Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2009 11.04.2008 йилдаги 67-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.04.2008 йилдаги 67-сон
Date of entry into force
11.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2009
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 декабрдаги 335-сонли «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини мунтазам асосда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг «Ўзэкспомарказ» МКК» очиқ акциядорлик жамияти тузилмасида Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг мунтазам асосда ўтказилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар тўғрисида, бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган мамлакатимиз корхоналари тўғрисида, шунингдек бундай товарларни ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборотлар базасини, шу жумладан доимий равишда янгилаб бориладиган Интернет тармоғига жойлаштириш йўли билан юритиш ва хўжалик юритувчи субъектларни улардан кенг хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шерикларни излаб топишда ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида хўжалик шартномалари тузишда, шунингдек тармоқлараро ва ички тармоқ ишлаб чиқариш кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашда ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалар портфелларини шакллантиришда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкилий қўмитаси қарорларини амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 49-сон, 522-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органи фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органига унинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот материалларни мунтазам асосда тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органининг самарали фаолиятини таъминловчи маълумотларнинг ахборот базаларини шакллантиришда ва доимий равишда янгилаб боришда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэкспомарказ» МКК» очиқ акциядорлик жамияти маблағлари, тузилган шартномалардан олинадиган воситачилик ҳақи, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органи фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзэкспормарказ» МКК» очиқ акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари кичик бизнес корхоналарига — Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчиларига имтиёзли тарифлар бўйича берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2008 йилда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Комплекс тадбирлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитаси (Р. Азимов) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналарнинг 2008 йил октябрь ойида Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини сифатли тайёрлаш ва ўтказиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 11 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 49-сон, 522-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 апрелдаги 67-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органи фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ҳамда унинг Ижро этувчи органи фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси хўжалик юритувчи субъектларни республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида кенг хабардор қилиш, шерикларни излаб топишда ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида хўжалик шартномалари тузишда ёрдам кўрсатиш мақсадида мунтазам асосда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси «Ўзэкспомарказ» ММК» очиқ акциядорлик жамияти кўргазма майдонларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини ташкил этишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзаро ҳамкорлиги билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда ташкилий қўмита деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган Комплекс тадбирлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи (кейинги ўринларда Ижро этувчи орган деб аталади) «Ўзэкспомарказ» ММК» очиқ акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмаси ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкилий қўмитасининг ишчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ижро этувчи органнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Ижро этувчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг мунтазам асосда ўтказилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар тўғрисида, бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган мамлакатимиз корхоналари тўғрисида, шунингдек бундай товарларни ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборотлар базасини, шу жумладан доимий равишда янгилаб бориладиган Интернет тармоғига жойлаштириш йўли билан юритиш ва хўжалик юритувчи субъектларни улардан кенг хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шерикларни излаб топишда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида хўжалик шартномалари тузишда, шунингдек тармоқлараро ва ички тармоқ ишлаб чиқариш кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашда ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалар портфелларини шакллантиришда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкилий қўмитаси қарорларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ижро этувчи орган ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар тўғрисидаги, бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган мамлакатимиз корхоналари тўғрисидаги, шунингдек бундай товарларни ишлаб чиқаришда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги (мавжуд бўлган тақдирда) доимий равишда янгилаб бориладиган ахборотлар маълумотлар базасини Интернет тармоғига жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини ички бозорда уларнинг корхоналари базасида, шунингдек ўзлаштирилган маҳсулотларнинг потенциал истеъмолчилари бўлган корхоналарда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарларга, бутловчи буюмларга ва материалларга бўлган эҳтиёж тўғрисида аниқ манзилли хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилувчиларнинг мамлакатимиздаги потенциал маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан, шунга ўхшаш импорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар билан ишлаб чиқариш алоқаларини йўлга қўйиш учун амалий учрашувлари ва музокараларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг биргаликдаги ишлаб чиқариш фаолиятини ва кооперация алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимизнинг бошқа ишлаб чиқарувчилари билан презентацияларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз хўжалик юритувчи субъектларини Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш саналари, тартиби ва уларда қатнашиш шартлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида хўжалик юритувчи субъектларнинг — ишлаб чиқарувчиларнинг, биринчи навбатда мамлакатимиздаги импорт қилинаётганга ўхшаш маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг, шунингдек республикада ўзлаштирилиши истиқболли бўлган хорижий товарларни импорт қилувчиларнинг кенг тақдим этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ишлаб чиқарувчиларга шерикларни излаб топишда ва Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида ўз маҳсулотини мамлакатимиз корхоналарига етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, шунингдек бундай шартномалар қатнашчиларига ушбу реестрдан кўчирмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлараро Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ ва минтақавий саноат ярмаркалари ташкилотчиларига уларни ўтказишда методик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат кооперация алоқаларини чуқурлаштиришга ва маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш ҳамда замонавий технологияларни ўзлаштириш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга йўналтирилган тадбирлар бўйича ахборотларни тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишни таъминлаш учун оммавий ахборот воситаларида материаллар ва таҳлилий шарҳлар эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий ишлайдиган ташкилий қўмитасига ҳамда Иқтисодиёт вазирлигига Ижро этувчи орган фаолиятини, шунингдек Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ижро этувчи орган ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда Савдо-саноат палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини таъминлаш учун Ижро этувчи органнинг вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини, хўжалик бошқаруви органларини ва корхоналарни жалб этган ҳолда Ижро этувчи органга зарур ахборот материалларни мунтазам асосда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ахборот материалларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб боришда, бошланғич ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишда, шунингдек кейинчалик маълумотлар базасига тақдим этишда вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ижро этувчи органнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижро этувчи орган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий ишлайдиган ташкилий қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Ижро этувчи орган фаолиятини, шунингдек Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигидан ушбу Низомда белгиланган маълумотларнинг электрон базаларини олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ижро этувчи орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларнинг доимий равишда янгилаб бориладиган ахборот базаларининг тизимли юритилиши ва Интернет тармоғига жойлаштирилиши ҳамда тармоқлараро ва ички тармоқ ишлаб чиқариш алоқаларини йўлга қўйишда ва мустаҳкамлашда ва ушбу Низомда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалар портфелларини шакллантиришда кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариладиган, импорт қилинадиган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар тўғрисида, шунингдек бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган корхоналар тўғрисида, бундай товарларни (мавжуд бўлган тақдирда) ишлаб чиқаришда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий ишлайдиган ташкилий қўмитаси билан Комплекс тадбирларни ўз вақтида келишилиши ва тасдиқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, корхоналарнинг Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ўтказилиш муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар реестрининг сифатли юритилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи орган ушбу Низомга мувофиқ ўзига юкланган бошқа вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Ижро этувчи орган фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ижро этувчи органга айни бир вақтда «Ўзэкспормарказ» ММК» очиқ акциядорлик жамияти бош директорининг ўринбосари ҳисобланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ижро этувчи органнинг раҳбари Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ташкилий қўмитаси билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижро этувчи орган раҳбари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро этувчи органнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди, Ижро этувчи органга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ижро этувчи орган қуйидаги учта бўлимдан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказишни ташкил этиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-таҳлилий таъминлаш ва маълумотлар базасини юритиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар билан ишлаш ва ишлаб чиқариш-кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ижро этувчи органнинг ходимлари Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ташкилий қўмитаси билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ташкилий қўмитаси Ижро этувчи органнинг тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ижро этувчи органни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ижро этувчи органни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 апрелдаги 67-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йилда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказишга доир комплекс тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Тадбирлар номи‎ Масъуллар‎ Бажариш муддати‎
‎‎I. Асосий ташкилий ва тайёргарлик тадбирлари
1.1.‎ Қуйидагилар:
‎— мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар;
‎— мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўзлаштириши учун истиқболли бўлган импорт қилинадиган товарлар;
‎— импорт қилинадиган товарларга ўхшаш товарлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш учун ишлаб чиқариш ва технология ресурсларига эга бўлган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни Интернет тармоғига жойлаган ҳолда маълумотлар базасини яратиш ва доимий равишда янгилаш‎
Ташкилий қўмита, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, корхоналар, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Сайт ишини 2008 йил июнь ойидан бошлаб ишга тушириш (ҳар йили янгилаш)‎
1.2.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига қатнашиш учун тақдим этиладиган буюртманома шаклини ва зарур ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва уларни мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида тарқатиш‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи ‎ 2008 йил 1 август‎
1.3.‎ Маҳсулот етказиб беришга шартномалар, шунингдек шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан баённома-мўлжаллар тузиш тартибини ва шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 1 май‎
1.4.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш тадбирларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлаш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 5 сентябрь‎
1.5.‎ Корхоналар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, кичик бизнес субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат бўлган Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари рўйхатини тузиш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 15 сентябрь‎
1.6.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўйича таклифномалар ва материалларни тайёрлаш ва жўнатиш‎ Ташкилий қўмита, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил сентябрдан бошлаб‎
1.7.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари бўлган корхоналарнинг стендларини тайёрлаш ва уларнинг жойлаштирилишини келишиш, стендларни жойлаштириш ва расмийлаштириш юзасидан шартномалар тузиш‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 5 сентябрь‎
1.8.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказишнинг кундалик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 1 октябрь‎
1.9.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини очиш ва ёпиш маросими сценарийсини тайёрлаш, ярмаркани ўтказишнинг кундалик дастурини тасдиқлаш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 1 октябрь‎
1.10.‎ Вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдимотларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун тақдимотлар қатнашчиларига тақдим этиш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 1 октябрь‎
1.11.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари ва уларга келувчиларнинг саноат корхоналарига бориши жадвалларини (Тошкент шаҳрида ва унинг атрофида) ишлаб чиқиш ва келишиш‎ Ташкилий қўмита, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ички ишлар вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 1 октябрь‎
1.12.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари ва уларга келувчиларнинг саноат корхоналарига боришини (Тошкент шаҳрида ва унинг атрофида) ташкил этиш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ички ишлар вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш вақтида‎
1.13.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтиши давомида маҳсулот етказиб беришга тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек илгари импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштиришга мўлжаллар баённомаларини ҳисобга олиш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш вақтида‎
1.14.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш давомида маҳсулот етказиб беришга тузилган шартномаларни, шунингдек илгари импорт қилинган маҳсулотларни ўзлаштиришга мўлжаллар баённомаларини таҳлил қилиш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Доимо‎
II. Кўргазма павильонларини тайёрлаш ва қатнашчиларни уларга жойлаштириш
2.1.‎ Қатнашчи корхоналар ва ташкилотларнинг кўргазмага қўйиладиган маҳсулотлари турларини ва стендлари эскизларини ишлаб чиқиш ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органига тақдим этиш‎ Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ишчи органи‎ 2008 йил 10 сентябрь‎
2.2.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчиларининг кўргазмага қўйиладиган маҳсулотлари турларини, стендлари эскизларини ва уларни жойлаштириш режасини келишиш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 15 сентябрь‎
2.3.‎ Тадбирларни ўтказиш учун павильонлар ва мажлислар залини тайёрлаш‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин‎
2.4.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари стендларини ўрнатиш ва безаш‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчилари бўлган корхоналар, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан 3 кун олдин‎
III. Асосий тадбирлар ўтадиган жойларни тайёрлаш
3.1.‎ Атроф ҳудудни, павильонлар ва мажлислар залини ободонлаштириш‎ «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ‎ Доимо‎
3.2.‎ «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ павильонлари ва мажлислар залининг электр таъминоти, ёритиш, кондиционерлаштириш тизимларини тайёрлаш‎ «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин‎
3.3.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш‎ «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси‎ Доимо‎
3.4.‎ Саноат корхоналарига борилган вақтда Тошкент шаҳрида ва шаҳар атрофида транспорт ҳаракати хавфсизлиги чораларини таъминлаш‎ Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси‎ Корхоналарга бориш вақтида‎
3.5.‎ Саноат ярмаркаси ишлари даврида қатнашчилар, шартномалар ва баённома-мўлжалларни рўйхатга олиш жойларини, шунингдек матбуот марказини ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва инфратузилма билан жиҳозлаш (компьютер, принтер, нусха кўпайтириш асбоблари, факс, Интернет ва ҳоказолар.)‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишидан бир ҳафта олдин‎
3.6.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қатнашчиларининг овқатланишини ташкил этиш‎ «Ўзэкспомарказ» ММК» ОАЖ‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш даврида‎
3.7.‎ Тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби муҳофаза қилинишини ташкил этиш‎ Тошкент шаҳар ИИББ‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш даврида‎
IV. Тадбирлар ўтказилишини ахборотлар билан таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш
4.1.‎ «Ўзбекистон Республикасининг саноат маҳсулотлари» каталогини тайёрлаш, чиқариш ва тарқатиш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил 1 октябргача‎
4.2.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида (шу жумладан электрон ОАВда), Тошкент шаҳри кўчаларида расмийлаштириш ва жойлаштириш‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил сентябрь ойидан бошлаб доимо‎
4.3.‎ Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот конференцияларини ташкил этиш ва ўтказиш‎ Ташкилий қўмита, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бошланишигача ва уларни ўтказиш даврида‎
4.4.‎ Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилишини, унинг мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Ижро этувчи органи‎ 2008 йил сентябрь-октябрь‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 119-модда; 2009 й., 9-сон, 93-модда, 49-сон, 522-модда)