03.04.2009 йилдаги 98-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.04.2009 йилдаги 98-сон
Date of entry into force
03.04.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАНИШ МАНБАЛАРИ АЙЛАНИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасини, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси уч ой муддатда радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини давлат ҳисоби ва назоратига қўйиш мезонларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини уларнинг потенциал радиациявий хавфлилиги бўйича тоифаларини аниқлашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар, шу жумладан идоравий мансуб ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг ушбу Қоидалар талабларига риоя қилиши бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 3 апрел,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалари

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Давлат санитария назорати», «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида», «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ушбу Қоидалар ионлаштирувчи нурланиш манбалари – ядровий материаллар, радиоактив моддалар, уларнинг таркибидаги радиоактив манбалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини (кейинги ўринларда ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими деб аталади) ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қоидалар ИНМ қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, утиллаштирилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ИНМ айланиши субъектлари, шунингдек ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг ваколатли давлат органлари учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ионлаштирувчи нурланиш — радиоактив парчаланишда, ядровий эврилишларда, моддадаги зарядланган зарралар ҳаракатининг секинлашувида ҳосил бўладиган ҳамда муҳит билан ўзаро таъсир этиш чоғида ҳар хил қутбли ионларни ҳосил қиладиган нурланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) — ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда, ядровий материаллар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ айланиши субъектлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича ИНМ айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий материаллар — таркибида ядро моддалари мавжуд бўлган ёки бўлинадиган (парчаланадиган) ядро моддалари ишлаб чиқаришга қодир бўлган, шунингдек таркибида ядро материаллари бўлмаган ёки ядро материаллари ишлаб чиқаришга қодир бўлмаган, бироқ ядро ичидаги энергияси портлаб ажралиб чиқилишига (ядро портлаши) мўлжалланган қурилмаларда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив манба — таркибида ядровий материаллар ёки радиоактив моддалар бўлган ионлаштирувчи нурланиш манбаи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив моддалар — таркибида белгиланган радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг энг кам қийматидан ортиқ активликдаги радионуклидлар бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги ядровий материалларга тегишли бўлмаган моддалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив чиқиндилар — кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонунчиликда белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг мақсадлари ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг мақсадлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМнинг мавжуд миқдорини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ нобудгарчилиги, улардан рухсат берилмаган фойдаланиш ва уларни талон-торож қилишнинг олдини олишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМнинг мавжудлиги ва жойи ўзгариши тўғрисида белгиланган тартибда холисона ва ишончли ахборот тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар барча даражаларда ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМнинг миллий реестрини шакллантириш учун маълумотларни расмийлаштирган ҳолда ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни юритишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ нобудгарчилиги, улардан рухсат берилмаган фойдаланиш ва уларнинг ўғирланишини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими фаолият кўрсатишини таъминлайдиган норматив ва методик ҳужжатларни, шу жумладан ИНМнинг миқдори, активлиги ва радионуклид таркибини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий компьютер технологиялари негизида ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ягона дастурий ва ахборот билан таъминлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни назорат қилишнинг ягона давлат автоматлаштирилган тизими, атроф муҳит радиациявий мониторингининг давлат тизими, фавқулодда вазиятлар давлат тизими билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ахборот айирбошлашни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ИНМ ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш мезонларига жавоб берадиган ИНМ давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш мезонлари, шартлари ва тартиби, шунингдек потенциал радиоациявий хавфсизлик асосида категориялар бўйича ИНМни таснифлаш қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ИНМ категориялари ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиб-қоидалари ва усулларини аниқлашга табақалаштириб ёндашишни таъминлаш мақсадида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими ваколатли давлат органларини, муҳандислик-техник воситаларини ва ИНМ айланиши соҳасидаги фаолиятни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига оладиган республика, идоравий ва минтақавий даражаларга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий даражада — ИНМ айланиши субъектлари ҳисобланган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг ваколатли давлат органлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш соҳасида ваколатли давлат органлари ва ИНМ айланиши субъектларининг функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика даражасида ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМнинг миллий реестри юритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан ҳисобга олинадиган ва назорат қилинадиган ИНМ рўйхати белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ИНМ давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назоратга қўйилиши мезонлари, шартлари ва тартиблари ишлаб чиқилишини, шунингдек ИНМнинг потенциал радиациявий хавфсизлиги асосида уларнинг категориялари аниқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини яратиш, унинг фаолият кўрсатиши, уни методик таъминлаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика даражасида ИНМ давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши учун маълумотлар тўпланишини, унинг тизимлаштирилиши ва таҳлил қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор давлат органлари билан биргаликда ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш нормалари ва қоидалари ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш шакллари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ мавжудлиги ва унинг жойи ўзгариши тўғрисидаги ахборот белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ИНМ айланиши субъектлари ҳисобланган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий даражада ИНМ давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилиниши учун идоравий мансуб ташкилотлар бўйича ахборот тўпланиши, таҳлил қилиниши, тизимлаштирилиши ва қайта ишланишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этилишини;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини яратиш, унинг фаолият кўрсатиши ва такомиллаштирилиши соҳасида илмий, методик ва техник ишланмаларни ўтказишда қатнашишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилмаган ИНМ айланишини минтақавий даражада давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ айланишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этилишини;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий хавфсизликни таъминлаш бўйича тадбирлар самарадорлиги таҳлил қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ айланиши субъектлари томонидан белгиланадиган радиациявий объектлар учун кузатиш зоналарини, унинг ўлчами ва чегараларини келишишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни ва атроф муҳитни радиация аварияси ва унинг оқибатларидан ҳимоя қилиш тадбирлари режаси келишилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини шакллантиришда, унинг фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштиришда қатнашишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ИНМ айланиши субъектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ билан боғлиқ ишларнинг хавфсизлиги ва уларнинг сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ ички ҳисобга олинишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ физик ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этади;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик қўллаш назарда тутилмаган ИНМ бундай ИНМни утиллаштириш, зарарсизлантириш ёки кўмиб ташлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ваколатига эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотга ўз вақтида берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитилган, малака талабларига жавоб берадиган ва тиббий нуқтаи назардан нуқсонлари бўлмаган шахсларни бевосита ИНМ билан ишлашга қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ахборотнинг махфийлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ айланиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширадиган шахсларни зарур ҳимоя воситалари ва радиация назорати билан таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ билан боғлиқ режалаштирилаётган битимлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини ўз вақтида хабардор қилади;
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМнинг ноқонуний айланиши ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда Санэпидқўм деб юритилади) тегишли ҳудудий органига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълум қилади.
(14-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ айланиши субъектларининг ишлаб чиқариш хусусиятлари ҳисобга олинади, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг мавжуд механизмларидан, шунингдек ИНМ тавсифларини ўлчаш учун усуллар ва техник воситалардан фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика, идоравий ва минтақавий даражаларда ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича ахборот манбаларидан фойдаланишнинг чекланган тартиби назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ тавсифини аниқлаш учун замонавий илмий-техник усуллар ишлаб чиқилиши ва улардан фойдаланиш таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг ваколатли давлат органларини замонавий дастурий таъминлаш ва зарур техник воситалар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМнинг ҳар бир бирлиги устидан назорат қилишнинг бошланғич ва охирги вақтини аниқлаш бўйича талаблар белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилаётган ахборотнинг бирхиллаштирилган формати ва ҳажми қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш ҳужжатларини юритиш, даврий ҳисобот ва ҳисобот маълумотлари таҳлили, янги ҳисобот ҳужжатлари тақдим этиш асосида ҳисобга олиш маълумотларига фақат ҳисобга олиш ҳужжатларига янги ёзув киритиш йўли билан тузатиш киритиш имконияти таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ таркиби ва миқдорини (активлигини) ўлчаш натижалари асосида (уларнинг параметрларини аниқлашнинг ҳисоблаб чиқиш усулларини қўллаш йўл қўйилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилишда ўлчаш воситаларига қўйиладиган талаблар асосида ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, утиллаштирилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши шартлари тўғрисида хабардор қилиш таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилишни ташкил этишга ва юритишга қўйиладиган талаблар белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ айланиши субъекти томонидан ИНМ олинган тақдирда у тўғрисидаги маълумотлар текширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ йўқотилган, улардан рухсатсиз фойдаланилган ёки у ўғирланган ҳолларда ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими ваколатли давлат органларини ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш тартиби тартибга солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ мавжудлиги ва активлиги тавсифини аниқлаш мақсадида ИНМ айланиши субъектларида дастлабки хатлов ўтказилиши таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро шартномалар доирасида ҳамкорликни амалга ошириш имкони назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими ИНМнинг энг радиациявий хавфли категориясидан бошлаб босқичма-босқич амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўз фаолиятида ИНМдан фойдаланадиган ИНМ айланиши субъектлари молиявий-моддий ва маъмурий ресурсларга, шунингдек ИНМ айланишида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган техник воситаларга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишга қўйиладиган алоҳида талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ИНМ Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали олиб ўтилганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қонунчиликка мувофиқ ИНМни ҳисобга олади ва назорат қилади ва 15 кун муддатда ИНМ тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ўз ваколатлари доирасида ҳар чоракда ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин 20-кунда белгиланган тартибда ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг тасдиқланган шакли бўйича ядровий материал экспорти ва импорти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ахборот тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Санэпидқўм тегишли ҳудудий органининг ИНМ айланиши билан боғлиқ бўлган ташкилотлар объектларининг санитария-гигиена хавфи тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ИНМ айланиши субъектлари томонидан ИНМ олиниши ва берилишига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан рухсат берилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМ айланиши субъектлари ИНМ олиниши ва берилиши тўғрисида ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг тасдиқланган шакллари бўйича 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини ва Санэпидқўмнинг тегишли ҳудудий органини хабардор қилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимида ҳисобга олиш бирликлари ахбороти ҳажми, ҳисобот маълумотлари ИНМ типига, уларнинг категориясига қараб аниқланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шаклларда акс эттирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ноқонуний айланишдан олиб қўйилган ИНМ қонунчиликка мувофиқ уларнинг қонуний эгасига қайтарилиши ёки утилизация қилиниши (кўмиб ташланиши) керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМни ноқонуний айланишдан олиб қўйишда уларни вақтинча сақлаш, ҳисобга қўйиш, физик ҳимоя қилиш, шунингдек қонуний эгасини хабардор қилиш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда утиллаштириш (кўмиб ташлаш) таъминланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. ИНМ айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш соҳасида давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қуйидаги масалалар:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий материал, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар аҳолига ва атроф муҳитга таъсир кўрсатишининг олдини олиш бўйича - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳокимликлар билан биргаликда қўшма тадбирларни ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда - йўқотилган радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни излашни ёки топилган радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг келиб чиқишини аниқлашни ташкил этиш;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва ҳокимликлар билан биргаликда — радиациявий вазиятини назорат қилишнинг ягона давлат автоматлаштирилган тизимини, атроф муҳит, ИНМни сақлаш ва кўмиш пунктлари, ифлосланган радионуклидли ҳудудларнинг радиациявий мониторинги давлат тизимини амалга ошириш;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда — ИНМ айланишида содир бўлган авариялар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва тугатиш ягона тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан ахборот айирбошлаш бўйича — ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар воситасида амалга ошириладиган ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш давлат тизимини яратиш ва унинг фаолият кўрсатишида бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликдаги фаолиятни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ИНМни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими фаолият кўрсатишида табиатни муҳофаза қилиш, радиация, ядро, техник ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солишни таъминлайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш, олдини олиш, ИНМ яширин сотилиши, тарқатилиши ва фойдаланилишига барҳам бериш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. ИНМни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш соҳасида жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ушбу Қоидалар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 98-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 183-модда; 2010 й., 51-сон, 486 -модда; 2011 й., 20-21-сон, 208-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)