ЎЗбекистон республикаси Давлат панент идорасининг
буйруғи
ФОЙДАЛИ МОДЕЛГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПАТЕНТИНИ БЕРИШ УЧУН ТАЛАБНОМАЛАРНИ ТУЗИШ, ТОПШИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1343-1 ]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ–164-сонли «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 15 мартдаги 14-сон буйруғи билан тасдиқланган «Фойдали моделга Ўзбекистон Республикасининг патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари»га (2004 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1343 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 202-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат патент идораси директори Б.А. АМОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 11 март,
35-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 150-модда)