Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 07.08.2008 йилдаги ПҚ-940-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.08.2008 йилдаги ПҚ-940-сон
Date of entry into force
07.08.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғўзани ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиш, далаларни пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олишга тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2008 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага* мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўзанинг етилиш даври, нави ва жойлардаги об-ҳаво-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ғўза экилган муддатлари, пахта очилиши жадаллигини ҳамда туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича ғўзани 1-иловада белгиланган майдонлар ва муддатларда дефолиация қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғўза белгиланган муддатларда сифатли дефолиация қилиниши ва дефолиантларни ишлатиш нормалари ҳамда тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиация ўтказилиши, энг аввало дефолиантларни ишлатиш муддатлари ва белгиланган нормаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг 15 августигача дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва олиб бориш ишларини мувофиқлаштирувчи республика ишчи эксперт комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда эксперт ишчи комиссияларини ташкил қилсин, уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон «Сифат» маркази, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари мутахассисларини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи комиссиялар билан биргаликда дефолиация ишлари ўтказилиши устидан қатъий ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва нормаларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ шахсий жавобгарлик чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари жорий йилнинг 20 августигача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиш майдонларини аниқласинлар ва ҳар бир туман бўйича дефолиантлар билан таъминлаш ҳамда уларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, дефолиацияни мақбул муддатларда ташкил этиш ва ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик чигит майдонлари ҳисобга олинмасин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
майдончаларни тайёрлашни тахт қилиб қўйсинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Ўзкимёсаноат» ДАК буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва улар 2-иловага* мувофиқ тақсимлаб берилган ҳолда минтақаларга 2008 йил 15 августгача етиб боришини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 15 августига қадар махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шароитлар яратилишини тугалласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда пуркагичлар ва самолётлар ишини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосли буюртманомаларга биноан тижорат банкларига фермер хўжаликлари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, келгусида улардан дефолиантлар харид қилиш ҳамда «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва «САР» авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-940-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 8-сон, 462-модда)