Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.02.2009 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.02.2009 йилдаги 37-сон
Date of entry into force
11.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009-2010 ЙИЛЛАРДА НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётнинг ҳудудий тузилмасини янада такомиллаштириш, мавжуд табиий ресурслардан ва иқтисодий салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, замонавий бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, аҳолининг бандлигини, турмуш даражасини барқарор ва изчил оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин, Дастур қуйидаги асосий йўналишларни ва мақсадли параметрларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд табиий ресурсларни комплекс ва самарали ўзлаштириш, ҳар бир туманнинг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, шунингдек хорижий инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ялпи минтақавий маҳсулотнинг 2009 йилда 7,7 фоизга, 2010 йилда 8 фоизга ўсишини таъминлайдиган минтақавий иқтисодиётни барқарор юқори суръатларда ўстириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни давом эттириш, биринчи навбатда, аҳолининг бандлик даражаси паст ва дотацияда бўлган туманларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳисобига ялпи минтақавий маҳсулот ҳажмида саноат корхоналари улушини 2,2 бараварга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса қишлоқ жойларда жадал ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кичик бизнеснинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини 29,8 фоизгача етказиш ҳамда шу асосда доимий иш ўринлари ва барқарор даромад манбалари яратиш ҳисобига аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса қишлоқ жойларда тадбиркорлик ташаббусларини янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш,унинг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини 30,9 фоизгача етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ичимлик сув ва табиий газ таъминотини яхшилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш тадбирлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Дастурнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида 2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурнинг мақсадли параметрларига эришиш юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш ва шу мақсадда вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек Навоий вилояти ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг, шунингдек Навоий вилояти ҳокимлигининг пайдо бўладиган муаммоларни ҳал этиш учун чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳисоботларини эшитиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурда назарда тутилган тадбирлар ва лойиҳаларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳисобига амалга ошириш учун молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд ресурслардан ва молиявий манбалардан, шу жумладан халқаро грантлар ва кредитлардан оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда Дастурнинг мақсадли параметрларига тузатишлар киритиш ва уларни аниқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти ҳокимига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига — тасдиқланган Дастурнинг прогноз параметрлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига — тегишли тадбирларнинг ва Дастурга киритилган тармоқ лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Навоий вилояти ҳокими (Э. Турдимов) ҳар бир туман ва шаҳар бўйича Дастурнинг бажарилишини ҳар чоракда танқидий кўриб чиқсин, мақсадли дастурларга эришиш учун зарур чора-тадбирлар кўрсин, бунда янги иш ўринлари ташкил этишга ва ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг эришилган даражаси танқидий таҳлил қилинишини таъминласин, минтақа иқтисодиётидаги энг долзарб ва муҳим муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган материаллар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга фаол жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда унга Дастурда назарда тутилган энг муҳим инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 11 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 37-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик йилларида иқтисодиётда таркибий қайта ўзгартиришларга, республиканинг барча тармоқлари ва ҳудудларини мутаносиб ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган изчил ва қатъий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган мақсадли дастурлари ҳудудлар билан пухта боғланган ҳолда амалга оширилмоқда, йирик минтақавий инвестиция ва ижтимоий лойиҳалар аҳолининг бандлигини ва турмуш даражасини барқарор ўстиришни таъминламоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилоятида ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришилди. Амалга оширилаётган таркибий қайта ўзгартиришлар ва иқтисодиётни модернизация қилиш доирасида вилоят туманлари, шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларини иқтисодий ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг энг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга, бандликни таъминлашга, кичик бизнесни ривожлантиришга, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга, қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга, аҳолини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни яхшилашга, ишлаб чиқариш инфратузилмасини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стратегик жиҳатдан муҳим бўлган минерал-хом ашё ресурсларини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қувватларни яратишга, шунингдек шимолий ҳудудларнинг табиий-иқтисодий салоҳиётидан оқилона фойдаланишга йирик инвестициялар йўналтирилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий-техник ва молиявий базани, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудларни ривожлантириш юзасидан ваколатлари ва масъулиятини кенгайтиришга йўналтирилган институционал қайта ўзгартиришлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, аҳолининг тобора ўсиб бораётган талаби ва эҳтиёжини ҳисобга олиб, кейинги йилларда вилоятда бир қатор ҳал қилинмаган муаммоларнинг кўпайиб бораётганлиги кузатилмоқда. Вилоятда ҳар бир ҳудудни унинг жуғрофий жойлашишидан, иқлим шароитларидан, меҳнат ва молиявий ресурслар мавжудлигидан, шунингдек ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда комплекс ривожлантириш имкониятлари ҳар доим ҳам ҳисобга олинмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят кўламида маҳаллий корхоналарда, айниқса етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш соҳасида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш ишларининг самарадорлиги мутлақо етарли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий корхоналарда юқори ликвидли ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилган саноат ишлаб чиқаришларини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришнинг пухта тизими мавжуд эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесни ривожлантириш, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини кенгайтириш масалаларига етарли эътибор қаратилмаяпти. Бу айниқса қишлоқда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, чунончи, тиббий ва маиший хизматни кўрсатишни, аҳолининг ичимлик сув ва табиий газ таъминотини яхшилашга тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг барча даражаларида кадрлар малакасини ҳамда бошқарув ходимларининг касб маҳоратини жиддий оширишни талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ишлаб чиқиш методологияси қуйидаги омиллардан фойдаланишга асосланган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятни икки йил мобайнида комплекс ривожлантириш учун — ўрта муддатли истиқболда вилоятни комплекс ривожлантириш учун омиллар, шароитлар ва заминларни таҳлил қилиш, уларнинг таъсирини баҳолаш, мавжуд тамойиллар ва муаммоларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-иқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишнинг замонавий методларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган мақсадли кўрсаткичлар тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли кўрсаткичларни ривожлантиришнинг амалдаги ва ишлаб чиқилаётган энг муҳим мақсадли дастурлари билан боғлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштиришнинг аниқ манбаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган мақсадли мўлжалларга эришиш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳудудий ривожлантириш стратегиясининг мақсадли мўлжаллари ва асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ривожлантиришнинг мақсадли мўлжаллари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан белгилаб берилган иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларидан, шунингдек ривожлантиришнинг мақсадли дастурларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурда ялпи минтақавий маҳсулотни 2009 йилда 7,7 фоизга, 2010 йилда 8,0 фоизга, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини барқарор кўпайтириш ҳисобига ўстириш назарда тутилмоқда (1, 2, 3-жадваллар*).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1, 2, 3-жадваллар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат ишлаб чиқаришини ҳудудий жиҳатдан ташкил этишни қуйидагилар асосида тубдан такомиллаштириш назарда тутилмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноатнинг стратегик жиҳатдан муҳим тармоқларини — нефть-газ комплексини ва норуда материаллар саноатини янги конларни ўзлаштириш ва минерал-хом ашё базаси захираларини кўпайтириш, минерал-хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлашнинг замонавий, энергияни тежайдиган, юқори самарали технологияларини жорий этиш ҳисобига барқарор ривожлантиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманларнинг рақобатбардошли афзалликлари негизида экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш материаллари саноатида сифат жиҳатидан жаҳон стандартларига жавоб берадиган янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан фойдаланиш негизида, биринчи навбатда, тўқимачилик саноатида қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантириш, мамлакатимиз корхоналарида пахта толасини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақада маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш ва рақобатбардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кичик корхоналар ва микрофирмаларни, йирик корхоналар филиалларини кенг ривожлантириш ва жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат корхоналарини ривожлантириш вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида устувор йўналиш бўлади. 2009-2010 йиллар мобайнида саноат маҳсулотларининг ўртача йилига 5,4 фоиз ўсиши кутилмоқда, бу унинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини 48 фоизгача етказишни таъминлайди. Шунингдек умумий ҳудуд саноат маҳсулоти ҳажмида маҳаллий тасарруфдаги корхоналар улуши 2,2 баробарга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган дастурларни оқилона мувофиқлаштириш ҳамда аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида саноат корхоналарини жойлаштириш билан боғлиқ таркибий силжишларга эришилади (4-жадвал*).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-жадвал рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки йил мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган янги саноат корхоналари ва қўшимча цехларни ишга тушириш, шунингдек мавжуд корхоналарни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича камида 150 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 35 — 40 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рангли металлургия, машинасозлик, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, енгил саноат каби тармоқларда модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини амалга ошириш давом эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бўш турган объектларда кичик бизнеснинг истиқболли лойиҳаларини самарали жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Дастур доирасида Конимех, Нурота, Учқудуқ, Томди туманларида ва Зарафшон шаҳрида минерал-хом ашё ресурсларини комплекс ўзлаштиришни ҳамда шу асосда йирик ва кичик қайта ишлаб чиқариш корхоналарини, шу жумладан полиметаллар, цемент хом ашёси, норуда материалларнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни ривожлантириш назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноатни ривожлантириш кўп жиҳатдан хўжалик юритишнинг инновация шаклларини изчил жорий этиш, янги технологияларни жадал ўзлаштириш ва юқори даражада қўшимча қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Жумладан, енгил саноатда ипак ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва кенгайтириш, шунингдек тўқимачилик саноати учун ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тикув тармоғини ривожлантириш ҳисобига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўсишига кўмаклашадиган илғор технологияларни жорий этиш мўлжалланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу йўналишда кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ҳисобига устуворлик Навоий шаҳрига, Нурота ва Навбаҳор туманларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастур истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг бутун секторини, шу жумладан яратилган рағбатлардан самарали фойдаланиш воситасида жадал ривожлантиришни назарда тутади. Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг ўртача 5,2 фоизга ўсишини таъминлаш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва жойлаштириш. Қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши қуйидаги мақсадли йўналишлар ҳамда таркибий қайта ўзгартиришлар, шунингдек иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига таъминланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аграр секторнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, барча туманларда амалдаги экинлар таркибини такомиллаштириш (5, 5а, 5б-жадваллар*);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 5, 5а, 5б-жадваллар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш, бунда лизинг хизматларидан кенг фойдаланиш (6, 6а-жадваллар*);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 6, 6а-жадваллар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларини Суғориш тизимларини реконструкция қилиш дастурига мувофиқ амалга ошириш (7-жадвал*);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 7-жадвал рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачиликни ривожлантириш учун реал асос яратиш мақсадида таркибий силжишларни озиқ-овқат комплекси йўналишида рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмини асосан Навбаҳор, Конимех, Томди, Хатирчи туманларида кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотлари, мевалар ва узум етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини, бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ривожлантириш, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотлари, узумни қайта ишлайдиган замонавий мини-технологиялар билан жиҳозланган агросаноат фирмалари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009-2010 йилларда узумзорлар майдонини 2007 йилдагига нисбатан 200 гектарга кўпайтириш ва 2010 йилга бориб уларни 6,7 минг гектарга етказиш. Кармана, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота туманларида мева ва узум етиштириш устувор йўналишлардан бири бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий деҳқон хўжаликларида қорамоллар бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, шунингдек тегишли инфратузилмаларни ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар қорамоллар бош сонини 2010 йилда 110,4 фоизга кўпайтиришга ва қорамолларнинг умумий сонини 315,8 минг бошга, қўй ва эчкилар бош сонини 107,4 фоизга кўпайтириш ва уларнинг умумий сони эса 1825,2 минг бошга етказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг кўпайиши наслдор чорвачиликни ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва технологияларини қўллаш, чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш, яйловларга сув чиқариш ва чорва моллари зотини яхшилаш ишлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий инфратузилма объектлари. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари тасдиқланган давлат дастурларининг инвестиция лойиҳалари билан ўзаро боғлиқликда устувор равишда ижтимоий секторга йўналтирилади (8-жадвал*).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 8-жадвал рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси. Туманлар ва шаҳарларни ривожлантириш бутун ҳудудни ўзаро боғловчи, минтақаларга ва улар аҳолисига мавжуд салоҳиятлардан самарали фойдаланиш имконини берадиган инфратузилма билан таъминланганлик асосида амалга оширилади. Иқтисодиёт ва аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ягона транспорт тармоғини, алоқа ва ахборот технологияларини ривожлантиришга доир амалга оширилаётган мақсадли дастурлар бунга кўп жиҳатдан кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини фаолият кўрсатаётган корхоналар ва янгидан ташкил этилаётган корхоналарнинг транспорт коммуникацияларига (автомобиль ва темир йўл линиялари), электр энергиясига (электр узатиш линиялари, кичик станциялар ва бошқалар), газ ва техник сув таъминотига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги конларни ўзлаштириш ва саноат корхоналари қуриш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан ўзаро боғлиқликда ривожлантириш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу йўналишда Зарафшон шаҳри, Хатирчи, Нурота, Учқудуқ, Томди, Кармана туманларида ишлар олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилишга 2009 йилда 18,1 млрд сўм, 2010 йилда 28,8 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда, бу вилоятнинг транзит салоҳияти мустаҳкамланиши ва ривожланишини таъминлайди (9-жадвал*).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 9-жадвал рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, фаолият кўрсатаётган, модернизация қилинаётган ва янгидан ташкил этилаётган саноат корхоналарининг автомобиль ва темир йўлларга уланишини таъминлашга доир бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган, бу автомобиль ва темир йўл орқали юк ташишни енгиллаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, Кармана туманида «Эркин иқтисодий зона» ва халқаро логистика маркази ташкил этилиши муносабати билан вилоятда янги ишлаб чиқариш қувватлари барпо этиш, шунингдек мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг дунёнинг бошқа мамлакатлари ва минтақалари билан боғлайдиган асосий ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортлари магистраллари жойлашган ҳудудий ишлаб чиқарувчилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва транспорт чиқимларини қисқартириш назарда тутилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Телекоммуникациялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарорларининг амалга оширилиши ҳудудда, айниқса қишлоқ туманларида ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳолининг ушбу хизмат турлари билан таъминланганлик даражасини оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш. 2006 — 2010 йилларга мўлжалланган дастурнинг тасдиқланган параметрлари хизматлар кўрсатиш соҳаси ва ижтимоий инфратузилманинг тегишли мақсадли йўналишлари учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятда хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса қишлоқ жойларда тадбиркорлик ташаббусларини янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, унинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улушини йилига 2,4 фоиздан ошириб бориш назарда тутилмоқда. Натижада хизмат соҳасида банд аҳолининг улуши қарийб 1,5 баравар ошиши мўлжалланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга янги объектларни ишга тушириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва ҳажмини кенгайтириш ҳисобига эришилади (10, 10а-жадваллар*).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 10, 10а-жадваллар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кармана, Қизилтепа, Хатирчи ва Учқудуқ туманларида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг янада юқори суръатларига эришиш кутилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туманларда, айниқса қишлоқ жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини 29,8 фоизгача етказиш мўлжалланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш учун ички инвестициялар билан бирга 12,5 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари жалб қилиш мўлжалланган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш 101,3 минг кишини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, сув қувурларини янгилаш, сув ўлчаш приборларини ўрнатиш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90 та қишлоқ аҳоли пунктига 470 километр узунликдаги сув қувурлари ўтказиш кўзда тутилмоқда. 2011 йилга бориб аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш даражаси 78,4 фоизга етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, аҳолини табиий газ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида яқин икки йилда ҳар хил диаметрли 29,3 км газ қувурлари таъмирланади, 20 км реконструкция қилинади ва 28 км янгидан ўтказилади. Натижада 2010 йил якунига бориб яна 10 минг хонадоннинг газ таъминоти яхшиланиб, аҳолининг табиий газ билан таъминланиш даражаси 85,5 фоизни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот экспортини кенгайтириш. Экспорт ҳажмининг кимё ва қайта ишлаш, тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари саноати, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига ўсиши мўлжалланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг иш билан бандлик даражаси. Аҳолининг иш билан бандлик кўрсаткичлари ҳудудни комплекс ва балансли ривожлантиришнинг пировард мақсадли йўналишлари ҳисобланади (11, 11а, 11б, 11в-жадваллар*).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 11, 11а, 11б, 11в-жадваллар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этиш ҳудудда қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мавжуд қувватларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш ва ҳар томонлама рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик саноат корхоналари билан кооперациялаш орқали касаначиликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида янги объектларни фойдаланишга топшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минтақаларнинг молиявий барқарорлиги. Дотацияда бўлган туманларнинг маҳаллий бюджетдаги дотация улушини камайтириш ҳамда қолган туман ва шаҳарларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳудудий ривожлантириш стратегиясининг муҳим йўналишидир. Ҳисоб-китобларга кўра, туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тавсия этилаётган йўналишлари 2009-2010 йилларда дотация оладиган туманлар сонини 5 тадан 2 тагача қисқартириш имконини беради (12-жадвал*).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 12-жадвал рус тилидаги матнда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Молиялаштириш ва ресурслар билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурни амалга ошириш учун қуйидаги асосий манбалар ҳисобига молиявий ресурслар назарда тутилмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган, шунингдек минерал-хом ашё ресурсларини комплекс қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган корхоналар ташкил қилишга жалб этиш мўлжалланмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий ички инвестициялар (мамлакатимиз инвесторлари ва хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари), уларнинг шунингдек ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлашга, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасининг янги объектларини ташкил этишга йўналтириладиган маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарз олинган хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолатисиз жалб этиладиган кредитлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосан ижтимоий секторга ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириладиган давлат бюджетидан ва бюджетдан ташқари фондлардан инвестициялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 37-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

Шоисматов Э.Р. —‎‎ Бош вазир ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси‎
Турдимов Э.О. ‎ —‎‎ Навоий вилояти ҳокими, кенгаш раисининг ўринбосари‎
Ғаниев Э.М. ‎ —‎‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, кенгаш раисининг ўринбосари‎
Санақулов Қ.С. ‎ —‎‎ Навоий кон-металлургия комбинати бош директори‎
Хаитов А.А.‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи‎
Шоабдураҳманов Р.М. ‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Турсунов Ё.Э.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Рофиев Қ.Т. ‎ —‎‎ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари ‎
Шайхов А.Э.‎ —‎‎ Савдо-саноат палатаси раиси‎
Хамраев Ш.Р. —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари‎
Максумов Н.Э.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Мусаев Д.О. ‎ —‎‎ Давлат мулки қўмитаси раиси‎
Исмоилов Ж.Ғ. —‎‎ Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
Холмухамедов Ў.О. ‎ —‎‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори‎
Акрамов Э.М.‎ —‎‎ «Ўзқурилишматериаллари» компаниясининг раиси‎
Вагапов И.Х. ‎ —‎‎ «Ўзтрансгаз» компаниясининг раиси
Тешабоев Б.М.‎ —‎‎ «Ўзбекэнерго» компаниясининг раиси‎
Узоқов У.Й.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири‎
Юсупов Э.А.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар ҳокимлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ҳисобланади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 70-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда)