Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШДА ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖИ ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИК ЖИҲОЗЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 23 сентябрда 1802-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3, 01-02/8-44-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2436, 20.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонининг 5-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 98-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 2 майдаги 52, 46, ЭГ-01/19-2784 ва 01-02/8-38-сон қарори (2008 йил 3 май, рўйхат рақами 1802 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 19-сон, 163-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатининг ўзбек тилидаги матнига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 сентябрь,
58-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 сентябр,
94-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 сентябрь,
ЭГ-01/10-5084-сон
Давлат божхона қўмитасининг раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 сентябрь,
01-02/8-53-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 15 сентябрдаги 58-сон, 94-сон, ЭГ-01/10-5084-сон, 01-02/8-53-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатининг ўзбек тилидаги матнига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Иккинчи графанинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ТИФ ТН коди (2007 йил версияда)».
2. 81-банддаги «8704 23 910 0» рақами «8704 23 910» рақами билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 399-модда)