Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.06.2008 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.06.2008 йилдаги 136-сон
Date of entry into force
20.06.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008—2012 ЙИЛЛАРДА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётнинг ҳудудий тузилмасини янада такомиллаштириш, мавжуд табиий ресурслардан ва иқтисодий салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, замонавий бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, аҳолининг бандлигини, турмуш даражасини барқарор ва изчил оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2008—2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин, Дастур қуйидаги асосий йўналишларни ва мақсадли параметрларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақавий иқтисодиётни барқарор юқори суръатларда ўстириш — мавжуд табиий ресурсларни комплекс ва самарали ўзлаштириш, ҳар бир туманнинг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, шунингдек хорижий инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ялпи минтақавий маҳсулотнинг 1,7 баравар ўсишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни давом эттириш, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, биринчи навбатда, ишчи кучи кўп бўлган ва дотацияда турган туманларда ўзлаштириш ҳисобига саноатнинг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини 12 фоизгача етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса қишлоқ жойларда жадал ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кичик бизнеснинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини 68 фоизгача етказиш ва шу асосда аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этиш ҳамда аҳолининг реал даромадларини 2,7 баравар оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса қишлоқ жойларда, тадбиркорлик ташаббусларини янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, унинг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини 49 фоизгача етказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дастурнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида 2008—2012 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича 2-иловага* мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурнинг мақсадли параметрларига эришиш юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш ва шу мақсадда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Сурхондарё вилоятининг барча даражалардаги ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек Сурхондарё вилоятининг барча даражалардаги ҳокимликлари раҳбарларининг, пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чора-тадбирлар кўрган ҳолда, ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурда назарда тутилган тадбирлар ва лойиҳаларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳисобига амалга ошириш учун молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд ресурслардан ва молиявий манбалардан, шу жумладан халқаро грантлар ва кредитлардан оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда Дастурнинг мақсадли параметрларига тузатишлар киритиш ва уларни аниқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти ҳокимига, туманлар ва Термиз шаҳар ҳокимларига — Дастурнинг белгиланган прогноз параметрлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига — тегишли тадбирларнинг ва дастурга киритилган тармоқ лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Сурхондарё вилояти ҳокими (Т. Жўраев) ҳар бир туман ва Термиз шаҳри бўйича Дастурнинг бажарилишини ҳар чоракда танқидий кўриб чиқсин, мақсадли дастурларга эришиш учун зарур чора-тадбирларни кўрсин, бунда янги иш ўринлари ташкил этишга ва ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг эришилган даражаси танқидий таҳлил қилинишини таъминласин, минтақа иқтисодиётидаги энг долзарб ва муҳим муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган материаллар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга фаол жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йилги Инвестиция дастурини шакллантиришда унга Дастурда назарда тутилган энг муҳим инвестиция лойиҳаларини киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 249-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда)