Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
29.12.2021
15.05.2020
14.05.2019
10.12.2018
14.02.2014
30.12.2013
20.05.2009
27.08.2008
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДАГИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ. II БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ишлаб чиқаришини ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасини амалга ошириш учун 10 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 35 йилда қайтариш муддати билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарз бериш махсус ҳуқуқларининг 41,3 млн. миқдоридаги кредити (эквивалентда 67,96 млн. АҚШ доллари) берилиши Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги ҳиссаси — эквивалентда 8,98 млн. долларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — эквивалентда 7,44 млн. долларни ва лойиҳа қатнашчиларининг ҳиссаси — эквивалентда 1,54 млн. долларни ташкил қилиши;
LexUZ шарҳи
(1-банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПҚ-2129-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш даври олти йил (2008—2014 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
LexUZ шарҳи
(1-банднинг тўртинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПҚ-2129-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» ҳамда «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ўқитиш ва уларга консультация хизматлари кўрсатиш» компонентлари бўйича — Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (кейинги ўринларда лойиҳага киритилган вилоятлар деб аталади);
LexUZ шарҳи
(2-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПҚ-2129-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.)
LexUZ шарҳи
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПҚ-2129-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган. Мазкур ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПҚ-2129-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» компоненти доирасида тижорат банклари билан кредит маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитнинг «Ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш» компоненти доирасидаги қисмига хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ҳуқуқларни бериш тўғрисида Акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» билан битимни имзолашга вакил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун 4-иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштирувчи кенгаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ечимлари жорий этилишини жадаллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиққан ҳолда ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа амалга оширилишини мунтазам равишда, ҳар чоракда камида бир марта, кўриб чиқсин ва, зарурият бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан таклифлар киритсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функцияларини молиялаштириш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигида лойиҳани бошқариш гуруҳи учун мутахассисларни қўшимча равишда ёллаган ҳолда Агентликка ва лойиҳа амалга ошириладиган вилоятларда лойиҳани амалга ошириш гуруҳларига юклаш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилишини, гуруҳларнинг штат жадвали ва уларни молиялаштиришнинг йиллик сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган лойиҳа амалга ошириладиган вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини жойлаштириш учун ижара тўлови ундирилмасдан бинолар ажратилишини;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» компоненти доирасида Кредит линияларидан фойдаланиш тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини, кредит маблағларини қайта молиялаштириш тартиби, муддатлари ва шартлари, сублойиҳалар танланиши ва уларни баҳолаш мезонлари, шу жумладан харид қилиш таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва минитехнологияларнинг техник даражаси, шунингдек импорт бўйича сотиб олинаётган қорамол маҳсулдорлиги белгиланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро тараққиёт уюшмаси тартиб-қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилиши ташкил қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг уларни давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/284/0588-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 27 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
196-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element