Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2024 15.08.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1842
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг,Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 15.08.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1842
Date of entry into force
25.08.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 15 августда 1842-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 2-сон, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 02/11-05/02-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 26 апрелдаги 2024-07-сонли ««Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1842-7, 10.05.2024 й.) асосан 2024 йил 14 августдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Илова қилинаётган Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 11 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 11 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008-33-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 26 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сон, 2008 йил 26 июндаги 13-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ, суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, ўрнатилган иқтисодий нормативларни, шу жумладан, тўлов қобилияти нормативларини бузганлиги (бундан буён матнда суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш деб юритилади) учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомга мувофиқ суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлар суғурта фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, суғурталовчилар томонидан бузилганлиги учун уларга суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоригача жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима санкцияларининг суммалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузганлик учун умумий йиғиндиси бўйича суғурталовчига солинадиган жарималарнинг жами суммаси суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 1,0 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жарима санкциясининг суммаси тўланиши суғурталовчини суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тўлов қобилияти нормативларини бузганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарорига (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган суғурталовчиларнинг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ёки мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига оид талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Суғурталовчилар активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинмаганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Суғурталовчи томонидан боғлиқ шахсларга имтиёзли шартлар тақдим этилган, суғурталовчи активларини суғурталовчининг дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштирган, шунингдек суғурталовчи активларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулкка қўйилмалар (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, адабиёт, фирма номлари ва товар белгиларини харид қилиш бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар билан қарз шартномасини тузиш (молиявий ёрдам бериш), йўли билан жойлаштирган тақдирда, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги ҳолларда, агарда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи томонидан берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчининг устав капиталининг 10 фоизидан ошган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 30 фоизидан ошган ҳажмдаги қарзларни (молиявий ёрдамни) бу ҳақда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини хабардор этмай олган;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг суммаси суғурталовчи устав капиталининг 15 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 100 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шуъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи беш кунлик муддатда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини ёзма равишда хабардор қилмаган тақдирда,—
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги ҳолларда, агарда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизидан ошган, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш ва қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 14 мартдаги 21, 2011-9, 2-сонли қарори (рўйхат рақами 1842-1, 22.03.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 123-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахснинг устав капиталининг 30 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шуъба корхоналар (шуъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг активлари кўчмас мулк объектларига жойлаштирилганда, суғурталовчи активларининг 50 фоизидан ортиғини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштирилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг активларини банк омонатларига (депозитларига) жойлаштиришда, битта тижорат банкига жойлаштирилган омонат суғурталовчи активларининг 40 фоизидан ошган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг активларини кредит ташкилотларида (тижорат банкларидан ташқари) омонатларга (депозитларга) жойлаштиришда, омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси суғурталовчи активларининг 10 фоизидан ошган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда иштирок этиш бўйича бошқа ҳуқуқлари суғурталовчи активларининг 30 фоизидан ошган (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), тақдирда, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(9-банднинг еттинчи — тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилмаганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидаги ҳолларда, агарда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи таваккалчиликларни тасдиқланган деб ҳисобланмайдиган қайта суғурталовчиларга қайта суғуртага берган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоиздан ошган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан кам бўлган (экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно), тақдирда, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Суғурта захираларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартларини бузганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи шакллантириши шарт бўлган суғурта захиралари шакллантирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда шакллантирилган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи ажратиши шарт бўлган активлар суғурталовчи томонидан ажратилмаган ёки суғурта захиралари қийматидан кам бўлган миқдорда ажратилган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Суғурталовчининг ажратилган активларининг 70 фоизидан кам миқдори Ўзбекистон Республикаси давлат қимматбаҳо қоғозларидан; банк омонатларидан (депозитларидан); банкдаги ҳисоб (валюта) счётлари ва бошқа счётлардаги ва/ёки кассадаги пул маблағлари, шунингдек, уларга тенглаштирилган маблағлардан; чет эл давлатларининг давлат қимматбаҳо қоғозларидан (Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда); Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқариш ва айланишига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилган қимматли қоғозлар ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган, қимматли қоғозлар бозорида савдони ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга (рухсатномага) эга чет эл эмитентлари томонидан чиқарилган ва қимматли қоғозлар бозорида айланишига йўл қўйилган қимматли қоғозлардан ёки уларнинг баъзиларидан ташкил топган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи томонидан тақдим этиладиган суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларда кўрсатилган суғурта захиралари миқдори суғурталовчининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мос келмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Суғурта агентлари тўғрисидаги низом талабларини бузганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суғурталовчи томонидан суғурта агентига тўланган комиссия пулининг миқдори суғурта агенти тузган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган суғурта мукофотларининг (тўловларининг) 25 фоизидан ошган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Ҳисоботларни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилмаганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Суғурталовчи томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчиларнинг активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларни, тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилинмаган тақдирда, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,03 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ҳисобот маълумотлари бузиб кўрсатилган (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотларни тақдим этилган) тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII1. Ички назорат қоидалари талабларини бузганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Суғурталовчи томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул шахсларнинг рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисоботни Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш муддатларига риоя қилинмаган тақдирда, —
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(171-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII2. Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
(VII2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг қуйидаги камчиликларни:
(172-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи ваколат берган суғурта агентларининг реестри мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ўз ваколати доирасида талаб қилганда тақдим этмаслиги;
(172-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи ўзининг фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарганлиги ҳақида суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса ёзма равишда хабардор қилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий аудиторлик текширувидан ўтмаслиги;
(172-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи томонидан йилига бир марта — ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой давомида молия йилидаги фаолият якунлари бўйича актуар ташкилотни актуар текширувини амалга ошириш учун жалб этмаганлигини бартараф этиш бўйича кўрсатмаларини бажармаган тақдирда, –
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(172-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII3. Суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этганлиги учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Суғурталовчи суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир асоссиз рад этиш учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдоридаги жарима солинади. Бунда суғурталовчининг рад этиши асоссиз деб, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) аризасига мувофиқ суд томонидан эътироф этилади.
(173-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII4. Экспорт контрактларини суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товони тўлаш муддатларини бузилганлик учун суғурталовчиларга қўлланиладиган жарима санкциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган экспорт контрактларини суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товони тўлаш муддатларига суғурталовчи томонидан риоя қилинмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдоридаги жарима солинади.
(174-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлар ҳисоботларни ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш давомида, шунингдек суғурталовчиларнинг фаолиятини текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги камчиликлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида камчиликлар тавсифи ва жарима санкциялари миқдорини кўрсатган ҳолда тегишли хулоса тайёрлаб мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисида қарорлар камчиликлар аниқланган кундан бошлаб ўттиз кун ичида қабул қилинади ва Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суғурталовчига жарима санкциясини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги жарима санкциясининг қўлланишига олиб келган йўл қўйилган камчиликни кўрсатган ҳолда суғурталовчига ёзма равишда хабар беради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Суғурталовчи жарима суммасини ёзма равишда берилган хабар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида тўлаши ва жарима суммаси тўланган кундан бошлаб уч кун ичида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 2021-04-сон ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 05/11-05/01-сонли қарори (рўйхат рақами. 1842-6, 22.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлари устидан суғурталовчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 337-модда; 2011 й., 12-13-сон, 123-модда; 2013 й., 30-сон, 395-модда; 2015 й., 1-сон, 18-модда, 52-сон, 651-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1842-5/0581-сон; 22.02.2021 й., 10/21/1842-6/0157-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)