ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШ ВА КЕТИШ ВИЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 19 майда 349-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари Тартибига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 1997 йил 15 майдаги Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш бўйича Йўриқномага (рўйхат рақами 349, 1997 йил 4 июнь) ўзгартиришлар иловага* мувофиқ киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ташқи ишлар вазири В. НОРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 май,
518-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 187-модда)