Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2020 16.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1791
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 16.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1791
Date of entry into force
26.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИ ТАШИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 апрелда 1791-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 19, 113-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1791-1, 28.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги 315-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган вақтдан ўн кундан сўнг кучга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ғ.Т. Қодиров ва Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Икрамов зиммаларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2008 йил 17 март,

4-сон

Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 17 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-сон

Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 17 мартдаги 4, 3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги 315-сон қарорига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни (бундан кейинги ўринларда ГПП деб юритилади) ташиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ГППларнинг ташиш мазкур Низомда белгиланган тартибда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспорти орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом қоидалари ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида ГППлардан фойдаланишда татбиқ этилмайди. Ушбу органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган ГППларни ташиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ГППларни юридик шахслар томонидан автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш мазкур Низомда белгиланган тартибда ички ишлар органлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида»ги 293-сон қарорининг 3, 4-иловаларида келтирилган II, III рўйхатларига киритилмаган мураккаб (таркибида ГППлар мавжуд бўлган) дори воситаларини ташишда рухсатнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ГППларни ташиш учун ички ишлар органлари томонидан рухсатномаларнинг берилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ГППларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш учун рухсатнома ички ишлар органлари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган намуна асосида беш иш куни ичида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ГППларни кам миқдорларда ташиш мақсадида йиллик рухсатномани олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни кам миқдорларда ташиш ҳуқуқини берувчи йиллик рухсатномани олиш тўғрисида ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар имзоси ва юридик шахс муҳри билан тасдиқланган, юкни ташиш учун масъул шахс тайинланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (паспорт).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ГППларни катта партияда ташиш учун бир марталик рухсатнома ички ишлар органлари томонидан беш иш куни ичида (2-илова) юкнинг номи ва миқдори, юк жўнатилишининг тўлиқ маршрути, юкни ташишга масъул шахс ва кузатувчи шахслар (қўриқлаш таркиби), ташишга жалб этилган транспорт воситаси ва уларнинг ҳайдовчилари ҳақида маълумотлар кўрсатилган юридик шахс раҳбарининг аризаси асосида қуйидаги ҳужжатлари илова қилинган ҳолда берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир марталик рухсатнома олиш тўғрисида ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкнинг ҳар бир алоҳида ташишларига жавобгар шахсни белгиланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни олиш учун тузилган контракт (шартнома) нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган автомобилнинг жорий йил учун техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги унинг амал қилиш муддати кўрсатилган техник паспорти ва ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППлар юкларни автомобиль транспортида ташиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар билан тузилган шартнома асосида ташиш ҳолатларига тегишли шартнома нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ГППларни ташиш ҳуқуқини берувчи бир марталик рухсатнома тегишли ички ишлар органлари томонидан берилади, унда ташилаётган ГППлар тури ва миқдори, юк ташиш амалга оширилиши лозим бўлган автотранспортнинг маркаси (маркалари) ва давлат рақами (давлат рақамлари), шунингдек юк ташиш учун масъул шахснинг паспорт маълумотлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Рухсатномалар 3 ой муддатгача бериладиган (ГППларни аниқ партиясини ташиш учун) бир марталик ва 6 ой муддатгача бериладиган ГППларни бир неча партияларини ташиш учун кўп марталик бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларнинг аниқ партияларини кўп марталик рухсатнома асосида ташиш ҳолатларида юридик шахс ушбу партия учун умумий миқдори чегарасида уларни ташиш ҳуқуқига эга. Бунда ҳар бир ташиш санаси, ГППларнинг тури ва миқдори кўрсатилиб рухсатноманинг орқа томони раҳбар имзоси ва юридик шахс муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бундай рухсатнома ички ишлар органига топширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Транспорт воситасининг маркаси, давлат рақами, юкни ташиш учун масъул шахс ўзгарган ҳолларда бир марталик рухсатнома уч кунлик муддатда белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ГППларни туман (шаҳар) ҳудудида ташиш рухсатномасисиз база раҳбари ёки юк жўнатувчи томонидан берилган йўл-кузатувчи ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ГППларни автомобиль транспортида ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ГППларни автомобиль транспортида ташиш автомобиль транспортига эга бўлган юридик шахслар ёки ГППларни ташиш учун бериладиган лицензияга эга бўлган юк жўнатувчи/юк қабул қилувчи билан тузилган ташиш тўғрисидаги шартномага асосан бошқа юридик шахсларга тегишли бўлган автомобиль транспортида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гиёҳвандлик воситаларининг 50 килограмм (брутто оғирлик) ва ундан кўпроғи ва психотроп моддаларнинг 100 килограмм (брутто оғирлик) ва ундан кўпроғини автомобиль транспортида ташиш бир марталик рухсатнома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қўриқлаш хизмати жалб этилган ҳолда мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган қоидалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кам миқдордаги ГППларни (гиёҳвандлик воситалари 50 килограммдан кам (брутто оғирлик) ва психотроп моддалари 100 килограммдан кам (брутто оғирлик) ташиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қўриқлаш хизматини жалб этмасдан амалга оширилади, бунда бир йиллик рухсатнома расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ГППларни автомобиль транспортида ташиш учун юк жўнатувчи/юк қабул қилувчилар масъулдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қўриқлаш хизмати ходимлари кузатувисиз ташишга рухсат этилган прекурсорларнинг кам миқдори мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ГППларни автомобиль транспортида туман (шаҳар) ичида ташишда юкни кузатиб бориш учун масъул шахс тайинланади. Ушбу функцияларни транспорт воситасининг ҳайдовчисига юклаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи шахсларни тўғри танлаш ва уларнинг тайёргарлиги учун юк жўнатувчи/ юк қабул қилувчи ташкилотлар раҳбарлари жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ГППларни кам миқдорда автомобиль транспортида ташишда юк жўнатувчи/юк қабул қилувчи ташкилот буйруғи асосида юкни ташиш ва қабул қилиб олиш учун масъул шахс тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ГППларни кам миқдорда автомобиль транспортида ташишда кузатувчи (масъул шахс) ўзи билан қуйидаги ҳужжатларни олиб юриши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни ташиш учун ҳудудий ички ишлар органлари томонидан берилган йиллик рухсатноманинг раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк жўнатувчи ташкилот раҳбари ёки моддий-жавобгар шахс имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган ташилаётган юкнинг юк кузатув ҳужжатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ГППларни ташишда иштирок этувчи кузатувчи шахслар ҳамда ҳайдовчилар ташиш қоидалари, юкнинг тавсифи, ортилиши ва туширилишида техника хавфсизлигига риоя қилиш тўғрисида таништирилган бўлишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. ГППларни кузатиб боришга масъул бўлган шахс мажбуриятларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкнинг тўғри қадоқланиши ва маркировкаси, тамғаларининг мустаҳкам сақланганлигини кўздан кечириш, юк ортиш ва туширишни кузатиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкни жўнатилаётган жойдан юк етиб бориш манзилигача сақланишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситасининг ҳаракат вақтида ва тўхтаб туриш жойларида юкни сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий, оммавий ва экологик хавфсизлик чораларини ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкни етиб бориш манзилига топшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Хавфли юклар тоифасига киритилган катта ҳажмдаги прекурсорларни автомобиль транспортида ташишда хавф-хатар тўғрисидаги маълумотлар тизимини талабларга мос ҳолда ташкиллаштириш ташишни амалга ошираётган автотранспорт ташкилотига юклатилади. Бундай ташиш автотранспорт воситаси хавфли юкларни ташишга гувоҳномага эга бўлганда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари билан белгиланган тартибда келишилган маршрут бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Катта ҳажмдаги прекурсорларни автомобиль транспортида ташишда аҳоли яшаш пунктларида ҳайдовчиларнинг дам олиш учун тўхтаб туришлари тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситаси тўхтаганда ёки тўхтаб турганида тўхтаб туриш тормози ёқилган, қияликда эса қўшимча равишда сирпаниб кетишига қарши таянч қўйилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. ГППларни колонна бўлиб (иккитадан кўп бўлган автотранспорт воситаларида) ташиш колонна бошида ва охирида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кузатувчиларининг иккита автомобилида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи автомобиллар учун тўловлар юк жўнатувчи ёки юк қабул қилувчи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Прекурсорларни кўп миқдорда ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси ҳайдовчи ва кузатувчи шахснинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган ташилаётган прекурсорларни нейтраллаш учун керакли миқдорда воситалар ва индивидуал ҳимоя воситалари билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Катта миқдордаги прекурсорларни ташиш учун мўлжалланган автомобилда қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) автотранспорт воситасини ҳалокат вақтида таъмирлаш учун қўл асбоблари тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ёнғинни ўчириш учун ёнғин ўчиргичлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) биттадан кам бўлмаган сирпаниб кетишга қарши таянч (таянчнинг ўлчами автотранспорт воситасининг тури ва унинг ғилдираклари диаметрига мос бўлиши лозим);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) автоном ёнувчи иккита ўчиб-ёнувчи (ёки доимий) зарғалдоқ рангдаги чироқ, улар прекурсорларнинг алангаланишини келтириб чиқариши мумкин бўлмаган ҳолда тузилган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) сутканинг қоронғи вақтида ёки яхши кўринмаслик ҳолатларда тўхтаб туришда, агар автотранспорт воситасининг чироқлари тузатилмаган бўлса, йўлда зарғалдоқ рангдаги чироқлар ўрнатилган бўлиши лозим: биттаси автотранспорт воситасининг олд тарафига етмасдан 10 метр масофада, иккинчиси автотранспорт воситасининг орқа тарафига етмасдан 10 метр масофада ўрнатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) дори қутиси ва ташилаётган юкларни нейтраллаштириш воситалари (биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ГППларни ҳаво транспортида ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳаво орқали ташиш шартномасидан келиб чиқадиган ҳаво орқали ташувчининг мазкур Низом қоидаларига тушадиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§1. Ташиш учун қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. ГППларни юк сифатида авиаташиш учун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун бериладиган лицензияга эга бўлган юридик шахслардан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. ГППларни ташишга қабул қилиш ва ташиш ташувчи-авиакомпания томонидан белгиланган қоидалар ва стандартлар бўйича амалга оширилади. Агар ташиш учун қабул қилинаётган ГППлар хавфли юклар тоифасига кирса, уларни ташиш учун қабул қилишда ИКАОни хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш учун техникавий қўлланмаси ҳисобга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. ГППлар йўловчилар ва юк ташиш кемаларида ташилиши мумкин. Доимий рейсларни бажараётган ҳаво кемаларда ташиш барча маршрутларда ташилаётган ҳажмларни олдиндан мажбурий бронлаштирилган шартларда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни йўловчи ташиш ҳаво кемаларида ташишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. ГППларни ташиш учун қабул қилишда уларни шартли равишда қимматбаҳо юклар тоифасига (VAL) киритиш лозим ва бу тоифа юкларга мос бўлган ташиш қоидалари ва уларни сақлашни таъминлаш регламенти қўлланилиши лозим. Агар ташиш учун қабул қилинаётган ГППлар хавфли юклар тоифасига кирса, унда ҳам ушбу юклаш тоифаси учун белгиланган ташиш қоидаларини қўллаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. ГППларни ташиш учун қабул қилишда ушбу юкни учиш ва қўниш аэропортда энг кам муддат давомида сақланилиши ва омборга жойлаштирилишини таъминлаш мақсадида ҳамма расмиятчиликларни бажарилиши тартиби юк жўнатувчи билан олдиндан келишиб олиниши лозим. Юкни қабул қилиш ва бериш махсус хавфсизлик чоралари таъминланган ҳолларда режалаштирилиши ва амалга оширилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Стандарт хабарларда юкнинг аниқ номланиши (кимёвий формуласи)дан фойдаланиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Ташиш ҳужжатлари, қадоқланиши, маркировкаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. ГППлардан иборат юкни қадоқлаш қуйидаги талабларга ҳам жавоб бериши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча юклар ўрамаси ишончли ёпилган, нуқсонлари бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк шундай ўралган бўлиши керакки, ичидагиларни алмаштириш ёки аниқ кўринмайдиган ҳолда ичидан олиб бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкнинг ҳар бир ўрамаси юк жўнатувчи ва юк ташувчи томонидан муҳрланган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хар бир ўрама тортилган бўлиши, унинг оғирлиги ҳужжатлардаги оғирлик билан солиштирилган ва қутига ёпиштириладиган ёрлиқларда кўрсатилган бўлиши зарур. Барча ўрамаларда нуқсонлар йўқлиги текширилган бўлиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нуқсонлари бўлган ўралган юклар ташиш учун қабул қилинмайди. Трансфер юкларининг қутиларида нуқсонлар топилганда трансфер пунктида (ушбу ёки бошқа юк ташувчининг бошқа рейсига юкни қайта юклаш) юк қайта тортиб кўрилади, юкни бузилиши тўғрисида 2 нусхада далолатнома тузилади ва заруриятга қараб юк қайта қутиларга қадоқланади ва янгидан муҳрланади. Далолатноманинг бир нусхаси юк билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларга илова қилинади, иккинчи нусхаси трансфернинг аэропортида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. ГППларни ташиш учун фойдаланилганда контейнер ва қулфланадиган қутиларнинг мустаҳкамлиги текширилганда қуйидагилар таъминланиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юклар контейнернинг муҳрланган қисмидан ажратиб олиб бўлмаслиги ва юк ташувчининг муҳрини бузмасдан ёки кўринарли излар бўлмаган ҳолда унга қайтадан қўйиб қўйиш имкони бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкни жойлаштириш учун фойдаланиладиган контейнернинг ҳамма томони назорат тартибида кўздан кечириш учун қулай бўлиши керак, қулфланадиган қути ва контейнерларда юкларнинг қисмлари яширилиши мумкин бўлган яширин жойлари бўлмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. ГППлардан иборат бўлган юкнинг ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бажарилиши талаб этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авианакладнойда юкнинг махсус қайта ишланиш коди «VAL», ва зарур ҳолларда «Nature and Quantity of Goods» (юкнинг тавсифи ва хусусияти) устунида хавфли юкларнинг қайта ишланиш коди кўрсатилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкнинг номланиши ва/ёки юкнинг товар номенклатураси коди юкни ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган номланишига аниқ мос келиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк кузатув ҳужжатларида юкнинг килограммнинг юздан бир қисмигача аниқликда ўлчанган бутун оғирлиги, ҳамда ҳар бир ўралган қутининг ўлчами кўрсатилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус қайта ишланиш коди «VAL» ва зарур ҳолларда хавфли юкларнинг қайта ишланиш кодлари юк манифестининг «Nature of Goods» (юкнинг тавсифи) устунида кўрсатилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППлардан иборат бўлган юкни ташишда юк ҳақидаги маълумотни стандарт бланкига ёки NOTOС (Special Load Notification to Captain — махсус юк тўғрисида ҳаво кемаси командирига хабарнома)га хабар киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Ташишни ташкиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. ГППларни жўнатиш, трансфер ва етиб бориш пунктларида қайта ишлаш, ортиш/ туширишда ҳақиқий қабул қилиб олинган юк миқдори тўғрисида маълумот авианакладной ва юк манифестида кўрсатилган маълумот билан солиштирилиши зарур. Юк ташувчи жавобгарлигига берилган вақтдан бошлаб юк рухсатсиз текширувлардан ҳимояланган бўлиши керак. Агар юк бирор-бир сабабларга кўра қўриқланадиган ҳудудда сақлана олинмаса, махсус хавфсизлик ва сақлаш чоралари кўрилган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. ГППлардан иборат бўлган юкни жўнатиш, трансфер, манзил аэропортларида сақлашда махсус журналларда қуйидаги маълумотлар қайд қилиниши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ўралган қутининг тавсифи (ўлчами, оғирлиги, бошқа фарқ қиладиган тавсифлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк қўриқланадиган ҳудудга жойлаштирилган вақти ва санаси ҳамда ушбу ҳудудга юкни келтирган ва шу ҳудудга киришга рухсати бўлган шахслар тўғрисида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк қўриқланадиган ҳудуддан олиб кетилган вақти ва санаси ҳамда ушбу ҳудуддан юкни олиб кетган шахс тўғрисида маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир ёзув мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. ГППлардан иборат бўлган юкни тўла ёки қисман йўқолиши кузатилган бўлса ёки рухсатсиз аралашув излари топилганда, ички ишлар органлари вакиллари иштирокида инцидентнинг расмий қайд этилиши учун дарҳол зарур тадбирлар кўрилиши, шунингдек қидирувни ташкиллаштириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Юкни жўнатиш учун аэропортга ҳаво кемаси учишидан 3 соат олдин ўралган қутилар муҳрланган ҳолда олиб келиниши ва белгиланган тартибда ташувчининг ваколатли шахсларига топширилиши, ташувчи томонидан тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мунтазам бўлими, ҳаво транспорти хавфсизлик хизмати ва қўриқлаш хизмати иштирокида тўпланган ва ҳаво кемаси бортига ортилган бўлиши керак. Зарур ҳолларда ГППларни юк сифатида авиаташишлар ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган кузатувчилар иштирокида амалга оширилиши мумкин. Юкни кузатиб борувчилар йўловчи сифатида борадилар, бунинг учун улар авиация қоидалари билан белгиланган барча учиш олди расмийлаштирувлардан ўтган бўлишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳаво кемасининг юк-багаж бўлимларида гиёҳвандлик воситаларини юк сифатида ташишда кузатувчилар юкни ҳаво кемасига етказилиши ёки ундан олиб кетилишини, юкни ортилиши/туширилишини кузатишлари, гиёҳвандлик воситалари юклагандан сўнг юк бўлинмалари муҳрланганлигини текширишлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчилар барча йўловчилар салонга чиқиб бўлганларидан ва юклар ортиб бўлинганидан сўнг охирги навбатда йўловчилар салонига кирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ҳаво кемасининг йўловчилар салонида гиёҳвандлик воситалари партиясини ташишда, шунингдек психотроп моддалар ва прекурсорлар кузатувчилар иштирокида ҳаво йўли орқали ташилиши зарур бўлганда, бундай моддаларни ташиётган шахслар ва ташилаётган моддалар ҳаво кемасига бошқа йўловчилардан алоҳида етказилади ва йўловчилар салонига улар учун ажратилган жойга йўловчилар киришидан олдин ёки кейин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Юк келгандан сўнг уни сақлаш ва бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. ГППлардан иборат бўлган юкни келиши тўғрисидаги хабар билан юк қабул қилувчини огоҳлантириш манзил аэропортига юкни етказиб берган ҳаво кемасидан юк тушириб бўлингандан сўнг 3 соат давомида амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Юк ташувчи юкни фақатгина авианакладнойда кўрсатилган юк қабул қилувчига ёхуд у томонидан авинакладнойда кўрсатилган ваколат берилган шахсга беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Юк ташувчи юкни юк накладнойида кўрсатилган ҳамма шартлар бажарилгандан сўнг юк қабул қилувчига беради ва юк топширилганлиги фактини юк қабул қилувчининг юк авианакладнойи нусхасида қабул қилувчи имзоси билан тасдиқлайди, булар охирги юк ташувчида юкни қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат ва ташиш шартномасининг бажарилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома сифатида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Юк қабул қилувчи бўлмаганда ёки давлат органи талабига кўра юкни бериш юк қабул қилувчига бериш ҳисобланади, бунда юк ташувчи юк жўнатувчи ёки юк қабул қилувчига бундай юк ташиб келтирилганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агар юк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган манзилга етиб келганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилгандан сўнг юкни қабул қилувчи талаб қилмаса, бош тортса ёки юкни қабул қила олмаса юк ташувчи юк жўнатувчига юкни юк қабул қилувчига бериш имкони йўқлиги тўғрисида хабар бериши ва юк жўнатувчи юк тўғрисида қарор қабул қилгунига қадар юкни юк жўнатувчи ҳисобидан сақлаш учун ўзида қолдириши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ГППларни темир йўл транспортида ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. ГППларни темир йўл транспортида ташишда қуйидаги умумий талаблар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни ташишга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни ташиш учун фойдаланиладиган идиш ва қутиларни яроқлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни ташишда назоратни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни ташиш учун қуйиладиган талаблар юк жўнатувчилари, юк қабул қилувчилар, ГППларни ташиш жараёнида иштирок этадиган, уларни етказиб бориш йўлида кузатиб боришни ва қўриқлашни таъминлайдиган темир йўл транспорти ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни темир йўл транспортида ташиш тартибига ГППлар ташиладиган контейнерлар, ҳаракатланувчи йўловчи ва юк вагонларини ишлаб чиқариш, техник ёрдам хизмати ва таъмирлаш билан шуғулланувчи, шунингдек, юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчига транспорт-экспедиция хизматини кўрсатувчи барча корхона ва ташкилотлар амал қилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. ГППларни юклаш нормалари, уларни ташиш учун йўловчи ва юк вагонлар турини танлаш, техник ва тижорат мақсадларида уларнинг яроқлилигини аниқлаш, юкларни вагонларга маҳкамлаш темир йўл устави, юкларни ташиш қоидалари, йўловчи ва юк ташиш қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Ташишга қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. ГППларни ташишга қабул қилиш ва бериш юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Бундай юклар ташиш учун умумий фойдаланиш жойларидан ташқарида берилади. Истисно тариқасида умумий ҳамда умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида амалга ошириладиган кичик ва контейнер жўнатмаларида қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Аниқ юк фақатгина юкларни ташиш қоидаларида, ушбу маҳсулот учун стандарт ёки техник шартларида кўрсатилган тара ва қутиларда юк жўнатувчи томонидан ташишга тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. ГППларни тегишли қурилма ва ушбу юкларни ортиш ва тушириш учун махсус қўлланмаларга эга бўлмаган умумий ҳамда умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида ортиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. ГППларни ташиш йўловчи ҳамда юк вагонларида амалга оширилиши мумкин. Доимий рейслар бажарадиган темир йўл транспортида ГППларни ташиш бутун йўналиш бўйича ташилаётган юклар учун жойларни олдиндан мажбурий бронлаштириш шарти асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли юклар тоифасига киритилган прекурсорларни йўловчи ташиш поездларида ташишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. ГППларни ташиш масъул шахс — ГППларнинг хоссаларини ва улар билан ишлашни биладиган юк жўнатувчи/юк қабул қилувчининг вакили кузатувида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи шахсларни тўғри танланишига ва уларни тайёргарлигига юк жўнатувчи/юк қабул қилувчи ташкилот раҳбари масъулдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Йўловчи ташувчи поездларда гиёҳвандлик воситаларини ташишда, шунингдек зарур бўлганда психотроп моддалар ва прекурсорларни кузатувчи ва қўриқлаш хизмати иштирокида темир йўл орқали ташишни амалга оширишда кузатувчилар, қўриқлаш хизмати ва ташилувчи моддалар бошқа йўловчилардан алоҳида поездга етказилади ва мазкур Низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул шахс ва қўриқловчи шахслар ташилаётган моддаларни жўнатилиш жойидан манзилигача кузатиб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган юкни қўриқлаётган шахслар ташишни давом эттириш учун «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК томонидан юкни ташиш учун топшириш вақтидан бошлаб қўриқланган ҳоллардагина юкни қўриқлашдан озод қилинишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу юкларни темир йўл станциясидан омборларга автомобиль транспортида ташишда қабул қилувчи юкни қўриқлашни таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни кўп миқдорда ташишда юк юк жўнатувчи/юк қабул қилувчи ҳисобидан темирйўл қуролли қўриқлаш хизмати билан мажбурий тартибда таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ташиш вақтида ГППларни йўқолганлиги (ўғирланганлиги) аниқланганда бу ҳақидаги маълумот дарҳол энг яқин станция навбатчисига етказилади, поезд бошлиғи (бригадири) эса ГППларни кузатиб борувчи шахс билан биргаликда воқеа содир бўлган жойнинг дахлсизлигини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Юк таркибида прекурсорлар ташилганда фавқулодда вазият ёки уларнинг оқиб кетиши ҳолатлари юз берганда юк таркиби машинисти ёки унинг ёрдамчиси бу ҳақида тегишли чоралар кўрилиши учун дарҳол энг яқин станция навбатчисини хабардор қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай хабар олган станция бошлиғи транспорт милицияси вакиллари билан биргаликда дарҳол юкни қўриқлашни ташкил қилиши, сабабни бартараф қилиш бўйича чоралар қўллаши ва юк қабул қилувчини хабардор этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2 ГППларни юклаш ва туширишга бўлган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. ГППларни юклаш, тушириш темир йўл устави, юкларни ташиш қоидалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Юк жўнатувчи ушбу маҳсулотнинг белгиланган стандарт нормалари ёки техник шартларидан ошмаган ҳолда ГППларни вагонларга, контейнерларга юклаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. ГППларни вагон ва контейнерларга, шунингдек очиқ ҳаракатланувчи махсус контейнерларга жойлаштириш ва маҳкамлаш юкларни юклаш ва маҳкамлаш техник шартларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юкларни вагонлар ва контейнерларга маҳкамлаш учун фойдаланиладиган материал ташилаётган ГППларга нисбатан инерт бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оғирлиги 1 килограммдан ва ҳажми 1 литрдан ортиқ бўлмаган майда қадоқланган ГППларни ташиш юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. ГППларни қўл юки сифатида ташиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. ГППларни темир йўл ва ҳаво транспортида қўл юки сифатида ташишда юк жўнатувчи бўлиб мазкур Низом талаблари ва юкнинг хоссаларини яхши биладиган масъул шахс тайинланади. Унинг вазифаларига йўналишда юкни ҳолатини кузатиш ва қўриқлаш, шунингдек зарур хавфсизлик чораларини қўллаш киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташиш давомийлиги 8 соатдан ошса унга иккинчи кузатувчи тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ташишлар учун тайинланган шахслар поезд жўнашидан 2 соат олдин кечикмасдан станция, вокзал бошлиғи ҳузурига етиб келиши ва қўл юки сифатида ташилаётган юкни кўрсатиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Станция, вокзал бошлиғи юк ўрамининг ташқи ҳолатини ва зарур бўлганда юкнинг оғирлигини (брутто) текшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни қўл юки сифатида ҳаво транспортида ташиш ваколатли орган томонидан тасдиқланган авиация қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. ГППларни темир йўл орқали қўл юки сифатида ташувчи юк жўнатувчи/юк қабул қилувчининг масъул шахсига барча жойлар учун тўланган алоҳида купе, йўл ҳужжати (билет) мавжуд бўлганда купенинг барча жойлари кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўл транспортининг йўловчи ташиш поездларида ГППлар юридик шахс вакили томонидан қўл юки сифатида бир қўлда ташишнинг нормаларида белгиланган миқдори ташилишига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Юк жўнатувчи/юк қабул қилувчининг ГППларни қўл юки сифатида ташиётган юк ташиш учун масъул шахсини худди шундай юк олиб ўтаётган бошқа йўловчи бўлмаганда навбатсиз поездга ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ГППларни қўл юки сифатида ташиётган масъул шахсни ўтказилаётганлиги тўғрисида станция ёки вокзал бошлиғи поезд бошлиғи ёки бош кондуктори ва транспорт милицияси органларига хабар беришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ билдиргида ва поезд маршрутида бу ҳақида белги қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ташилаётган юкка хавф туғилгани аниқланса, (ёнғин, вагоннинг бузилиши) бу юкни олиб кетаётган масъул шахс талаб қилинадиган барча хавфсизлик чораларини кўриши ва юкни бошқа вагонга олиб ўтиш йўли билан сақланилишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Содир бўлган воқеа тўғрисида кузатувчи ва поезд бошлиғи иштирокида далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Юк жўнатувчи/юк қабул қилувчининг ГППларни қўл юки сифатида ташишга масъул бўлган шахси ташилаётган ГППларнинг сақланишига шахсан жавобгар ҳисобланади ва ўғирланган, йўқолган ёки бошқа шахсга кўзда тутилмаган ҳолларда берилиши ҳолатлари аниқланганда поезд бошлиғи ёки бош кондукторни, шунингдек милиция ходимларини белгиланган тартибда дарҳол хабардор этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. ГППларни қўл юки сифатида автомобиль транспортининг жамоат турларида уларнинг миқдорларидан қатъи назар, ташилиши қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якуний хулоса
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Бош Прокуратура, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўздававианазорат ва Ўздавтемирйўлназорат билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 4 март

Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 4 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош Прокурор Р. ҚОДИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 7 март

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 7 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи Х. ТРОБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 7 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Давлат темир йўл назорат инспекцияси бошлиғи Р. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 7 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари қўриқловисиз ташишга рухсат этилган прекурсорларнинг кам миқдорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Прекурсорлар номи‎ Рухсат этилган миқдор ‎
1.‎ Сульфат кислотаси ‎ 10 тн‎
2.‎ Хлорид кислотаси ‎ 10 тн‎
3.‎ Толуол‎ 12 кг (л)‎
4.‎ Этил эфири‎ 12 кг (л)‎
5.‎ Ацетон‎ 12 кг (л)‎
6.‎ Калий перманганат‎ 12 кг (л)‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 121-модда)