ушбу Йўриқноманинг 17-бандида келтирилган ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, жисмоний шахслар томонидан қўшимча равишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат шахсан тақдим қилинади ва банк томонидан ушбу ҳужжатлардан нусха олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мижозларга битта банкда маълум бир чет эл валютасида фақат битта талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ очилишига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Кредит шартномаси асосида ҳисобварақларни очиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан банк раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахс томонидан бериладиган кредитнинг муддати, миқдори ва фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолда, мижоз учун ссуда ҳисобварағи очиш тўғрисида бухгалтерияга берилган фармойишга асосан шу иш кунидан кечиктирмасдан мижозга ссуда ҳисобварағи очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Вакиллик ҳисобварақларини очиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Банклар учун қуйидаги вакиллик ҳисобварақлари очилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги миллий ва чет эл валютасидаги вакиллик ҳисобварақлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) резидент банклардаги вакиллик ҳисобварақлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Резидент тижорат банклар миллий ва чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказида очадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Янги ташкил этилаётган банк таъсисчилари банк рўйхатга олингунга қадар таъсис бадалларини йиғиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ёки бошқа тижорат банкида вақтинчалик 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик ҳисобварақни очиш учун ваколатли шахс таъсисчилар номидан ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олиниб, банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия берилгандан кейин мазкур Йўриқноманинг 26 ва 28-бандларига мувофиқ вакиллик ҳисобварағи очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вакиллик ҳисобварағи очилаётганда, вакиллик муносабатлари тўғрисида шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тижорат банки миллий валютада вакиллик ҳисобварағи очиш учун қуйидагиларни тақдим қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) банк операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензиянинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) статистика органлари томонидан берилган Корхона ва ташкилотнинг ягона давлат рўйхатига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Резидент банкларга чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақлари чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияси бўлган ҳолдагина бошқа резидент ваколатли банкларда очилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-4, 22.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 38-сон, 337-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Норезидент банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида вакиллик ҳисобварақларини очиш учун қуйидагилар тақдим қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) норезидент банкнинг тўлиқ номи ва уни рўйхатдан ўтказган давлатдаги юридик манзили кўрсатилган ҳолда ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза (2-илова);
(31-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) имзолар ва муҳр изи қўйилган варақча ҳамда мазкур давлатнинг Марказий (Миллий) банки томонидан берилган лицензиянинг легаллаштирилган нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) норезидент банк томонидан ва у рўйхатга олинган давлатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар қўлланилиши тўғрисидаги ахборот.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса пул чекларини расмийлаштирувчи назоратчида туради. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг имзолари намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча нотариал тасдиқланади. Уларнинг ваколатхона ва филиалларининг имзолари намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалари ҳам нотариал тасдиқланади, тасдиқни талаб қилмайдиган давлат муассасалари ва норезидент банкларнинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкларда мижозларнинг бир нечта ҳисобварақларига хизмат кўрсатиладиган бўлса, улардан қўшимча равишда имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалари юқорида кўрсатилган тартибда талаб қилиниши мумкин. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари бирламчи ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча уларнинг юқори турувчи касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан тасдиқланиши мумкин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, юридик шахс раҳбари имзолар намуналари варақчасига киритиладиган имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга — раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига — бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. Имзолар намунаси ва асосий муҳр изи қўйилган варақча нотариал тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжалиги раҳбари ва якка тартибдаги тадбиркорлар муҳри бўлмаган ҳолларда, ўзларининг нотариал тасдиқланган имзолари намуналарини тақдим қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўловга тақдим этиладиган чекларнинг рақамларини текшириш мақсадида банк мижозларга берган пул чеклари рақамларини масъул ижрочи ва назоратчилардаги мижозларнинг имзолари ҳамда муҳр излари намунаси кўрсатилган варақчада қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мижозлар имзоларни бевосита ўз қўллари билан қўйишлари шарт (факсимиле имзо муҳри қўйилишига йўл қўйилмайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи имзо ҳуқуқи иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган бош бухгалтер ёки бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Раҳбар шахсларга вақтинча биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек, раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бирортаси вақтинча ўзгарганда, вақтинча ваколат берилган шахснинг имзо намунаси қўйилиб, амал қилиш муддати кўрсатилган қўшимча варақча тақдим қилинади. Ушбу вақтинчалик варақча раҳбар томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага юридик шахсларга берилган асосий муҳр ёки юридик шахс филиалининг ёхуд ваколатхонасининг муҳр изининг намунаси қўйилиши шарт. Махсус мақсадлар учун, масалан, «Пакетлар учун», «Рухсатномалар учун», «Девонхона» ва шу кабиларга мўлжалланган муҳрлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳр алмаштирилганда ёки йўқолиб қолганда, мижоз томонидан биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқи берилган шахслар томонидан раҳбари ва бош бухгалтери (агар мижоз якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бўлса — якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи) томонидан имзоланган илтимоснома асосида банк филиали раҳбари томонидан муҳр тайёрлатиш учун зарур бўлган муҳлат берилади. Ушбу муҳлат бир календарь ойидан ошиши мумкин эмас. Бир вақтнинг ўзида у муҳр бўлмаган вақтда ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини белгилайди, вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар муҳр изисиз топширилишига рухсат беради. Бундай ҳолларда банк раҳбари ёки бош бухгалтери имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага тегишли қайдларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатадиган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг юридик манзили – уларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган манзил ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахснинг манзили — унинг шахсини тасдиқловчи ёки унга тенглаштирилган ҳужжатда қайд этилган рўйхатга олинган манзили ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобварақ эгаси ўз манзилининг ўзгарганлиги тўғрисида ўзининг ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка беш иш куни давомида ёзма хабар бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Юридик шахснинг муҳри ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан бирортаси алмаштирилганда ёки қўшилганда, ҳисобварақ эгаси нотариал тасдиқланган янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчани тақдим қилади. Бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар юридик шахснинг юридик йиғмажилдига тикилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Мижознинг юридик йиғмажилдида ўзгаришларни расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Қайта ташкил этилиши натижасида янги ташкил этилган юридик шахсларга ҳисобварақлар ушбу Йўриқномада кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши асосида очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсис ҳужжатларида (таъсис шартномасида, уставда) кўрсатилган маълумотлар (таъсисчилар, акциядорлар, иштирокчилар ёки бошқа маълумотлар) ўзгарган тақдирда, мижоз таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхасини банкка тақдим қилади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Юридик шахсга нисбатан санация эълон қилинганда, унинг ҳисобварақлари бўйича юзага келадиган муносабатлар «Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1636, 2006 йил 3 ноябрь) асосида тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Юридик шахс тугатилаётганда, унинг барча банк ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади. Бундай ҳолда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка тугатиш комиссиясининг амал қилиш муддати кўрсатилган корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори ҳамда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари намуналари қўйилган варақча нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим қилинади. Шундан сўнг, мижознинг асосий ҳисобварағига уни тугатишга доир ягона ҳисобварақ мақоми берилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиши учун у давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ҳамда бошқа тўловлар бўйича ўзининг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма маълумотномасини тақдим этиши шарт. Акс ҳолда асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш учун мижоз томонидан хизмат кўрсатувчи банкка ариза тақдим этилади ва чек дафтарчалари қайтарилади. Шундан сўнг банк мижознинг ҳисобварағидаги қолдиқни ёзма равишда тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижоз асосий ҳисобварағи ёпилаётган банкдан олинган тасдиқномани ариза билан бирга асосий ҳисобварақ очилаётган банкка тақдим этади. Ушбу аризага асосан, асосий ҳисобварақ очилаётган банк мижозга вақтинчалик 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очади ва бу тўғрисида мижоз ҳамда ҳисобварақ ёпилаётган банкка ёзма равишда хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Мижоз вақтинчалик ҳисобварақ очилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг асосий ҳисобварақ ёпилаётган банкка асосий ҳисобварақдаги мавжуд маблағлар қолдиғини асосий ҳисобварақ очилаётган банкдаги вақтинчалик очилган ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисида тўлов топшириқномаси тақдим этади. Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк мижоз юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги (агар, мавжуд бўлса) тўлов ҳужжатлари рўйхатини киритиб, ушбу ҳужжатлар асосий ҳисобварақ очаётган банкка топширилганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузади. Далолатнома банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, асосий муҳр қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатноманинг ҳар икки нусхасига мижознинг юридик йиғмажилдидаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари илова қилиниб, почта, фельдъегер алоқаси ёки курьер орқали асосий ҳисобварақ очилаётган банкка етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу далолатномага илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин мазкур далолатномага илова қилинган юридик йиғмажилддаги ҳужжатлар ва 2-сонли картотекадаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхаларини олганлигини тасдиқлаб, банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланиб, асосий муҳр қўйилади. Далолатноманинг бир нусхаси почта, фельдъегер алоқаси ёки курьер орқали асосий ҳисобварақ ёпилаётган банкка етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳужжатларни ҳисобварақ эгаси ёки учинчи шахслар орқали бериб юбориш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Далолатноманинг асосий ҳисобварақ очаётган банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва муҳр қўйилган нусхаси олингандан кейин мижоз томонидан ёпилаётган асосий ҳисобварақдаги маблағларни ушбу ҳисобварақ очилаётган банкда очилган вақтинчалик ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномаси ижро қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк бериб юборилган барча ҳужжатлардан нусха кўчириб, белгиланган тартибда ўз архивида сақлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу ҳисобварақни ёпаётган банкдан ҳужжатлар ва маблағларни олгандан кейин мижозга янги асосий ҳисобварақни очади, унга вақтинчалик ҳисобварағидаги қолдиқни ўтказади ва мазкур вақтинчалик ҳисобварақни ёпади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий ҳисобварақ ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ахборотлар базасида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда сақланади. Ушбу муддат тугагандан сўнг ўтказилган асосий ҳисобварақ тўғрисидаги маълумот архивланади ва белгиланган тартибда сақланади.
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-2, 03.11.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 45-сон, 487-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказилган асосий ҳисобварақ бўйича келиб тушган тўлов ҳисоб-китоб ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгач, қуйидаги мазмундаги хабар билан жўнатувчига қайтарилади: «Ҳисобварақ ёпилди. __________ банкнинг __________ филиалига мурожаат қилинг».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Асосий ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиш ва ҳисобварақни ёпиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Асосий ҳисобварақ бўйича операциялар фақат ҳисобварақ эгасининг фармойишига кўра ёки ҳисобварақдаги пул маблағлари суриштирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд суд ажримига кўра хатланганда, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-3, 28.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни (ҳам асосий, ҳам иккиламчи) бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақлар эгаларининг бошқа ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Банк ҳисобварағи шартномаси ҳисобварақ эгасининг аризасига ёки банкнинг талабига кўра бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг талабига кўра банк ҳисобварағи шартномаси суд орқали қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) мижознинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағлари суммаси банк қоидаларида ёки шартномада кўзда тутилган энг кам миқдордан оз бўлса, агар бундай сумма банк томонидан бу ҳақда мижозни огоҳлантирган кундан бошлаб бир ойда тикланмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу ҳисобварақ бўйича бир йил давомида операциялар амалга оширилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобварақдаги пул маблағларининг қолдиғи мижознинг тегишли ёзма аризаси олингандан кейин кечи билан етти кун ичида мижозга берилади ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисобварағи шартномасининг бекор қилиниши мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари — юридик шахслар ихтиёрий тугатилаётганда, хабардор қилиш муддатидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) уларнинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақлари, жамғариладиган депозит ҳисобварақлари ҳамда муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар — тугатувчининг уларни ёпиш ҳақидаги аризаси асосида мазкур ҳисобварақларни ёпадилар ва унинг тўлов топшириқномаси асосида улардаги мавжуд маблағлар қолдиқларини тугатилаётган юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағига ўтказадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) уларнинг хорижий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақлари, жамғариладиган депозит ҳисобварақлари ҳамда муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар — тугатувчининг уларни ёпиш ҳақидаги аризаси асосида мазкур ҳисобварақларни ёпадилар ва унинг тўлов топшириқномаси асосида мавжуд маблағлар қолдиқларини тугатилаётган юридик шахсларнинг унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ёки бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, агар уларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, ўтказадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк тугатиш жараёни тугаганидан сўнг тугатувчининг аризасига асосан бир иш куни давомида асосий ҳисобварағини ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварақнинг ёпилиши ҳақида маълумотнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Корхоналар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари — уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда (деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно), банклар уч кунлик муддат ичида бундай корхоналар ҳақида улар ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тегишли чоралар кўриш учун ахборот беришлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги тегишли қарори тақдим этилганда, банклар кейинги иш кунидан кечиктирмай хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларини ёпадилар. Бунда, корхоналарнинг ёпиладиган ҳисобварақларидаги маблағлари қолдиқлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга ўтказилади. Корхоналарнинг банкка тўлаш учун тақдим этилган кредиторлик қарзи эса алоҳида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналарнинг банк ҳисобварақлари ёпилгандан сўнг уларнинг номига келиб тушадиган маблағлар фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга ўтказилади. Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга тўпланган маблағлар банклар томонидан биринчи навбатда корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзларини тўлашга, қолган суммалар эса уларнинг кредиторлик қарзларини календарь навбатида тўлашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналарнинг ёпиладиган ҳисобварақлардаги маблағлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз 29842 — «Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари» ҳисобварағига кирим қилинади ва банкка тўлов учун тақдим этилган корхонанинг кредиторлик қарздорлиги алоҳида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссия томонидан корхона кейинги фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган ёки белгиланган тартибда тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб ушбу корхонанинг ҳисобварақлари тегишлича корхонанинг ўз тасарруфига ёки тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи ёпилаётганда, олдиндан у билан боғлиқ бўлган барча ҳисобварақлар ёпилади. Бир вақтнинг ўзида ҳисобварақни ёпиш мўлжалланаётгани тўғрисида солиқ ва божхона (чет эл валютасида ҳисобварақ очилган бўлса) органларига хабар берилади, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдидаги қарзлари тўғрисида маълумот сўралади. Солиқ ва божхона органлари томонидан банкка хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдида мажбуриятлари йўқлиги тўғрисидаги хабарнома (маълумотнома) тақдим қилингандан кейин банк (банк филиали) томонидан берилган ҳамда тўлиқ ёки қисман фойдаланилмаган чек дафтарчалари банкка (банк филиалига) қайтарилади. Шундан кейин, мижознинг фойдаланилмаган чеклар рақамлари кўрсатилган аризасига асосан ҳисобварақни ёпиш кунида қолдиқ тасдиқланган ҳолда ҳисобварақ ёпилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ёпилаётган, шунингдек, бошқа банкларга ўтказилаётган ҳисобварақлар бўйича фойдаланилмаган чекларни мижозлардан фақат бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бош бухгалтер ва унинг ўринбосари топширилган ҳар бир чекнинг имзо қўйиладиган қисмини қирқиб олиш йўли билан уларни дарҳол сўндириши зарур. Шундан кейингина чеклар унга хизмат кўрсатувчи масъул ижрочига берилади. ижрочи ҳисобварақни ёпиш учун тақдим қилинган тўлов топшириқномасини дастурий йўл билан киритиши ҳамда уни текшириш ва имзолаш учун бош бухгалтерга ёки унинг ўринбосарига тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ҳисобварақлар ёпилаётганда, банк бош бухгалтери ёки унинг ўринбосари ёпилаётган ҳисобварақдан мижозга охирги марта кўчирма берилган кундан бошлаб ушбу ҳисобвараққа киритилган барча ёзувларни ҳужжатлар бўйича синчиклаб текшириши, ссуда ва банк хизматлари учун ҳисобланган ҳамда тўланган фоизларни инобатга олган ҳолда чиқарилган охирги қолдиқнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши ва ёпилаётган ҳисобвараққа тегишли ёзувларни киритиб, имзо чекиши шарт.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-5, 16.08.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобварақ ёпилгандан сўнг банк мижозга (мижоз тугатилганда — таъсисчиларга) барча тақдим қилинган талаблардан озод бўлган пул маблағларнинг қолдиғи тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Бошқа депозит ҳисобварақларнинг барчаси мижознинг аризасига асосан исталган вақтда ёпилади. Бунда, ушбу мижозга очилган махсус ҳисобварақлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёпилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ссуда ҳисобварақлари банк раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахснинг фармойишига асосан берилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар тўлови тўлиқ амалга оширилгандан кейин ёки ссуда ҳисобварағининг кредит қолдиғи кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағига ўтказилгандан кейин ёпилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Мижоз мажбурий тугатилганда, мижознинг асосий ҳисобварағи тугатиш комиссияси номига расмийлаштирилади ва унинг тасарруфига ўтказилади. Асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка мижозни тугатиш тўғрисида қарорни, шунингдек, тугатиш муддати кўрсатилган ва тугатиш комиссиясини тузган ташкилот ёки шахс томонидан тасдиқланган раҳбар ҳамда бош бухгалтернинг имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча тақдим этилади. Мижознинг ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи бошқа банкларга тугатиш муддати кўрсатилган тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси тақдим этилади. Шундан сўнг барча иккиламчи ҳисобварақлар ёпилади ва ушбу ҳисобварақлардаги маблағлар мажбурий равишда тугатиш комиссиясига расмийлаштирилган асосий ҳисобвараққа ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Тугатиш комиссияси ўз ишини якунлаганидан кейин ўз ҳисобварағини ёпиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажарганликлари тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тугатиш ишлари тугалланганлиги тўғрисида махсус комиссия томонидан расмийлаштирилган баённома;
(55-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1948-1, 20.06.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 300-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фойдаланилмаган чеклар ва фойдаланилган чекларнинг милклари билан чек дафтарчаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Тугатиш комиссиясининг ҳисобварағида тақдим қилинган талаблардан озод бўлган пул маблағларининг кредит қолдиғи мавжуд бўлса, ушбу қолдиқ мижозларнинг таъсисчиларига ёки тугатиш комиссиясининг ва тугатилган мижознинг таъсисчилари мажлисининг қарорига асосан бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ҳисобварақ ёпилганлиги учун ҳақ олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақлари банкларни тугатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида ёпилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозларга очилган ҳисобварақларни рўйхатга олиш китоби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Мижознинг номи‎ Солиқ тўловчининг идентификация рақами‎ Ҳисобварақ очилган сана‎ Ҳисобварақ рақами‎ Ҳисобварақ ёпилган сана‎ Ҳисобварақни ёпиш учун асос
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏ ________________________банкнинг ‎‎

(банкнинг номи)

_______________________филиалига‎‎
_____________________________________________________________дан‎‎

(аризачининг номи)‎‎

А Р И З А‎‎

‎‎__________________________________________________________________

(ҳисобварақ эгасининг номи)

‎‎____________________________________номига _____________________да
‎‎

‎‎(валютанинг номи)

‎‎________________________________________________________ҳисобварақ

‎‎(талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ва бошқ,)

‎очишингизни сўрайман.‎‎
‎‎Манзил____________________________________________________________________________________________________________________________.
20___й. «___» __________________ ____________________________

(тўлдирилган сана) ‎‎

(раҳбарнинг имзоси)

‎‎ ____________________________‎‎
‎‎

(бош бухгалтернинг имзоси)‎‎

М.Ў.‎


‎‎‎
‎__________________________________________________________________

‎‎БАНКНИНГ БЕЛГИСИ

‎‎Ҳисобварақни очиш ҳужжатларини текширдим: бош бухгалтер_____________
‎‎

(имзо)‎

_________________да _______________________________________________

(валютанинг номи)‎ ‎

‎‎‎‎(талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ва бошқ.)

‎‎____________________________________ҳисобварақ очишга рухсат бераман.
‎‎‎

Бошқарувчи _______________

‎‎(имзо)

‎‎Ҳисобварақ 20__йил «___» _______________да очилди.
Ҳисобварақ рақами_________________________________________________.
Бошқа белгилар ____________________________________________________
‎‎__________________________________________________________________
__________________________________________________________________‎‎
__________________________________________________________________‎‎
__________________________________________________________________‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган
‎ВАРАҚЧА

Ҳисобварақ эгаси_________________

БАНК БЕЛГИСИ

________________________________
‎________________________________
Имзолар намуналарини қабул қилишга рухсат‎

(тўлиқ номи)‎

Бош бухгалтер
‎ёки унинг ўринбосари _____________‎
‏Манзили________________________‎
‎________________________________

(имзо)‎ ‎

Сана: 20__ йил «___» ____________.‎‎
Юқори ташкилотининг номи _______‎
‎________________________________‎



‎‎БОШҚА БЕЛГИЛАР‎

(вазирлик, идора, марказий муассаса ва бошқ.)‎

________________________________‎
‎________________________________‏
‎________________________________
‎________________________________
‎________________________________
‎________________________________

________________________________.
Ҳисобварақ бўйича операциялар бажарилаётганда маълум қилинаётган имзолар ва муҳр намуналарини шарт деб ҳисоблашингизни сўраймиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тескари томони‎‎‎‎
‎‎____________________________ ‎‎Ҳисобварақ рақами __________________‎‎________‎

‎(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)


‎‎
Лавозими‎ Фамилияси, исми, отасининг исми‎ Имзо намуналари‎

Биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқидан вақтинча фойдаланувчи мансабдор шахслар ваколат муддатлари

Биринчи имзо‎
Иккинчи имзо‎

Муҳр изи намунаси‎ ‎‎‎


‎Ваколат ва имзоларни тасдиқлаган хўжалик юритувчи субъект муҳрининг ўрни ‎‎


‎‎Хўжалик юритувчи
‎субъектнинг раҳбари_________________________

(имзо)‎

‎‎Устав (низом) асосида фаолият юритувчи раҳбарнинг ваколатлари ва имзосини тасдиқлайман ___________________________________________________________‎

‎‎(юқори ташкилот раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариуснинг тасдиқ устхати*

Берилган чек дафтарчалари

Мен, _____________________ нотариал‎‎

Сана‎

№ дан‎

№ гача‎

Сана‎

№ дан‎

№ гача‎

(номи)

‎‎идорасининг нотариуси______________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎фуқаролар__________________________

‎‎(ҳисобварақ эгаси — ташкилотнинг раҳбари ва

‎‎______________________________нинг

‎‎бош (катта) бухгалтери)

имзолари ҳақиқийлигини тасдиқлайман.
_______шаҳри Сана: 20___ йил «____» _‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ваколат ва имзолар юқори ташкилот томонидан тасдиқланмаган ташкилотларнинг ҳисобварақлари бўйича талаб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган
‎ВАРАҚЧА

(норезидентлар учун)

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(ҳисобварақ эгасининг номи)

Манзил ___________________________________________________________‎‎
_______________________банкнинг_________________________ филиалига
________________________________________________________-рақамли
ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга оширишда шарт бўлиши ҳисобланадиган бизнинг номимиздан ҳужжатларни имзолашга (шахсан/биргаликда) ваколат берилган шахсларнинг имзолар намуналарини, шунингдек, муҳр намунасини маълум қиламиз.
Фамилияси, исми, отасининг исми‎ Лавозими‎ Имзо намунаси‎ Муҳр намунаси‎ Алоҳида белгилар‎
‎‏
‎‎20__ й. «____» _____________
Ваколатли ҳисобварақ эгасининг имзоси ____‎_______
___________________________________________________________

БАНКНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Ҳисобварақ рақами _________________________________________________
‎‎Валюта _____________________________________________________
‎‎Ҳисобварақ очилган сана 20__ й. «___» _____‎_______
‎‎Имзолар намуналарини қабул қилишга рухсат бераман:
‎‎Банкнинг бош бухгалтери
ёки унинг ўринбосари ____________‎

(имзо)

‎‎Бошқа белгилар_____________________________________________________
‎‎__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
________________________банкнинг‎

(банкнинг номи )‎

_______________________филиалига‎
(аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми)
_____________________________дан

‎‎А Р И З А

‎‎__________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎__________________________________номига________________________да

(валютанинг номи)‎

________________________________________________________ҳисобварақ‎‎

талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ва бошқ.)‎

очишингизни сўрайман.
_______________________________________________________-рақамли‎‎
ҳисобварағим бўйича операцияларни амалга оширишда шарт бўлиши ҳисобланадиган имзоларим (Мен томондан ваколат берилган шахсларнинг имзолари) намуналарини маълум қиламан.
Сана: 20___й. «___» _______________‎

____________________________‎

(ҳисобварақ эгасининг имзоси)‎

‎‎__________________________________________________________________

‎‎БАНКНИНГ БЕЛГИСИ

Ҳисобварақ очиш бўйича ҳужжатларни текширдим: бош бухгалтер _________‎‎

(имзо)‎

‎‎__________________да______________________________________________
(валютанинг номи)‎ (талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ва бошқ.)‎
‎‎___________ҳисобварақ очишга рухсат бераман.
Бошқарувчи _______________‎

(имзо)

Ҳисобварақ 20__йил «___» _______________да очилди.
‎‎Ҳисобварақ рақами _________________________________________________
‎‎Бошқа белгилар ____________________________________________________
Омонат дафтарчасининг рақами ‎‎______________________________________
‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда, 26-сон, 300-модда, 45-сон, 487-модда; 2010 й., 3-4-сон, 35-модда, 38-сон, 337-модда; 2011 й., 32-33-сон, 342-модда, 38-сон, 392-модда; 2012 й., 31-сон, 362-модда; 2014 й., 18-сон, 205-модда; 2015 й., 6-сон, 73-модда, 37-сон, 493-модда; 2016 й., 24-сон, 294-модда; 2017 й., 12-сон, 192-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1948-14/0583-сон, 10.08.2018 й., 10/18/1948-15/1688-сон, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон; 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон, 23.08.2019 й., 10/19/1948-18/3620-сон; 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)