Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 17.03.2009 йилдаги ПҚ-1073-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 17.03.2009 йилдаги ПҚ-1073-сон
Date of entry into force
17.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КРИЗИСГА ҚАРШИ ДАСТУРГА КИРИТИЛГАН ҚЎШИМЧА ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча инфратузилма объектлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, шу асосда иқтисодиётнинг тезкор ривожланишини ҳамда республика минтақаларининг табиий ва иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани шакллантириш, шунингдек янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳолининг даромадлари ҳамда турмуш даражасини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 йилда қўшимча инфратузилма объектларини қуриш ва ишга туширишни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури маъқуллансин. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кризисга қарши дастурга киритилган, 2009 йилда ишга тушириладиган қўшимча ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари рўйхати 1, 1а, 1б ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йилда Кризисга қарши дастурга киритилган инфратузилма объектлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари 3-иловага* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳаларнинг буюртмачилари — вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2009 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда 1, 1а, 1б ва 2-иловаларга киритилган лойиҳалар бўйича белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ва экспертизаси якунланишини, танлов савдолари ўтказилиши ва молиялашнинг очилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Кризисга қарши дастурга киритилган қўшимча ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ҳамда ишга тушириш лойиҳалари амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирларининг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, дастурий чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этаётган вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва корхоналар раҳбарлари зиммасига 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган қўшимча ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини белгиланган муддатларда қуриш ҳамда ишга туширишни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга биноан 4-иловада* кўрсатилган телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини модернизациялаш ҳамда ривожлантириш лойиҳалари доирасида импорт қилинадиган ускуналар, дастурий аппарат воситалари ва материаллар 2010 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси 2009 йилда қўшимча ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши ҳамда ишга туширилишини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳисоботларини ҳар ой Президиум мажлисларида кўриб чиққан ҳолда унинг қатъий назоратга олинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 17 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1073-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 128-модда)